Аввало шуни айтиш керакки, Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда раҳбарлар тушунчаси қандай сўз билан ифодаланганининг ўзиёқ кишига бу борада керакли хулоса бера олади. Зеро, одатда ном беришда туйғу ва қарашлар ифодаланади


Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия



Download 208 Kb.
bet3/6
Sana22.06.2022
Hajmi208 Kb.
#692569
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
рахбар

Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия

Кўпгина корхоналарни қўя турайлик, умуман, ходимлар ва кишилар орасида бош директор қанақа бўлиши кераклиги ҳақида турли фикрлар, қарашлар мавжуд. Қолаверса, кўпчилик тадбиркор бўлиш ва йирик корхонани бошқаришда қандайдир қобилият соҳиби бўлиш керак, деб ўйлаши ҳам сир эмас. BBC телекомпанияси қуйида бу борадаги айрим кескин тушунчалар ноўрин экани ҳақида фикр юритади. 


Эндрю Силвернейл Американинг Мэн штатидаги унча катта бўлмаган шаҳарчасида вояга етди. У ерда энг йирик корхона қоғоз фабрикаси ҳисобланарди. Аммо, кун келиб, шу каби йирик компания бош директори бўлиш унинг тушига ҳам кирмаган эди. Эндрю ҳар доим ўзини шифокор сифатида тасаввур қилган. 
Унинг айтишича, «у бизнес ҳақида тушунчага ҳам эга бўлмаган». Ҳаммаси университетда остин-устун бўлиб кетди. Силвернейл қурилиш компанияси бошқарувчиси бўлган маҳаллий тадбиркорга сиёсий кампаниясини ишга туширишда ёрдам бериб келган. У шундай хотирлайди: «У одамларнинг қадрли жиҳатларини топа оларди. Бундан ташқари, у ҳар доим натижага интилар ва одамлар турмушини яхшилашга ҳаракат қиларди». Кейинчалик, Силвернейл молиявий фирма таҳлилчиси бўлиб ишлар экан, бошқа бир компаниянинг ижрочи директори билан танишиб қолди. У Силвернейлга бизнес билан шуғулланишни тавсия қилди. Ўшанда Силвернейл бу ғояга эътибор бермади. Чунки унга таниш бўлган кўплаб раҳбарлар якка ҳокимларча ва ўта қаттиққўл услубдан фойдаланишар, бу эса унга хушёқмас эди. 
Бироқ вақт ўтиб у одамлар кўп ҳолларда қайси сифатлар инсонни муваффақиятли раҳбар қилиши борасида хато қилишига ишонч ҳосил қилди. Айни вақтда Силвернейл IDEX корпорациясига раҳбарлик қилади. Унинг капиталлашуви 8,6 млрд доллардан ортиқ. Компания қишлоқ хўжалиги, ёнғин хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш учун турли маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Силвернейлнинг қатъий ишонишича, сизнинг интроверт (одамови) ёки экстраверт (очиқ) эканингиз умуман аҳамият касб этмайди. Омадли раҳбар ходимларга ҳурмат билан ёндашуви, қўйилган мақсадни тўғри англаш ва келиша олиш қобилияти билан ажралиб туради. Унинг сўзларига кўра, «инсонни яхши раҳбар бўлишига доир қатор асоссиз фикрлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари йўқолиб бораяпти, бошқалари ҳамон кучли мақомини сақлаб турибди».
Силвернейл ўз қобилиятларига ишонмаган ягона раҳбар эмас. GhSMART консалтинг фирмаси ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ҳақиқий етакчининг сифатлари хусусида кўплаб хато фикрлар мавжуд. Уларнинг аксарияти компания томонидан ўтказилган ўрганишлар чоғида инкор этилди. Кўплаб салоҳиятли раҳбарлар, айни қарашлар сабаб, бош директор бўлишга даъвогарлик қилишдан аввал, етти ўлчаб бир кесишга мажбур бўлишган. 
GhSMART эгаларидан бири Елена Литкина-Ботельо 10 йил мобайнида The CEO Genome лойиҳаси доирасида омадли раҳбарларга хос одатларни аниқлаш мақсадида минглаб компаниялар раҳбарларини ўрганди. У шундай дейди: «Кўп ҳолларда ҳеч ким бирор кишини 15-20 йилдан сўнг компания директори бўлади, деб ҳисобламаган. Бизнинг натижаларимиз кўрсатишича, энг қуйи қатламдан чиққанлар ҳам юқори чўққиларни забт этиши мумкин».

Download 208 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish