Кинтег.фойд.= 0,86 х 0,75 = 0,65
га тенг бўлади.
Бу кўрсаткич ускуналардан ҳам экстенсив ҳам интенсив фойдаланишдаги камчиликларни биргаликда аниқлайди. Ушбу икки омил таъсири натижасида станоклар соатига 0,65 фоиз ишлатилган.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг умумлашган кўрсаткичлари ─ фонд қайтими, фонд сиғими, фонд рентабеллиги кабилардир.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келади. Шунинг учун асосий фондлар самарадорлиги кўрсаткичини аниқлашда маҳсулот ишлаб чиқарилишида қатнашган барча асосий фондлар қийматини ҳисобга олиш лозим. Бу кўрсаткич асосий фондларнинг 1 сўмига қанча ишлаб чиқарилган маҳсулот тўғри келишини, яъни фондлар қайтимини ифодалайди. Уни ҳисоблаш қуйидаги формула ёрдамида амалга оширилади:
Фқ= М : Ф ,
бунда: Фқ – фонд қайтими, сўм;
М – сотилган маҳсулот ҳажми, сўм;
Ф – корхона асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача
йиллик қиймати, сўм.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг йиллик ўртача қиймати қуйидагича аниқланади:
Фит. × Т1 Фич × Т2
Ф = Ф1 + ——————; ———————— ,
12 12
бунда: Ф1 – асосий ишлаб чиқариш фондларининг йил бошидаги
қиймати, сўм;
Фит.; Фич. – йил мобайнида ишга туширилган (ҳисобдан чиқарилган) асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати, сўм;
Т1, Т2 – ишга туширилган (ҳисобдан чиқарилган) вақтдан
кейинги тўлиқ ойлар сони.
Фондлар қайтими асосий фондлардан фойдаланишни ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Мамалакат бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фондлар қайтимини ошириш миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Маҳсулотларнинг фондлар сиғими кўрсаткичи фондлар қийматига тескари кўрсаткич ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар бир сўмига қанча асосий фондлар тўғри келишини ифодалайди. Агар фондлар қайтими ўсиш тенденциясига эга бўлса, унда фондлар сиғими камайиб боради.
=
Фонд рентабеллиги кўрсаткичи корхонанинг йиллик соф фойдасининг асосий фонд қийматига нисбати кўринишида қуйидаги усулда ҳисобланади:
= ,
бу ерда: – асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати, сўм;
- корхонанинг йиллик соф фойдаси, сўм;
- корхона асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати, сўм.
Асосий фондларнинг пассив қисмидан, жумладан, биноларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш даражаси ишлаб чиқариш майдонининг ҳар бир квадрат метрига тўғри келадиган маҳсулот миқдорига кўра аниқланади. У қуйидаги формула билан топилади:
,
бунда: - майдонда ишлаб чиқарилган маҳсулот, сўм;
- ялпи маҳсулот миқдори, сўм;
- ишлаб чиқариш майдони, .
Корхона ишлаб чиқариш майдонидан фойдаланиш кўрсаткичи, нафақат, асосий фондларнинг пассив қисмидан фойдаланишни ифодалайди, айни пайтда, у асбоб-усукуналардан ҳам фойдаланиш даражасини ҳам акс эттиради.
Ҳар бир майдондан олинадиган маҳсулот миқдори қанча кўп бўлса, майдонлардан ва ўрнатилган ускуналардан самарали фойдаланилаётганликдан далолат беради.
Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари хусусиятини ҳисобга олган ҳолда қиймат кўрсаткичларидан ташқари бир қанча натурал кўрсаткичлар ҳам ишлатилади:
металлургия саноатида домна печларидан фойдаланиш даражасини аниқлашда бир тонна чўян ишлаб чиқариш учун домна печининг 1 даги фойдали ҳажмидан фойдаланиш коэффициенти;
машинасозликда битта машинанинг натура бирлигидаги унумдорлиги ёки 1 ишлаб чиқариш майдонидан олинадиган маҳсулот ҳажми (соат, смена, сутка ёки бир йилга);
цемент саноатида (вақт бирлиги ичида) цемент печлари ва тегирмонларининг тонна ҳисобидаги унумдорлиги ва ҳоказо.
Саноат корхоналарининг натурал ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қуйидаги омиллар таъсир этади:
дастгоҳлар унумдорлигининг ўсиши;
машина ва механизмларнинг бекорга туриб қолиш вақтини бартараф этиш;
машина ва механизмларнинг ишлатилиш даражаси, техникавий такомиллаштириш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |