Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,98 Mb.
bet77/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

tн=tа+tй.ў+tд.о+tт.в+tнт,

Бунда: tа - асосий вақт;


tй.ў - иш ўрнига хизмат қилиш вақти;
tт.в - тайёргарлик вақти;
tд.о - дам олишга ва шахсий мақсадларга сарфланган
вақт;
tн.т - назарда тутилмаган танаффуслар.


9.2. Меҳнат унумдорлиги концепцияси ва унинг корхона фаолиятидаги аҳамияти

Меҳнат унумдорлиги иқтисодиёт тараққиётининг асосий омилларидан бўлиб уни оширишга бутун фан-техника-бошқарув ютуқлари хизмат қилади.


Меҳнат унумдорлигини оширишда бошқариш тамойилларини ишлаб чиқилиши ўта долзраб ҳисобланади. Бу масалада айрим иқтисодчиларнинг фикрлари мавжуд. Жумладан, америкалик иқтисодчи олим Гаррингтон Эмирсонни (1853-1931) 1912 йили чоп этган “Унумдорлигини ўн икки тамойили1 асарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг бир қатор тамойилларини келтирилган:
1. Бошқарувнинг бирламчи вазифаси - аниқ ва равшан мақсадни белгилаш.
2. Соглом фикр юритиш, шу жумладан қўйилган хатоларни тан олиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш.
3. Профессионалларнинг компетентли ислоҳатлари ва таклифлари асосида бошқариш жараёнини такомиллаштириш.
4. Кишилар фаолиятини аниқ тартибга соладиган интизом, уни назорат қилиш ва ўз вақтида рағбатлантириш.
5. Ходимларга нисбатан адолатли бўлиш.
6. Тезкор, ишончли, ҳаққоний, тўла ва доимий ҳисоб.
7.“Режалаштирилган ишни диспетчерлаштириш, диспетчерлаштирилмаган ишни режалаштиришга қараганда яхшироқдир” - деган қоидага асосан ишни диспетчерлаштириш.
8. Мавжуд имкониятларни ишлатишга, топишга қаратилган норма ва жадваллар.
9. Меҳнат шароитини нормаллаштириш.
10. Вақтни регламентация қилиш ва операцияларни бажарилиш усулларини стандартлаштириш асосида операцияларни нормалаштириш.
11. Ёзма стандарт инструкцияларнинг мавжудлиги.

  1. Меҳнатни унумдорлиги учун рағбатлантириш.

Эмирсоннинг фикрича ходимларни танлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади. У шундай дейди: - “Бир тамондан, интуиция, кузатувчанлик, тушунувчанлик қобилиятига эга бўлган, иккинчи тамондан, физиологик, писихологик ва антропологик илмий билимга эга бўлган мутахассислардан ҳеч бўлмаса бир-нечтасига эга бўлиш керак. Фақат шундай мутахассис раҳбариятга қайси номзоднинг кўзда тутилган ишни бажара олиши ёки бажараолмаслиги тўғрисида асосли маслаҳат бериши мумкин”2.
Ҳар қандай корхона мақсадини белгилашда, унинг фаолиятини ривожлантиришда асосий омил бўлган меҳнат унумдорлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш зарур. У узоқ муддатга (5, 10, 20 йилга) мўлжалланган бўлиши керак.
Концепция лотинча “conseptio” сўзидан олинган бўлиб ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги қарашлар, тушунчалар ҳамда асосий мақсад деган маънони беради.
Меҳнат унумдорлиги концепцияси дейилганда уни амалга ошириш мақсадида кўзланган вазифалар ва йўналишлар мажмуасини, келажакга мўлжалланган гипотезия, прогнозни ёки стратегик режани тушуниш мумкин.
Меҳнат унумдорлиги концепцияси жамият, ҳудуд ва корхона даражасида, у ердаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий шароитларни, фан-техника ютуқлари, шунингдек, меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи бошқа ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда жамият ҳар бир ҳудуд ва корхона учун алоҳида ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
Меҳнат унумдорлигига бир қатор омиллар таъсир этади. Шу сабабли, унинг концепциясини ишлаб чиқишда бу омилларни эътиборга олиш лозим.
Ҳисоб-китобларни қилишда қулайлик бўлиши учун уларни бир нечта гуруҳларга ажратиш зарур бўлади. Улар қуйидаги кўринишларда:
- ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришлар. Бунга айрим турдаги маҳсулотлар ҳиссасининг умумий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳажмидаги ўзгаришлар киради;
- ишлаб чиқариш техник даражасининг ўсиши. Бунга ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, илгор технологияларни жорий этиш, ускуналарни модернизация қилиш, буюмларнинг технологик тавсифини ўзгартириш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, хом-ашёларни тежаш, янги турдаги материалларни ва энергияни жорий этиш тааллуқли;
- ишлаб чиқаришни, меҳнатни, бошқарувни ташкил этишни яхшилаш. Бу гуруҳга ишлаб чиқаришни (янги техникани жорий этиш билан боглиқ бўлмаган ҳолда), ихтисослаштириш, меҳнат предметларини кооперациялашган ҳолда етказиш, ишлаб чиқариш бошқарувни такомиллаштириш, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, иш вақтининг йўқотишни қисқартириш, яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқишга йўл қўймаслик, мавсумий ишлаб чиқаришда иш даврини ўзгартириш тадбирлари ва бошқалар киради;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши. Бунда шартли-ўзгармас ходимлар сонининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ёки пасайиши сабабли ўзгариши ҳисобга олинади;
- табиий шароитнинг ва фойдали қазилмаларни олиш усулининг ўзгариши. Бунга нефть, кўмир ва бошқа хом-ашёларнинг геологик жойлашиши, уларни қазиб олиш усулларининг ўзгариши каби омиллар киради;
- тармоқ ва бошқа омиллар. Бир гуруҳга ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ўзгариши сабабли янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига бўладиган ўзгаришлар тааллуқлидир.




  1. Download 2,98 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish