8.3.1.-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисоби
Маҳсулотлар
|
Ишлаб чиқариш иш цикли даври (кунларда)
|
Бир кунлик сарф (млн.сўм)
|
Жами сарфлар
(млн.сўм)
|
А
|
4
|
24,5
|
98,0
|
Б
|
5
|
15,8
|
79,0
|
В
|
3
|
23,833
|
71,5
|
Г
|
3,5
|
6,714
|
23,5
|
Жами
|
Х
|
70,847
|
272,0
|
Ишлаб чиқариш циклининг ўртача муддати =
= кун
.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш нормативи:
млн. сўм.
Тайёр маҳсулотлар нормативи уларнинг харидорларга жўнатилиши пайтига қараб аниқланади. Айтайлик, корхонада тайёр маҳсулотлар омборда 8 кун туриб қолади. Уларнинг ишлаб чиқариш таннархи 6375,9 млн. сўм.
млн. сўм.
Келгуси давр харажатлари нормативи олдиндан тўланган ижара ҳақлари, келгуси йилга журналлар ва газеталарга обуна бўлиш ҳамда янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш харажатлари кабиларни ўз ичига олади. Олдиндан тўланадиган ижара ҳақлари, келгуси йилга журналлар ва газеталарга обуна харажатлар бир марта амалга оширилади ва улар фойдаланиш муддатида қисмларга бўлинган ҳолда турли харажатларга олиб борилади. Янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш бўйича харажатлар эса, илмий-тадқиқот ишлари якунлангандан сўнг, корхона номоддий активи сифатида тан олинади.
Келгуси давр харажатлари нормативи (Н) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
─ йил бошига келгуси давр харажатларига киритилган суммаси (бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича);
─ режалаштирилаётган даврда шу мақсад учун кўзда тутилган харажатлар;
─ режалаштирилаётган йилда смета асосида корхона фойдаси ҳисобидан қопланадиган харажатлар.
Мисол: Корхона бухгалтерия баланси маълумотларига кўра йил бошига келгуси давр харажатлари қолдиғи ─ 609121,0 минг сўм. Унинг қуйидагиларни ўз ичига олади:
журнал ва газеталарга обуна тўловлари 680,0 минг сўм;
ижара тўловлари 144000,0 минг сўм;
янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш харажатлари 464441,0 минг сўм.
Режалаштирилаётган йилда келгуси давр учун жами 137274,0 минг сўмлик харажат кўзда тутилган. Жумладан:
журнал ва газеталарга обуна тўловларига 734,0 минг сўм;
янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратишга 136540,0 минг сўм.
Режалаштирилаётган йилда келгуси давр харажатларининг 144680,0 минг сўми (680,0+144000,0) турли харажатларга олиб борилади. Журнал ва газеталарга обуна тўловлари бўйича харажатлар, пировард натижада, корхонанинг фойдаси ҳисобига қопланади.
Келгуси давр харажатлари нормативи:
Н = 609121,0 + 137274,0 – 144680,0 = 601715,0 минг сўм.
Барча якка норматвларнинг йиғиндиси корхона айланма маблағлариннг умумий нормативини ташкил этади.
Саноат корхоналарида нафақат ишлаб чиқариш захиралари, айни пайтда, уларнинг сарфланиши бўйича ҳам нормативлар белгиланади.
Ишлаб чиқариш захиралари (моддий ресурс) сарфини нормалаштириш ─ бу белгиланган сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришга ёки маълум бир миқдордаги ишни бажаришга кетган хом ашё, материал, ёқилғи, энергиянинг максимал йўл қўйиладиган сарфини кўрсатувчи режа миқдори. Моддий манбаларнинг сарф нормасини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш характерига кўра асосий материаллар сарфи ва ёрдамчи материаллар сарфи аниқланади.
Асосий материал деб бевосита маҳсулот тайёрланадиган материалларга айтилади. Асосий материаллар сарфи нормаси ишлаб чиқариш технологиясининг мукамаллашиши даражасига қараб белгиланади. Бу нормалар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни бартараф этиш қийин бўлган чиқиндилар (масалан, бўяшдан кейин чўткада қолган бўёқ)ни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Материалларни сарф қилишнинг назорати уларнинг доимий сарфи билан белгиланган ишлаб чиқариш нормаларини чоғиштириш асосида амалга оширилади.
Ёрдамчи материал деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган, лекин тайёр маҳсулотларга кирмайдиган (турли тозалаш материаллари, материалларни ишлаш учун кислоталар ва бошқалар) материалларга айтилади.
Саноат корхоналарида, шунингдек, технологик чиқиндилар ва йўқотишлар нормаси, ишлаб чиқаришда материаллардан фойдаланиш коэффициенти, дастлабки хом ашёдан фойдали компонентларни ажратиб олиш коэффициенти ва бошқалар ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |