Ахборот учун маълумотлар
Ўзбекистонда 2011 йилда ЯИМ 8,3 фоизга, 2000-2011 йиллари ушбу кўрсаткич 21 баробар ошди.
2000 йилда мамлакатни ЯИМ ни шакллантиришда саноат улуши 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 24,1 фоизни ташкил қилди.
Саноат маҳсулотини умумий ўсишининг қарийб 70,0 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил қилади.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2011 йилда 2000 йилга нисбатан 4 баробардан зиёд ошди.
2011 йилда экспорт маҳсулотлари хажми 2010 йилга нисбатан 15,4 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 4,6 баробар зиёдни ташкил қилди.
2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан бажарилмоқда.
2011 йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010 йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 17,8 баробарга ўсди.
2011 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ЯИМ даги ҳиссаси 50,5 фоизни ташкил қилди, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 37 фоизни ташкил қилган эди.
Солиқ юки 2011 йилда 1991 йил билан солиштирганда ЯИМ га нисбатан қарийб 2 баробар камайиб, 41,2 фоиздан 22 фоизга тушди.
2011 йилда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 7 фоиздан 6 фоизга камайтирилди. Ушбу кўрсаткич 2000 йилда 31 фоизни, 1996 йилда 38 фоизни ташкил қилган эди.
Аҳолининг энг паст ва энг юқори даромадга эга бўлган груҳлар ўртасидаги тафовут коэффициенти охирги ўн йилда 21,1 баробардан 8,3 баробарга қисқарди.
1.3.«Корхона иқтисодиёти» курсининг иқтисодиётдаги
аҳамияти ва иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни
Инсоният фаолияти ва ҳаёти моддий борлиқга боғлиқдир. Инсон яшаш учун нимаики қилса, доимо чегараланган моддий бойликлар муаммосига дуч келади. Инсоннинг олий мақсади яхши яшаш, лекин ҳаводан ташқари ҳамма нарса чегараланган. Улардан рационал фойдаланиш доимо инсон онги олдида кўплаган сиёсий, иқтисодий, техникавий, технологик, экологик ва ҳакозо муаммоларни қўяди. Бу муаммолар якка инсондан тортиб, корхона, фирма, уларнинг бирлашмалари, умуман регион, давлат иқтисодиёти миқиёсига таъаллуқлидир. Шунинг учун ҳам инсон пайдо бўлгандан тортиб, унинг билан моддий борлиқ ўртасида доимо муносабат, кураш мавжуддир. Шунинг асосида, хўжалик юритиш, уни бошқариш тўғрисида инсоният доимо фикр юритиб у тўғрисида билимлар тизимини яратиб келган. Шундай билимлар тизими фан деб юритилади.
Ҳар қандай инсонни олдида ёш болалигидан савол туғилади, осмон, ер, ой, юлдузлар қандай вужудга келган? Ким яратган?, қандай вужудга келган?. Бу саволларга жавоб аллоҳнинг пайғамбарларга юборган китобларида аниқ жавоб бор. Лекин инсоннинг моддий борлиқ билан муносабатлари, иқтисодий муаммоларни инсоният ўзи тўплаган, яратган билимлар тизими орқали ҳал қилиши лозим. Умуман ибтидоий жамият ривожланиб ибтидоий жамоалар ўртасида товар алмашиш муносабатлари шакллана бошланиши билан инсонлар иқтисодиёт тўғрисида фикр юрита бошлаган. Чунки инсонлар нарса (гўшт, бугдой, камалак, болта каби) тўғрисидагина ўйлаб қолмай, улар нарсалар, маҳсулотлар орқали ўзаро муносабатлари тўғрисида, яъни иқтисодий, моддий муносабатлар тўғрисида фикр юрита бошлаганлар. Аста секин инсоният ҳаётидаги муносабатлар чуқурлашиб, ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида алоҳида тармоқлар, шу жумладан савдо (тижорат) соҳаси вужудга келган. Шу сабабли инсоният жамияти каби иқтисодиёт ҳам ўз тарихига эга. Тижорий фикр юритишлар (тарихий ҳужжатлардан маълумки) эрамиздан 3000-2000 йиллар олдин бошланган бўлиб, уни савдогарлар томонидан қилинган ҳисобий ёзувлар бизларгача етиб келган археологик топилдиқлар (лойдан қилинган тахтачалардаги ҳисоб-китоб ёзувлари) тасдиқлайди.
Қадимий Шарқда эрамиздан 3000 йиллар олдин нарсаларни кирага бериш, ундан фойиз олиш каби фаолиятлар ишлатилган. Қадимий Египитликлар, Греклар олди-сотди, пул, баҳо, савдо, фойда, кредит каби иқтисодий категорияларни ишлатганлар. Ўзбек тилидаги «Иқтисод» сўзи арабча сўз бўлиб, “тежамкорлик” маъносини англатади ва Грекча «Оikonomika» (эканомика), яъни «Oikos» - уй, хўжалик ва «nomos» - қоида, тартиб, қонун мазмунини билдирувчи сўзлар бирлашмасидан олинган бўлиб, уй хўжалигини юритиш Қонуни мазмунини билдиришлиги бежиз эмас. Шунинг учун иқтисодий фанлар ўрганадиган категориялар қадимги шарқ олимлари қаламига мансуб бўлган асарларда учрайди (Сократ, Кеснофонт, Платон, Аристотель, Эпикур).
Қуръоннинг “Юсуф” сурасида берилган маълумотлар бўйича эрамиздан 3000 йиллар олдин Юсуф пайғамбар Миср шоҳига: «Мени шу ернинг хазиналари устига қўйинг. Чунки мен (уларни) тўла тўкис сақлайдиган ва тўғри тасарруф қилишни биладиган кишиман» деб айтганлар. Бундан келиб чиқадики, қадимда хазиналарни сақлаш, сарф қилишни иқтисодий таянчларини билган, яъни шу нарсани айтиш жойизки, Қуръонда «Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» деб ”Талоқ” сурасида ёзилган. Қуръонда мерос, судхўрлик, садақа, омонот, закот, фитр каби иқтисодий категориялар ҳам ишлатилган.
Марказий Осиё алломаларининг асарларида иқтисодиётга тааллуқли ғоялар, хўжалик юритиш бўйича фикрлар кўпдан кўп учрайди. Уларнинг қаторига Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур, Улугбек, Бобур каби мутафаккирларни ижодлари киради. Мисол учун Амир Темур Тузукларини келтириш мумкин. “Темур Тузуклари”да иқтисодиётга, давлатни бошқаришга оид ва ҳозирги замонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўл-йўриқлари, қоидаларини топиш мумкин. Унда давлатни таркибий тузилишидан тортиб, давлат бюджети даромадлари ва харажатларини шакллантириш, меҳнатни тақдирлаш, маош тўлаш, солиқ ундириш, жарималар, иному-эҳсонлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Инсоният тарихига кўз ташласак, жамиятни ташкил қилинишида сиёсий ва иқтисодий жиҳатларидаги фарқлари аниқланади.
Сиёсий ҳаётда тарихан онгли (фаҳм орқали) тартибга солиш орқали жамиятни бошқариш бошланган. Давлат бошқаруви ғояси ўша даврларданоқ доҳий (қабила бошлиғи), қариялар кенгаши, халқ мажлиси кабиларда ўз аксини топган.
Ижтимоий-маданий тараққиёт ривожланиши билан давлат бошқарув функциялари мустаҳкамланиб ва турғунланиб борган. Иқтисодий ҳаётда бундай эмас. Ибтидоий жамоа давридан то капиталистик тузимгача бир бири билан онгли равишда бирлашмаган якка хўжаликларни кузатамиз. Ҳар бир хўжалик субъектлари ўз ташаббуси, ўз ихтиёрича, таваккал-чилигига асосан иш юритган. Уларнинг бирлиги, жамиятнинг ва халқ хўжалигининг иқтисодий жиҳатдан бирлиги якка хўжалик юритувчи-ларнинг ўзаро иқтисодий муносабатлари орқали амалга оширилган.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлаши, бозор муносабатлари шаклланиши билан хўжалик юритишни онгли равишда тартибга солиш ғояси туғила бошлайди. Чунки уюштирилмаган иқтисодий фаолиятни (минглаган хўжалик субъектларини) онгли равишда тартибга солмаслик ижтимоий ҳалокатларга олиб келиши мумкин.
Ҳозирги замон корхоналари иқтисодиётнинг (халқ хўжалигининг) уюштирилган, давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик субъекти бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик корхонаси иқтисодий фанлар нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш элементларини (меҳнат, капитал, табиий ресурслар, тадбиркорлик, ахборотлар) ўз манфаатлари, хўжалик юритиш ва фойда олиш мақсади орқали бирлаштирган, ўз ресурсларини ўз ихтиёри билан ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган субъектига тушунилади.
Шундай қилиб, тарихдан иқтисодиёт назария шаклланиб келган ва иқтисод (экономика) термини ишлатиб келинган. Ҳозирги кунда иқтисод бир неча хил мазмунда ишлатилади.
Биринчидан, иқтисодиёт деганда хўжалик (халқ хўжалиги, тармоқ, ҳудуд, бирлашмалар, корхоналар ва фирмалар) тушунилади;
Иккинчидан; иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш ва истеъмол фазаларида вужудга келган инсонлар, хўжалик субъектлари ўртасидаги моддий хизматлар ва бошқа бойликлар билан боғлиқ муносабатлар тушунилади;
Учинчидан, иқтисод бу сиёсат, яъни давлат сиёсати, давлатлараро алоқалар ва ҳакозолардан иборатдир;
Ва ниҳоят, тўртинчидан, иқтисод бу - фан.
Фанлар тизимида алоҳида ўринни иқтисодий фанлар тутади.
Иқтисодий фанлар бир қанча мустақил фанлардан иборатдир ва улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, мураккаб тизимни ташкил қилади. 1.3.1-чизмада иқтисодий фанлар тизими келтирилган1
1.3.1- чизмада келтирилган фанлардан ташқари айрим соҳалар, иқтисодий жараёнларга оид бошқа иқтисодий фанлар ҳам мавжуддир.
Барча иқтисодий фанлар бир бирлари билан тиғиз боғлиқликда бўлиб, ҳар бирининг жамият иқтисодиётини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ўзига хос аҳамияти бор.
Иқтисодни фанлар тизими сифатида кўриб чиқадиган бўлсак уларнинг қанчалик кенг эканлиги бизга яна бир бор яққол кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |