Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Айланма фонднинг таркиби, тузилиши ва шаклланиш манбалари



Download 2,98 Mb.
bet69/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Айланма фонднинг таркиби, тузилиши ва шаклланиш манбалари

Айланма маблағларга ишлаб чиқариш заҳираларини шакллантириш, таъминотчилар ва бошқа турли субъектлар (жумладан, бюджет) билан ҳисоб-китоб қилиш ҳамда иш ҳақини тўлаш учун корхонага зарур бўлган пул маблағлари киради.


Айланма маблағлар таркиби ва тузилишини бир-биридан фарқламоқ керак.Айланма маблағлар таркиби, дейилганда айланма активларни ташкил этадиган элементлар йиғиндиси тушунилади. Айланма активларнинг айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларига бўлиниши маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларида улардан фойдаланиш ва тақсимлаш хусусиятлари билан белгиланади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма активлар миқдори асосан маҳсулот ишлаб чиқариш шаклларининг давомийлиги, техника ривожланиш даражаси, технология мукаммаллиги ва меҳнатнинг ташкил этилганлиги билан аниқланади.
Корхонанинг айланма ишлаб чиқариш фондлари уч қисмдан иборат:

  • ишлаб чиқариш заҳиралари;

  • тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар;

  • келгуси давр харажатлари.

Ишлаб чиқариш заҳиралари ─ бу ишлаб чиқариш жараёнига киритиш учун тайёрланган меҳнат предметларидир. Улар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлари ва хўжалик инвентарларидан иборат. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар ─ бу ишлаб чиқариш жараёнига кирган меҳнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йиғиш жараёнидаги буюмлар, шунингдек, корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб чиқарилмаган ва кейинчалик шу корхонанинг бошқа цехларида ишланиши лозим бўлган ярим тайёр маҳсулотлар.
Келгуси давр харажатлари ─ бу айланма фондларнинг номоддий элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга ошириладиган, лекин келгуси давр маҳсулотига тааллуқли бўлган янги маҳсулотни тайёрлаш ва ўрганиш харажатларини, газета ва журналларга обуна тўловларини ҳамда шуларга ўхшаш бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Корхоналарда муомала жараёнига хизмат кўрсатадиган айланма маблағлар ─ муомала фондларини ифодалайди. Муомала фонлари миқдори, асосан, маҳсулотни сотиш шарт-шароитлари ва маҳсулотнинг таъминот ва сотиш тузумини ташкил этиш даражасига боғлиқ. Уларга корхона омборларидаги сотишга тайёр маҳсулот, жўнатилган, лекин истеъмолчилар томонидан тўланмаган маҳсулот, корхона пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар киради.
Айланма маблағларнинг алоҳида элементлари ўртасидаги нисбат айланма маблағлар тузилиши дейилади. Саноат тармоқлари айланма маблағлари тузилишидаги фарқ кўпгина омиллар билан асосланади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш хусусиятлари, таъминот ва сотиш шароитлари, таъминотчи ва истеъмолчилар жойлашиши, ишлаб чиқариш харажатлари тузилиши.
Саноат корхоналари айланма активларининг кўп қисмини айланма ишлаб чиқариш фондлари ташкил этади. Уларнинг улуши 75-87 фоиз. Турли тармоқлар бўйича айланма ишлаб чиқариш фондлари тузилиши ҳам турличадир. Ишлаб чиқариш заҳираларининг энг катта салмоқли улуши енгил саноат корхоналарида (хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар устунлик қилади – 70 фоиз. Кимё саноатида келгуси давр харажатлари улуши юқори ─ 9 фоиз. Машинасозлик саноатида ишлаб чиқариш заҳиралари улуши нисбатан кам, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш улуши эса ─ юқори. Бунга сабаб машинасозликда саноатнинг бошқа тармоқларига нисбатан ишлаб чиқариш цикли узунроқдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, турли ишлаб чиқариш корхоналарида хом-ашё ва материаллар тузилиши ҳам ҳар хилдир. Айрим корхоналарда уларнинг тузилиши йил мобайнида кескин ўзгаради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарда хом ашёнинг ҳиссаси куз пайтида юқори бўлади. Нон ва нон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда эса хом-ашё ва материаллар тузилиши йил давомида ўзгаришсиз қолади.
Саноат корхоналари айланма маблағлари тузилишида ишлаб чиқариш соҳасига жойлаштирилган маблағлар умумий устунликга эга. Барча айланма маблағлар таркибида уларнинг ҳиссаси ўртача 70 фоизни ташкил қилади (8.4.1чизма).



Корхоналар банклардан ва бошқа юридик шахслардан ўзларининг айланма маблағларини тўлдириш, молиявий–хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли ва бошқа мақсадлар учун узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар олишлари мумкин.


Кредит ва кредиторлик қарзлари ─ бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарздорлигини билдиради.
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартарафэтиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурида корхоналарни иқтисодий қўллаб қувватлаш мақсадида, уларга “... айланма маблағларини тўлдириш учун ... Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставкаларда 12 ойгача бўлган муддатга имтиёзли кредитлар бериш”14 кўзда тутилган.
Корхонанинг самарали иши ─ бу минимал харажатлар қилиб максимал натижаларга эришишдир. Харажатларни камайтириш ─ бу, аввалом бор, корхона айланма маблағларини шакллантириш манбалари тузилишини оптималлаштириш, яъни ўз маблағлари билан кредит ресурсларини оқилона уйғунлаштиришдир.
Корхона айланма маблағлари доимо ҳаракатда бўлади ─ муомала соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига ўтади ва ҳоказо. Айланма маблағлар айланиши корхона томонидан моддий ресурслар ва ишлаб чиқаришга зарур бошқа элементлар учун тўланган вақтдан бошланади ва бу маҳсулотни сотишдан олинган тушум кўринишида харажатлар қопланиши билан тугайди. Кейинчалик пул маблағлари яна корхона томонидан моддий ресурслар олиш ва уларни ишлаб чиқаришга киритиш учун ишлатилади.
Айланма маблағлар тўлиқ айланадиган, яъни ишлаб чиқариш ва муомала даврини ўтадиган вақт айланма маблағларнинг айланиш даври дейилади. Бу кўрсаткич корхонада маблағлар харакатининг ўртача тезлигини тавсифлайди. У маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш муддатига мос келмайди.
Айланма маблағларни бошқариш энг кам миқдордаги айланма маблағлар билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу корхона айланма маблағлари доиравий айланишнинг барча босқичлари бўйича мос шаклда ва минимал (лекин, етарли) миқдорда тақсимланиши лозимлигини билдиради. Айланма маблағлар ҳар доим бир вақтнинг ўзида доиравий айланишнинг барча босқичларида мавжуд бўлади ─ пул маблағлари, материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар кўринишида.
Корхоналарнинг, ўзини-ўзи молиялаштирадиган ҳозирги шароитда, айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish