7.5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва асосий фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўллари
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ─ мавжуд асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашдир. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, аввало, қўшимча капитал маблағ сарфламасдан туриб маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини кўпайтиришда ўз ифодасини топади. Бу корхоналарнинг ўз ишлаб чиқариш имкониятларидан, яъни ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишини англатади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати муайян даврда (йил, смена, кун) корхона тасарруфидаги меҳнат воситаларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда белгиланган ассортименда (мумкин бўлган) энг юқори миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни ифодалайди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ҳар бир маҳсулотнинг табиий ўлчов бирликларида (тонна, метр, дона) ва қийматларида акс этиши мумкин .
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати етакчи цехлар,участкалар, шунингдек, айрим линиялар, агрегатлар бўйича белгиланиши мумкин.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати (унинг ишлаб чиқариш хусусиятини эътиборга олган ҳолда) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Қ = N*П*Т
бу ерда: Қ - корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати;
N - ўрнатилган машиналар сони, дона;
П - бир машина унумдорлиги;
Т - йиллик хизмат қилиш муддати.
Бир тармоқ ичидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлар йиғиндиси, шу тармоқнинг ишлаб чиқариш қувватини белгилайди. Ишлаб чиқариш қувватлари баланси тахминан қуйидагича бўлади:
Йил бошидаги ишлаб чиқариш қуввати.
Режалаштирилган давр мобайнида ишлаб чиқариш қувватларининг ўсиши, жумладан:
- ташкилий-техникавий тадбирлар ҳисобига;
- реконтрукция ва модернизация ҳисобига;
- янги қурилиш ҳисобига.
Ишлаб чиқариш қувватларининг ишлаб чиқаришдан чиқиб кетиши.
Йил охиридаги ишлаб чиқариш қувватлари.
ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати.
Ўртача йиллик ишлаб чиқарув қувватидан фойдаланиш коэффициенти ( ):
бу ерда: - жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот(сўм);
- ўртача йиллик қувват (сўм).
Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини режалаштиришда ўртача йиллик қувват алоҳида, жорий йилга алоҳида, келгуси давр (узоқ муддат)га алоҳида ҳисобланади.
Жорий режалаштиришда ўртача йиллик қувват қуйидаги формула орқали аниқланади:
бу ерда: - ўртача йиллик қувват хажми;
- йил бошига қувват хажми;
- йил давомида қувватнинг ўсиши;
- йил давомида қувватнинг камайиши;
- қувват жорий этилгандан ёки чиқариб
ташлангандан сўнги қолган ойлар сони.
Узоқ муддатга (стратегик) режалаштиришда корхонаннинг ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда: - техник қайта қуроллантириш ҳисобига
қувватнинг ортиши.
- реконструкция қилиш ҳисобига қувватнинг ортиши.
- кенгайтириш ҳисобига қувватнинг ортиши.
- янги қурилиши ҳисобига қувватнинг ортиши.
- маҳсулот хажми ва номенклатураси ўзгариши
ҳисобига қувватнинг ортиши ёки камайиши.
- ликвидация қиймати.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, унинг техник даражаси, кадрлар малакаси, хом ашёларнинг сифати, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортименти, кадрларнинг малакасига қараб ўзгариб боради.
Асосий фондлар тузилишининг ва техник даражасининг ─ маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига ҳамда маҳсулот таннархининг камайишига таъсири, улардан фойдаланиш даражасига боғлиқ.
Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичларини қуйидаги уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:
асосий фондлардан экстенсив фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар муддат бўйича улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди;
асосий фондлардан интенсив фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар уларнинг қувватидан фойдаланиш даражасини ифодалайди;
асосий ишлаб чиқариш фондларидан интеграл фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар барча омиллар ─ экстенсив ва интенсив омиллар таъсирини ифодалайди.
Биринчи гуруҳ кўрсаткичларига ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти, ускуналардан фойдаланишнинг сменалилик коэффициенти, ускуналарнинг иш билан таъминланганлик коэффициенти, ускуна ишлаш вақти режимининг сменали коэффициенти.
Ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти ускуналардан ҳақиқатда фойдаланилган соатлар миқдорини режадаги соатлар миқдорига бўлиш йўли билан топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |