Ҳазорасп (сулаймон) Қалъа



Download 36,69 Kb.
bet7/9
Sana25.02.2022
Hajmi36,69 Kb.
#258858
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
08 10

ТУПРОҚ ҚАЛЪА (ШОВОТ)
Шовот Тупроққалъаси Анбар-Маноқ қишлоғида жойлашган. Ёдгорликнинг тарҳи айлана шаклда, умумий майдони – 4 га. Ёдгорлик қадимда мудофаа девор билан ўраб олиниб, ярим айлана буржларга эга бўлган. Шаҳарнинг ички қисмида жамоат бинолари қолдиқлари сезилмайди, арк-аъло мавжуд эмас. Шаҳар шимолий ва жанубий томонидан дарвозаларга эга. Археологик ашёлар Тупроққалъанинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи уч қурилиш давридан иборат эканлигини ёркин тасвирлайди. I қурилиш даврида қалъа пахса девор билан ўраб олинган бўлиб, йўлак ва ярим айланали буржларга эга бўлган.
1999-2000 йилларда Хоразм Маъмун академияси Тарих, археология ва фалсафа бўлимининг археология гуруҳи олимлари томонидан Тупроққалъада қазиш ишлари олиб борилди ва мудофаа тизими тарихини ўрганиш ишлари амалга оширилди. Мудофаа деворининг устки қисми тўрт томони тенг хом ғиштдан қурилганлиги аниқланди. Шу билан бирга, деворнинг ташқи томонидаги ярим айланали буржлар оралиғида тозалаш ишлари олиб борилди, мудофаа майдони 22м, буржнинг девордан ён томонга чиқиши 5,25-6,25м, унинг ички қисмида тўғри бурчакли хона мавжуд бўлиб, ҳажми 2,21-2,62х7,07-7,22м. Девор ва бурж аввал пахсадан, кейинчалик тўрт томони тенг хом ғиштдан қурилган. Ўлчамлари- 40х40х10см,41х41х12см.
II қурилиш даври пахса девор устига тўрт томони тенг хом ғиштли девор қурилган. Бундай ҳажмдаги ғишт бурж қурилишида ҳам ишлатилган. Қалъанинг ички қисмида девор бўйлаб уй хоналари қурилган
III қурилиш даврида ғишт девор устига хом ғишт аралаш пахса девор қурилган. Милодий IV асрга келиб, қалъада маданий ҳаёт барҳам топган.

КАТ ҚАЛЪА


Урганч шаҳридан 21 км ғарбда Кат қишлоқ ҳудудидаги текисликда жойлашган бўлиб, режалаштирилиши тўғрибурчак шаклга яқин. 300-281 м, 8,5 га. Милоддан аввалги V асрда шаклланган. Ёдгорликнинг шарқий деворида дарвоза жойлашган бўлиб, тўғрибурчак шаклдаги дарвоза олди мураккаб иншоот билан мустаҳкамланган.
Қадимда икки қаторли мудофаа девор билан ўраб олинган бўлиб, сақланиб қолган баландлиги 1,5-7 м. Мудофаа девор ярим айлана буржлар билан мустаҳкамланган, улар ўртасидаги оралиқ ҳажми 27 м. 1993-1994 йилларда Қ.Собиров раҳбарлигидаги археологик гуруҳ ёдгорликнинг жануби-ғарбий томонида қазиш ишларини олиб борди. Шаҳар мудофаа тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши даврларини ўрганиш мақсадида деворни кесиш ишлари олиб борилди. Археологик тадқиқотлар натижасида мудофаа девор ва буржларида 3 қурилиш даври мавжудлиги аниқланди.
Биринчи қурилиш даврида девор ва буржнинг пастки қисми пахсадан тикланган, баландлиги 1,5 м. Ташқи девор қалинлиги 2 м, ички девор қалинлиги 1,5 м, йўлак кенглиги 2 м. Бу тарихий даврда мудофаа девор қалинлиги 5 м.
Иккинчи қурилиш даврида пахса девор устига ҳар хил тамғаларга эга бўлган тўрт томони тенг хом ғиштдан девор қурилган (41х41х10, 42х42х12см).
Учинчи қурилиш даврида ташки ва ички девор қалинлигида ўзгариш бўлмайди, яъни 5 м. Буржлар девордан ён томонга 5 м бўртиб чиққан. Шаҳарнинг қурилиши мил.ав. V асрга оид бўлиб, унда ҳаёт XX асрнинг 40 йилларигача давом этган.
Ҳозирда Б.Садуллаев раҳбарлигида Хораазм Маъмун академияси археолог гуруҳи томонидан тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

ВАЯНГАН
Шовот туманидаги Маноқ қишлоғида жойлашган. Режалаштирилиши жиҳатдан тўғрибурчак шаклида, ер сатҳидан 2-3 м баландликка қурилган. Унинг ҳажми 280х360м. Ёдгорликнинг ички тузилиши жиҳатидан икки қисмга ажратилганлиги яққол кўзга ташланади. Қадимда девор билан ўраб олинган бўлиб, унинг сақланиб қолиши турлича. Айниқса, жанубий қисмда яхши сақланиб қолган девор ва ярим айланали буржлар қолдиғи кўзга ташланади. Бурчакда ярим айланали буржлар мавжуд. Девор аввал, пахсадан, кейин, тўрт томони тенг хомғиштдан қурилган (40х41х9-11см).
Шарқий томонда ёдгорликнинг иккинчи қисми жойлашган, унинг ҳажми 320х220 м. Шаҳарнинг ғарбий томони 10 га ни ташкил этган. Ёдгорликнинг ғарбий қисмидаги деворни кесиш ишлари олиб борилди, натижада икки қурилиш даври аниқланган: 1-қурилиш даври девор пахсадан қурилган, баландлиги 2,94 м, йўлак кенглиги 2,5 м, девор қалинлиги 4,5 м. 2 – қурилиш даври пахсадевор устига хом ғиштли квадрат шаклда девор қурилган (40х40х10).
Милодий V-IX асрларда мудофаа деворининг юқори қисми, яъни учинчи қурилиш даврида пахсадевор қурилган. Антик даврдаги йўлак пахсадевор билан тўлдирилган. Бу даврда пахсадевор баландлиги 1м. қалинлиги эса 4м. Мудофаа деворга ташқи ва ички томонидан қўшимча девор қурилмаган. Бундай ҳолатни девор буржида ҳам кузатиш мумкин. Илк ўрта асрларда ёдгорликнинг ғарбий ва шарқий қисмларида маданий ҳаёт давом этган. Шаҳар ҳудуди шарқий томон кенгайиб, IX-X асрларга келиб умумий майдони 17 га бўлган.
Ёдгорликда археологик тадқиқотларни олиб бориш имконияти мавжуд эмас, чунки ҳозирги вақтда маҳаллий аҳоли томонидан қабристонга айлантирилган.


Download 36,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish