Ҳазорасп (сулаймон) Қалъа



Download 36,69 Kb.
bet6/9
Sana25.02.2022
Hajmi36,69 Kb.
#258858
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
08 10

Олматишган-II – Олмаотишган – I ёдгорлигидан 130-150 м жанубда жойлашган. Ёдгорлик антик даврда вужудга келган, милодий V-VII асрларда қисқа вақт ичида ҳаёт такрорланган, кейинчалик ҳаёт XIII аср бошларигача давом этган. Ёдгорликнинг мудофаа тизимини ўрганиш мақсадида Қ.Собиров раҳбарлигидаги Урганч давлат университети археология ва этнография гуруҳи 1996 йилда ёдгорликнинг ғарбий томонидаги деворда археологик қазиш ишларини олиб борди, натижада мудофаа деворда учта қурилиш даври мавжудлиги аниқланди. Биринчи қурилиш даврида пахса девор текис ҳудудга қурилган бўлиб, унинг кенглиги 2 м, баландлиги 0,85 см. Ички девор ҳам пахсадан тикланган. қалинлиги 1,5 м, баландлиги 0,85 см, улар ўртасидан 2 м кенглигида йўлак ўтган. Бу қурилиш даврида мудофаа девор қалинлиги 5,5 м бўлган. Бу тарихий қурилиш даврда бурж ярим айлана пахсадан тикланган. Иккинчи қурилиш даврида ташқи ва ички деворда хом ғиштдан девор қурилган бўлиб, баландлиги 1,5 м. Мудофаа девор ва бурж қурилишида тўрт томони тенг хом ғишт ишлатилган (36х36х8, 33х33х10см). Бу даврда мудофаа деворида йўлак ҳажмида ўзгариш сезилмайди, яъни 2 м. Учинчи қурилиш даврида ташқи ва ички деворга пахса девор қурилган бўлиб, унинг сақланиб қолган баландлиги 1 м. Йўлак ҳам пахса билан тўлдирилган. Натижада мудофаа деворининг юқори қисми қалинлиги – 4 м ни ташкил этган. Бу қурилиш даври милодий III-IV асрларга тўғри келади.
Олматишган-II ёдгорлиги XII-XIII аср бошларида гуллаб яшнаган. Мўғуллар истилосидан кейин бу шаҳарда ҳаёт тўхтиган. Я.Я.Ғуломов XIII аср ёзма манбаларига асосланиб, бу шаҳар Савкан номи билан юритилган деган фикрни илгари суради. Шаҳар атрофидаги экин майдонлари Савкан канали орқали суғорилган.


ТОШҚАЛЪА-2
Антик даврда урбанизация жараёнларини ва чегара шаҳарларини тадқиқ қилишда Тош-қалъа-2 ёдгорликларидан олинган маълумотларнинг аҳамияти жуда катта. Бу ерда олиб борилган қазишмалар натижасида ёдгорликнинг яхши сақланган мудофаа тизими билан бирга қадимги ёғоч бостирмалар қолдиқлари ва ганчдан ишланган кўплаб архитектура безаклари, деворий суратлар ҳамда ҳайкаллар деталларининг қолдиқлари топилди. Ёдгорликда ибодатхона мажмуаси бўлиб, антик даврда Хоразм диний анъаналарининг ривожланиш динамикасига доир илмий муаммоларни янгича ёндошув асосида тадқиқ қилишни талаб этади. Ёдгорликни таъмирлашда унинг мутлақ санаси, стратиграфияси (маданий қатламларнинг жойлашиши), типологик тузилиши ҳамда мудофаа иншоотларига оид масалалар жуда муҳим саналади.
Тош-қалъа-2 Жанубий Хоразм ҳудудининг Тупроққалъа массиви Амударё соҳилида жойлашган. Ёдгорликда Хоразм Маъмун академияси археологик гуруҳи (т.ф.н. С.Р.Баратов раҳбарлигида) тадқиқотлар олиб борган. Режалаштирилиши: тўрт томони тенг, умумий майдони 70х70 м. Ёдгорлик қадимда икки қаторли девор билан ўраб олинган бўлиб, девордан ён томонга ўсиб чиққан бурж излари яққол кўзга ташланади. Ёдгорлик ер сатҳидан 4 м баландликда сақланиб қолган. Натижада икки қаторли девор ўрганилиб, улар ўртасида кенглиги 2,2 м бўлган йўлак мавжудлиги аниқланди. Деворнинг умумий қалинлиги – 6 м. Девор бурчагида ва деворда ярим айлана бурж мавжуд бўлиб, девордан олд томонининг ўсиб чиқиши – 5,5 м, девор ва буржлар найза ўқи учли шинаклар билан кучайтирилган.
Шунингдек, ёдгорликнинг жануби-шарқий томонида олиб борилган қазишмалар натижасида қалъага кириш жойи ва ғарбий бурчагида меъморий иншоот қолдиқлари топилди. Бу ердан меъморчиликда ишлатиладиган безаклар, ҳайкалтарошлик намуналари ва деворий суратлар қолдиқларининг топилганлиги, қалъанинг ўзига хос равишда режалаштирилиши ёдгорликни диний маросимлар билан боғлиқ равишда барпо этилганлигини кўрсатади.
Мазкур мудофаа тизими билан мустаҳкамланган ибодатхона мажмуасини бутунлай тиклаш учун унинг майдонини тўлиқ очиб ўрганиш лозим. Сўнгра уни таъмирлаш, қайта тиклаш ва музейлаштириш, шунингдек, туристик маршрут йўналишига қўшиш орқали эса туризм бизнесини ривожлантириш мумкин. Бу ёдгорликдан 200 м масофада ўрта асрларга тааллуқли Тош-қалъа-1 карвонсаройи қолдиқлари ҳамда 2 км шимолда ўзида архаик ва антик давр маданияти қолдиқларини асраб қолган Уч-ўчоқ тепалиги ҳам мавжуд.

Download 36,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish