Ҳазорасп (сулаймон) Қалъа



Download 36,69 Kb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi36,69 Kb.
#258858
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
08 10


ҲАЗОРАСП (СУЛАЙМОН) ҚАЛЪА
Ҳазорасп Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, минг йиллар давомида шу ном билан аталиб келмоқда. Хоразм воҳасининг жанубий чегараларида жойлашган бу шаҳар ҳақида ўрта аср манбаларида жуда кўплаб маълумотлар учрайди. Жумладан, ат-Табарий маълумотларига кўра, Ҳазорасп VIII асрда Хоразмнинг учта йирик шаҳридан бири бўлган. Шунингдек, Ҳазорасп ҳақида Истахри, Ёқут, Жувайни, Мирхонд ва бошқа бир қатор ўрта аср муаррихлари асарларида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. X-XIII асрларда қалъа девори жуда мустаҳкам, атрофи ҳандақ билан ўралган забт этиш қийин бўлган шаҳарлардан бири сифатида таърифланади.
XX асрнинг 30 йилларида шаҳарда дастлабки археологик кузатув ишларини амалга оширилган Я.Ғ.Ғуломов олинган илк маълумотларга кўра, қалъани мил.ав. IV-III асрларда барпо этилганганлигини қайд қилади. С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм археология этнография экспедицияси ходимлари томонидан 1958-1960 йилларда олиб борилган кенг миқёсдаги археологик тадқиқотлар натижасида шаҳарнинг энг қадимги девор қолдиқларини аниқлашга муваффақ бўлинди. Дастлабки хулосалар асосида шаҳарда ҳаёт архаик даврнинг сўннги даврларида, яъни мил.ав. V-IV асрларда вужудга келган.
1996-1997 йилларда Ҳазорасп қалъасида ЎзР ФА Археология институти Хоразм минтақавий бўлими томонидан Ш.Матрасулов ва М.Мамбетуллаев бошчилигида, 2002 ва 2003 йилларда ЎзР ФА Археология институти ва Хоразм Маъмун академияси ходимлари С.Баратов бошчилигида археологик тадқиқотларни давом қилдирдилар. Ёдгорликнинг қурилиши ва ундаги маданий қатламларни ўрганиш ишлари натижасида олинган археологик ашёларга асосланиб, Ҳазораспда мил.авв. VII-VI асрлардаёқ аҳоли истиқомат қила бошлаган, деган фикр илгари сурилмоқда.
Ёдгорлик квадрат шаклида (340х320 м, яъни 10,8 га) қурилган бўлиб, унинг мудофаа девори сақланиб қолган қисмидаги баландлиги ўртача 4-5 м. Ёдгорликнинг жануби-шарқий томонида мустаҳкамланган иншоот жойлашган. У маҳаллий аҳоли ўртасида Девсолган номи билан маълум, унинг майдони квадрат шаклда бўлиб, ҳажми 40х40 м.
Ҳозирги кунда сақланиб қолган мудофаа девори худди Хива шаҳридаги каби XIII-XIV асрлардан шакллана бошлаган ва бир неча бор таъмирланган. Охирги марта XIX асрда таъмирланган. Қалъа деворларининг тепа қисми кунгуралар билан безатилган. Деворнинг ичкари томонидан душманга ўт очиш учун шинаклар қўйилган. Ҳазорасп мудофаа деворида маълум масофада жойлашган ярим айланали буржлар мавжуд бўлиб, шимолий деворда – 7 та, ғарбий томонда – 6 та, шарқий деворида – 4 та, жанубида эса – 1 та бурж сақланиб қолган. Қалъанинг кириш қисми жанубий девор марказида жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 8 м. Дарвозадан тўғри кўча ўтган бўлиб, унинг чап тамонида масжид жойлашган. Ёдгорлик шарқий томондан кенг ҳандақ билан ўраб олинган. Девор қалинлиги 7-8 м ни ташкил этиб, унинг баландлиги 6-14 м ни ҳосил қилган.

Download 36,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish