Ик.қ.=Иж.қ.(1+Ч)п
Бу ерда: Цж.қ. - инвестицияни жорий қиймати;
Ч - банк фойизи ставкаси;
П - йиллар сони.
Масалан: банк фойизи 10% бўлган ҳолда 5 йилдан кейин 1 сўмнинг қиймати = 1(1+0,1)5=11,55=1,55 сўмни ташкил қилади.
Ушбу кўрсаткични дисконтлаштириш усули билан инвестициянинг жорий қиймати аниқланади. Бунинг учун инвестицияни келажак қийматини (1+банк фойизи) мўлжалланган йиллар сони даражасига бўлиш билан аниқланади, яъни:
Ик.қ
Иж.қ.= ——— = Ик.қ (1+Ч)-п
(1+Ч)п
Масалан: банк фойизи 10% бўлган ҳолда 20 йилдан кейинги 1 сўмнинг жорий қиймати =1:(1+0,10)20=1:1,1020=1:6,7=0,15 сўмни ташкил қилади.
Шундай қилиб дисконтлаштириш йилма йил кетма-кетликда даромадлар, харажатлар потокларини дисконт ставкасига асосли бир-бирига келтириш йўли орқали келажакдаги даромад ва харажатларни жорий қийматини белгилаб олиш учун инвестицияни иқтисодий ва молиявий таҳлил қилишда ишлатилади.
Ахборот учун маълумотлар
Ўзбекистон иқтисодиёти 1997-2003 йиллар давомида йилига 3,8-5,2 фоиз ўсиш суръатлари билан ривожланди. Қулай ишчан муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларининг натижаси сифатида мамлакатимиз иқтисодиёти 2004 йилдан эътиборан йилига 7-9 фоиз даражасидаги юқори ва барқарор ўсиш суръатларини намойиш қила бошлади17.
Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилнинг январь-декабрь ойларида 18291,3 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилган. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида марказлашган инвестициялар 17,5 фоизни (3198, 7 миллиард сўм), инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 23,9 фоизни (6.1.2-расм) ташкил этган.
2011 йилда умумий инвестициялар ҳажмида давлат бюджети маблағлари 5,1 фоиз; чет эл инвестициялари 25,3 фоиз; корхоналар ва аҳоли маблағлари 49 фоизни ташкил этган.
2011 йил учун қабул қилинган Ўзбекистоннинг инвестиция дастурида бюджет маблағлари ҳисобидан жами 950 миллиард сўмлик маблағ ажратилиши кўзда тутилган эди, олиб борилган иқтисодий сиёсат натижасида, 2012 йил 1 январь ҳолатига кўра бюджетдан 1101,7 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди. Бу эса прогноз қилинган маблағдан 116 фоизга кўп демакдир.
2011 йилда ўзлаштирилган марказлашмаган инвестициялар умумий инвестицияларнинг 77,3 фоизини ташкил этган. Президентимиз маърузасида қайд этилганидек, 2011 йилда жами инвестицияларнинг (10 миллиард 800 миллион доллар) 73 фоиздан ор тиғи мамлакатимизнинг ички манбалари ҳисобидан – корхоналар ва аҳоли маблағлари, инвестиция жараёнларида тобора фаол иштирок этаётган тижорат банклари кредитлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан шакллантирилган.
2011-2015 йиллар давомида 13 миллиард доллардан зиёд ёки ўтган беш йилдагига нисбатан 1,7 баробар кўп тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлайди.
2011-2015 йилларда жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 18,6 миллиард долларни ташкил этиши ёки ўтган беш йилдагига нисбатан 2 баробар кўп бўлиши прогноз қилинмоқда. Уларнинг 75 фоиздан ортиғини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |