Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Айланма маблағлардан фойдаланишни яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари



Download 2,98 Mb.
bet72/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

8.4.Айланма маблағлардан фойдаланишни яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари.

Эркин бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий вазифалардан бири - ресурсларни тежаш тамойилига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқаришни жадаллаштиришдир.


Тежамкорлик режимини таъминлаш буйича чора тадбирлар тизимида асосий ўринни моддий ресурсларни тежаш эгаллайди. Бу маҳсулот сифати, ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат қилишига зарар етказмаган ҳолда унга сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёқилғи харажатларини камайтиришни билдиради.
Ҳозирги шароитда моддий ресурсларни тежашнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагича ифодаланади:

  • хом ашё, материал, ёқилги харажатларининг камайиши ишлаб чиқариш учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. Бу, аввалом бор, мавжуд моддий ресурслар миқдоридан кўпроқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради;

  • моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради;

  • моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат харажатларининг тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; сақлашга сарфланадиган иш кучи камаяди);

  • моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти таннархининг камайишига ёрдам беради. Ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига барча ишлаб чиқариш харажатларининг 3/4 қисми тўғри келади. Кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича умумий харажатларда буюмлашган меҳнат улуши ошиб боради. Демак, меҳнат предметлари ва меҳнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши бўлиб ҳисобланади;

  • маҳсулот таннархининг камайишига таъсир қиладиган моддий ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам ижобий таъсир қилади.

Шундай қилиб, моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш ва тежамкорлигининг иқтисодий самарадорлиги корхонанинг барча ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ҳар бир корхоналарнинг муҳим вазифаларидан бири моддий ресурсларни тежаш ҳисобланади, чунки моддий харажатлар фойдага бевосита боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатларининг катта қисмини ташкил этади. Фойда эса бозор иқтисодиёти шароитида корхона ҳаёт таъминотининг асосий манбаларидан биридир.
Иқтисодиётда тежаш (иқтисод қилиш) манбалари ва йўллари бир биридан фарқланади.
Тежашнинг манбаси ─ бу нимани тежаш мумкинлигини билдирса, йўллари ─ қандай қилиб ёки қайси тадбирлар ҳисобига эришиш мумкинлигини билдиради.
Барча корхоналарда моддий ресурсларни тежаш заҳиралари мавжуд. Заҳира ─ бу ҳали фойдаланилмаган имкониятлардир.
Моддий ресурсларни тежаш, уларнинг юзага келиши ва фойдаланиши жараёнига қараб 3 гуруҳга бўлинади:

  • умумиқтисодиёт (миллий иқтисодиёт) заҳиралари;

  • умумсаноат-тармоқлараро захиралари;

  • ички ишлаб чиқариш заҳиралари (цех, завод, тармоқ заҳиралари).

Моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналишлари: ишлаб чиқариш- техник ва ташкилий-иқтисодий гуруҳларга бўлинади.
Биринчи гуруҳ тадбирларига – хом ашёни сифатли тайёрлаш, машиналар тузилишини такомиллаштириш, хом ашёни тежамли турларидан фойдаланиш, илғор технологияни жорий этиш. Брак ва йўқотишни иложи борича камайтириш, иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш ва ҳоказо.
Иккинчи гуруҳ ─ ташкилий-иқтисодий йўналишга материал манбаларни тежаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар киради:

  • материал сиғимини режалаштириш ва илмий даражасини ошириш;

  • техник иқтисодий жиҳатдан асосланган меъёрлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  • хом ашёнинг замонавий турларини яратиш;

  • ёқилғи балансини такомиллаштириш ва бошқалар.

Материал манбаларни тежашнинг бош йўналиши ─ бу тайёр маҳсулот чиқиши даражасини оширишдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналар тасарруфидаги барча ресурслардан тежамли фойдаланиш жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароита янада актуал масалалардан бири бўлиб турибди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурида “... қатъий тежамкорлик тузумини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.
... таннархни камайтириш бўйича белгиланган параметрларга эришиш учун раҳбар ва масъул ходимларни рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш ...”15 вазифа этиб белгиланган.
Саноат корхоналарида айланма маблағлардан самарали фойдаланишни учта асосий кўрсаткич тавсифлайди.
Айланувчанлик коэффициенти улгуржи нархларда маҳсулот сотилиши ҳажмини корхонада айланма маблағларнинг ўртача қолдиғига бўлиш йўли билан аниқланади:



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish