Юрак-томир жарроҳлиги — жарроҳликнинг юрак ва йи- рик қон томирлар касалликлари ва шикастларини ўрганув- чи бўлими. Рус. Сердечно-сосудистая хирургия; син. кардиоваску- лярная хирургия. Юрак-томир иши етишмаслиги — келиб чиқиши, кечиши ва оқибати умумий бўлган юрак ҳамда томирлар иши етиш- маслиги (қ.). Рус. Сердечно-сосудистая недостаточность. Ю рак-томир моддалари — қ. Юрак-томир воси- талари.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
291
Юрак .VIII' бўлмачаси
Юрак урипт — юракнинг тирик организм ҳаётини сақлаб туришда қонни бир меъёрда, бир маромда, бир хил зарб билан тепиб ҳаракагга келтириб туриш фаолияти. Рус. Сердечнмй удар. Юрак уриш ҳажми — юрак қоринчасининг бир тепкиси — систоласида миллиметр ҳисобида ирғитиб берган қон ҳажми. Рус. Ударнмй объём сердца; син.: систолический объём крови, ударнмй объём крови. Юрак чап бўлмачаси — қонни кичик қон айланиш систе- масидан олиб бўлмача-қоринча тешиги орқали чап қоринчага итқитиб берадиган юрак камераси — ҳужраси. Рус. Предсердие левое. Ю рак чап бўлмачаси иши етишмаслиги — юрак чап бўлмачаси (қ.)га узоқ вақт ҳаддан ортиқ зўр кел- ганида ўпка веналари оғзи жипс бекилмаслиги ва кичик қон айланиш доирасидаги томирларда қон димланиб қоли- ши билан юзага чиқадиган юрак иши етишмаслиги (қ.); юракнинг митрал қопқоқчаларида нуқсонлар бўлганида ёки юрак чап қоринчаси иши етишмаслиги (қ.) оқибатида юз беради. Ас. т. Чап бўлмача ипш етишмаслиги. Рус. Левопредсердная недостаточность. Юрак чап қоринчаси — қонни чап бўлмачадан олиб аорта (шох томир)га итқитиб берадиган юрак бўлими.