Ўтказувчанлик II — тўқима, мембрана, томир ва бошқа- ларнинг ўзидан, деворидан турли хил модда ва суюқликлар- ни ўтказиб юбориш хусусияти.
Рус. Проницаемость.
Ўтказувчанлик III — ичи ковак аъзолар, мас., ичаклар- нинг ўз йўлидан суюқлик, газ, масса, озиқ каби нарсаларни ўтказиш (юргизиш) қобилияти.
Рус. Проходимость.
Ўткир... I — касалликлар, патологик жараёнлар, сезги- туйғулар ва руҳий бузилишлар каби ҳолатларнинг тез, шид- дат билан, қисқа вақт ичида, хатарли, аламли кечишини бел- гиловчи сифат.
Рус. Острмй I.
Ўткир... II — 1. Тиббий асбобларнинг кескирлигини, ни- ҳоятда ингичка учли бўлишини ифодаловчи сифат.
2. Баъзи ўсма ва тузилмаларнинг учлилиги.
Рус. Острмй II.
Ўткир асосли сўгал — шакли гулкарамга ўхшаб кетади- ган, асоси ингичка, пуштиранг сўгал; аксарият, жинсий аъзо- и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
313
Уткир кўксув ҳуружи
лар терисида, бут оралиғида, думбалар орасидаги бурмалар- да бўлади.
Рус. Остроконечная бородавка; син. остроконечная кон- дилома.
Ўткир ақлпастлик — мия тўқималарининг кўплаб зарар- ланиши — шикастланиши, инсульт ва бошқалардан кейин тез ривожланиб борадиган ақлпастлик.
Рус. Острое слабоумие.
Ўткир зотилжам — экссудатли яллиғланиш кўринишида тез зўрайиб борувчи зотилжам.
Рус. Острая пневмония.
Ўткир ичак касалликлари — турли хил микроорганизм- лар келтириб чиқарадиган, аксарият, уй шароитида, муло- қотда бўлганда, сув ёки озиқ-овқатлар орқали юқадиган, баъзан якка-якка ҳолда, баъзан эпидемия кўринишида қайд қилинадиган ўткир юқумли, клиник жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бир қатор ичак касалликлари; интоксикация ҳамда гастроэнтроколит синдромлари билан юзага чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |