Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,98 Mb.
bet76/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Кбб : Р • 100 (%)


Кадрларни қабул қилиш коэффициентиқ) жорий давр мобайнида ишга қабул қилинган ходимлар сонининг (Р) шу даврдаги рўйхат бўйича жами ходимларнинг ўртача сонига (Р) нисбати сифатида аниқланади.


Кқ=(Рš : P) • 100 (%)


Кадрларнинг барқарорлик коэффициентиб) корхона ёки унинг алоҳида бўлинмаларида ишлаб чиқаришни бошқариш қай даражада ташкил этилганлигини баҳолаш учун ишлатилади, яъни;


Кб=1 - Рмк : Р + Рê

Бунда: Рмк - Ҳисобот даври мобайнида корхонадан ўз


ҳоҳишига кўра ва меҳнат интизомини бузгани учун ишдан
кетган ходимлар сони, киши;
Р - Корхонада ҳисобот давридан кейинги даврдаги
ходимларнинг ўртача рўйхат бўйича сони, киши;
Рê - ҳисобот даврида янги ишга қабул қилинганлар
сони, киши.


Кадрларнинг қўнимсизлик коэффициентиқ.) корхонадаги жорий давр мобайнида ишдан кетган ва ҳайдалган ходимлар сонини (Рмк) рўйхат бўйича жами ходимларнинг ўртача сонига (Р) бўлиш йўли билан аниқланади.


Кқ.­=(Рмк : Р) • 100 (%)

Корхонада меҳнатни тўғри ташкил этиш учун у ёки бу ишни бажаришга қанча меҳнат талаб этилишини билиш зарур, бошқача айтганда ҳар бир ходим учун меҳнат меъёрини аниқлаш керак.


Меҳнатни меъёрлаш деганда ҳозирги ишлаб чиқариш шароитида аниқ ишни ёки операцияни бажариш учун максимум қанча вақт кетишини аниқлаш (вақт бирлигида минимум қанча маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини аниқлаш) тушунилади.
Корхонада меҳнатни меъёрлаш, меҳнат ва иш ҳақини тўғри ташкил этишнинг гаровидир. Меҳнат меъёри мавжуд шароитларни тўлиқ ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши лозим.
Меҳнатни меъёрлашнинг тажриба-статистик ва таҳлилий усуллари мавжуд. Таҳлилий усули нисбатан самаралироқ яъни мақсадлироқ ҳисобланади. Бу усулда меҳнатни меъёрлашга илмий нуқтаи назардан ёндашилади. Тажриба-статистик усулда эса мураккаб ҳолатларни меъёрлаш олдинги омил натижалари билан солиштириш асосида амалга оширилади.
Таҳлил усулда қуйидаги қатор операциялар амалга оши-рилади:

  1. меҳнат жараёнини тадқиқод қилиш;

  2. меҳнат харажатларига таъсир қиладиган барча омилларни ўрганиш;

  3. операция ва усуллар бажарилиши лойиҳасини такомил-лаштириш;

  4. ишни бажаришга кетадиган вақтни аниқлаш;

  5. меъёрларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш.

Меъёрлашнинг таҳлили усули ўз навбатида таҳлили-ҳисоб ва таҳлили-тадқиқот турларига ажралади. Аналитик-ҳисоб турида вақтнинг тайёр нормативлари қўлланилади. Меъёрлашнинг аналитик-тадқиқот усулида бевосита иш вақтини ўрганиш - хронометраждан ва иш куни фотографиясидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.
Хронометраж бу тезкор вақт сарфининг ўрганиш усулидир. Унинг асосий босқичлари қуйидагилар:

  1. кузатишга тайёрланиш;

  2. кузатиш;

  3. кузатиш натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;

  4. операцияларнинг рационал таркибини ҳамда унинг алоҳида элементларининг давомийлигини аниқлашни билдиради.

Иш кунининг фотографияси - бу иш вақтини ўрганиш усули бўлиб, бу бутун иш куни мобайнида ёки иш кунининг маълум қисми мобайнида иш вақтининг давомийлигини кузатиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади. Бунда асосий эътибор иш ўринларига хизмат кўрсатиш вақтига ва ишдаги танаффус вақтига қаратилади.
Шу билан бирга иш куни фотографияси Кишилар сонига боглиқ ҳолда индивидуал, гуруҳий ва оммавий турларга бўлинади. Улар қуйидаги фотографиялаш босқичларидан иборат:

  1. кузатишга тайёрлаш - ходимлар, уларнинг иш ўринлари ва ишларнинг бажарилиш шартлари ҳамда тавсифи билан танилиши; ишларнинг элементларини аниқлаш;

  2. иш вақти сарфларини барчасини кузатиш ишнинг ҳар бир элементининг тугаш вақтини сонли ва график усулларда қайд қилиш; ишларнинг бажарилган элементларини белгилаб қўйиш;

  3. кузатиш натижаларини таҳлил қилиш - вақт ва индексацияни алоҳида сарфларининг давомийлигини аниқлаш; иш вақти сарфини гуруҳлаш; иш вақтининг ҳақиқий балансини тузиш; ходимларни тоифалар бўйича иш вақти сарфини таҳлил қилиш;

  4. тадбир ва хулосалар - иш вақтидан фойдаланишни ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; иш вақтининг меъёрий баланси лойиҳасини ишлаб чиқиш; меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш.

Хронометраж ва иш куни фотографияси - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ёки бир операцияни бажаришга кетадиган вақт меъёрини аниқлашда фойдаланилади. Вақт меъёри киши-соат ёки киши-минутда белгиланади.
Маҳсулот бирлиги ёки ишни қўлда, қўл ва машинада, тўлиқ машинада бажариш учун кетган вақт меъёри таркиби қуйидаги сарфларни ўз ичига олади:



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish