Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси



Download 2,97 Mb.
bet105/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси

Корхона иқтисоий хавфсизлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш учун бир қанча йўналишларни кўриб чиқишни тақозо қилади. Булар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:


1. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлик концепцияси;
2. Ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлик концепцияси;
3. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлик концепцияси.
Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги бевосита давлат ва унинг ичидаги субъектлар хавфсизлигини таъминлаш билан характерланади. Чунки ҳар бир давлат, ҳатто шахсларнинг ҳам эркин фаолияти учун улар турли таҳдидлар қуршовида эканлигини ёдидан чиқармасликлари лозим. Шулардан ҳимояланиши учун ҳамиша ҳар бир субъект шу жумладан давлат ҳам ўзининг хавфсизлигини таъминлаб бориши лозим. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги бевосита унинг иқтисодий манфаатларининг қондирилиши билан боғлиқ.
Давлатнинг иқтисодий манфаатларининг қондирилиши фақат иқтисодий омилларга боғлиқ бўлмасдан бир қанча кенг қамровли йўналишларга ҳам боғлиқ. Булар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • мамлакатннг ҳудудий яхлитлиги;

  • давлатнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлишлиги;

  • давлат сиёсий мустақиллигининг тўлиқ таъминланганлиги ва ўзининнг давлатчилиги шаклланиб, ўзини-ўзи бошқариш қобилятининг мавжудлиги;

  • мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ва барча фуқароларининг тинч-тотув яшаши учун тегишли шароитларнинг яратилганлиги;

  • барқарор иқтисодий ўсишнинг таъминланганлиги;

  • мамлакат равнақи учун инвестицияларни жалб қилиш имкониятининг мавжудлиги ва иқтисодиётни инновацион омиллар эвазига ривожлантириш йўлига ўтганлиги;

  • баҳонинг барқарорлигини, миллий валютанинг мустаҳкамлигини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархининг ошиши аҳоли даромадлари ўсиш суръатидан ошиб кетмаслик кабиларнинг таъминланганлиги;

  • меҳнат унумдорлигининг муттасил ошиб боришининг таъминланганлиги;

  • янги иш ўринларининг тизимли равишда яратилиши а ишсизлиунинг минимал даражада бўлишлиги билан бирга бандлик муаммосининг ҳал бўлганлиги кабиларни.

Юқорида қайд этилган барча йўналишлар ҳудуд ва хўжалик юритувчи субъектлар хавфсизлик концепциясига ҳам тўғри келади. Чунки корхонанинг ёки ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш фақат корхона ёки ҳудуд доирасида содир бўлмасдан, бевосита мамлакат миқиёсидаги иқтисодий ҳолатга ҳам боғлиқдир.
Мамлакатнинг равнақини таъминлаш учун унинг маълум бир қисмини гуллаб-яшнашини таъминлаб, бошқа қисмини эътиборсиз ҳолда ташлаб қўйиб бўлмайди. Бу мамлакатда ижтимоий беқарорликни юзага келтиради. Одамлар миграциясидаги бузулишларга олиб келади. Қайси ҳудудда аҳвол яхши бўлмаса, яхши ҳудудга кўчиб кетиш ёки бошқа миграцион жараёнлар юз бериши мумкин. Шу туфайли барча ҳудудларнинг ҳам иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни тақозо қилади.
Ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидаги йўналишларни қамраб олади. Буларга:

  • ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудлар бўйича аҳолининг сонига мос равишда жойлаштирилиши ва унда ҳудуд манфаатларининг инобатга олинганлиги;

  • ҳудуд аҳолисининг иш билан таъминланганлиги, мазкур ҳудудда бандлик муаммосининг ҳал бўлганлиги;

  • ҳудуднинг имкон қадар иқтисодий жиҳатдан бошқа ҳудудларга ва ташқи омилларга қарам бўлиб қолмаслиги;

  • ҳудуднинг ўз бозорига эга бўлишлиги ва унинг барқарорлигининг таъминланганлиги;

  • ҳудудда эркин рақобатнинг шаклланганлиги;

  • ҳудудда инновацияни жорий қилиш имкониятининг мавжудлиги ва уни амалга ошириш учун тегишли инвестициянинг етарлилиги:

  • ҳудуднинг ташқи бозор билан алоқасининг яхши йўлга қўйилганлиги ва унга ўз маҳсулотини эркин чиқара олиш имкониятининг мавжудлиги;

  • ҳудудий бюджетнинг етарли даражада шаклланганлиги ва унда аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳаётини сифат даражасига кўтариш имкониятининг мавжудлиги;

  • ҳудудий корхоналар ходимларида юқори меҳнат унумдорлигининг таъминланганлиги кабиларни киритиш мумкин.

Энди бевосита корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси хусусида гапириш мумкин. Чунки юқоридаги икки пағонадаги ҳолат ҳам бевосита корхоналарда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш имконини яратади. Бундай концептуал йўналишларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхона технологияларининг ўзлуксиз инновацияларга таянган ҳолда янгиланиб бориши;

  • ривожланишида илмий-техник ютуқларга таяниши;

  • сифат ва самарадорликка эришиш кундалик фаолият тарзига айланиши;

  • ходимларни рағбатлантиришнинг илғор усулларидан фойдаланган ҳолда, уларнинг илмий ва профессионал салоҳиятини ошиб боришга эришиш масалаларининг ҳал қилиниши;

  • корхонада руҳий муҳитнинг яхшилиги ва улар ҳамжиҳатлигининг тўлиқ таъминланганлиги;

  • кадрлар қўнимсизлигига барҳам берилганлиги;

  • корхона маҳсулотларининг бозоргирлиги, бозорнинг барқарорлиги, янги бозорларнинг кашф қилиниши;

  • кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш имкониятининг мавжудлиги кабиларни киритиш мумкин.

Кўриниб турибдики, корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ҳам бевосита ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Ички омиллар таъкидланган йўналишлардан иборат. Ташқи омиллар йўналишларига бевосита давлатнинг ва ҳудуд иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ концептуал йўналишларни киритиш мумкин.
Эндиги вазифа хўжалик юритувчи субъектларда корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги мулоҳазаларга эътибор қаратилиши керак:

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish