Ҳазорасп (сулаймон) Қалъа



Download 36,69 Kb.
bet2/9
Sana25.02.2022
Hajmi36,69 Kb.
#258858
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
08 10

ХУМБУЗТЕПА
Хумбузтепа ёдгорлиги Ҳазорасп шаҳридан 17 км шарқда Амударёнинг сўл соҳилида жойлашган. Дастлаб бу ёдгорлик ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг Тарих, тил ва адабиёт институти археология бўлимининг М.Мамбетуллаев бошчилигидаги археологик отряди томонидан 1973 йилда Хоразм вилоятининг археологик харитасини тузиш асносида тадқиқ қилинди. 1974 ва 1978 йилларда айнан М.Мамбетуллаев бошчилигида ёдгорликда археологик тадқиқотлар давом эттирилди.
М.Мамбетуллаев тадқиқотларига кўра Хумбузтепа ёдгорлиги 4,6 га ни ташкил этади. Лекин ҳозирги кунга келиб бу ҳудуд экин майдонлари ва турар-жойлар ҳисобига қисқарган. Шунингдек ёдгорликнинг катта қисмини Амударё сувлари ювиб кетган. Дарё томондан жарликда 1,5 – 2 м қалинликдаги маданий қатламлар излари аниқ билиниб турибди. Қурилиш конструкциялари ичида кўплаб кулолчилик хумбузларининг акс этиши ёдгорликда кулолчилик ишлаб чиқаришининг узоқ давом этганлигини ва Хумбузтепа номининг ёдгорликка бежиз берилмаганини кўрсатади.
В.А.Лившиц хулосасига кўра “Хум” сўзи қадимги Эрон тилида йирик сопол идиш (Авесто тилида “xumba”, қадимги ҳинд тилида “kumbha”, форс ва тожик тилларида “xumb, xum”), шунингдек пиширишга тайёрланган ҳар қандай лой идиш, бундан ташқари – идишни пиширишга мўлжалланган майдонча маъноларини англатади.
М.Мамбетуллаев тадқиқотлари асосан, археологик қидирув доирасида бўлгани учун ёдгорликнинг пайдо бўлиши ва ҳаёт босқичларини аниқлаш лозим эди. Шунга кўра, ёдгорликда ҳаёт мил.ав.VI асрдан то мил. IV асргача давом этган, деган хулосага келинган.
Хумбузтепа Жанубий Хоразм кулолчилик ишлаб чиқариш маркази сифатида архаик ва антик даврнинг илк босқичларида Хоразмнинг катта ҳудудини сопол буюмлар билан таъминлаб турган. Кулолчилик ишлаб чиқаришининг уюшган тарзда ташкил этилиши бу марказларга давлат даражасида эътибор берилганлигини кўрсатади. Ёдгорлик ҳали тўлалигича тадқиқ қилиб бўлинган эмас.
Сўнгги изланишлар натижасида Хумбузтепада қадимги ибодатхона ва Ўрта Осиёдаги энг қадимги зардуштийлик оташгоҳи аниқланди. Хумбузтепа ёдгорлигидаги қадимги ибодатхона ва Ўрта Осиёдаги энг қадимги зардуштийлик оташгоҳини консервациялаш ва лозим топилса ибодатхонани бутунлай тиклаш мумкин. Бунинг учун ибодатхона майдонини тўлиқ очиб ўрганиш лозим. Ибодатхона археологик жиҳатдан тўлиқ тадқиқ қилингандан сўнг, уни таъмирлаш, қайта тиклаш ва музейлаштириш мумкин. Ёдгорликни консервациялаш ва реставрация қилишда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланган ҳолда қурилиш соҳасидаги маҳаллий хусусиятларни ҳам эътиборга олиш лозим. Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда ёдгорликларни сақлаб қолиш учун махсус шаффоф ойна билан қопланган бостирмалардан фойдаланиш услуби кенг қўлланилиб келинмоқда. Бу усулда ёдгорликни ёрқин ҳолатда томоша қилиш имконияти бўлади.

Download 36,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish