АВТОМОБИЛ ЙУЛЛАРИНИ КУКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ Автомобил йўллари икки хил мақсад билан кўкаламлаштирилади: ҳимоя мақсадида кўкаламлаштириш ва декоратив мақсадда кўкаламлаштириш:
Ҳимоя мақсадидаги кўкаламлаштиришга қуйидагилар киради:
- ер емирилишига қарши кўкаламлаштириш;
- қордан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштириш;
- қумдан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштириш;
- шовқин, газ ва чангдан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштириш.
Декоратив кўкаламлаштириш автомобил йўлини ме’морий бадиий безаш учун
ишлатилади.
Емирилишга қарши кўкаламлаштириш йўлни ёғин сувларининг бузувчи
та’сиридан, шамолнинг емирувчи хусусиятидан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
Асосан йўл чети, қиялик ва сув оқиб кетадиган ариқчаларнинг ҳимоя қилинмаган тупроқ юзаси емирилади.
Айниқса майда заррали чангсимон қум, чангсимон қумоқ тупроқ,
чангсимон оддий тупроқ, соғ тупроқ, қумоқ соғ тупроқ, таркибида тупроқ зарраси кўп
бўладиган охактупроқнинг емирилишга қаршилиги кам бўлади.
Агар чораси кўрилмаса йўл ёқасидаги кўчадиган қумлар йўл қатнов қисмида
тўпланиб қолиши мумкин.
Тупроқни емиришдан самарали ҳимоя қиладиган чоралардан бири унга илдизи 20
см ва ундан кўп тупроққа кириб зич ва мустаҳкам чим қатлами ҳосил қиладиган
ўсимлик экиш ҳисобланади.
Ўсимлик қатлами тупроқни ҳимоя қилишдан ташқари йўлни эстетик безаш
элементи ҳам бўлади.
Емирилишга қарши чораларга шунингдек йўлни катталашаётган жарликлардан,
ювилишдан, селдан, тупроқ кўчишидан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштириш ҳам
киради. Экин ҳар битта ҳолат учун алоҳида ишлаб чиқиладиган лойиҳага қараб экилади.
Қордан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштиришдан мақсад йўл пойини қор
тўпланишидан ҳимоя қилиш бўлади. Кўкаламлаштиришнинг бу тури битта ёки бир
нечта тасма кўринишида ҳосил қилинади, қорнинг келиши кам бўлса арча ёки
буталардан яшил тўсиқ экилади.
Қумдан ҳимоя қиладиган кўкаламлаштириш автомобил йўлларида қум
тўпланиши олдини олади, дарахт ва бутали экинлардан иборат бўлади, шунингдек, қумдан
ҳимоя қилиш учун йўлга туташ ердаги қумга ўт экилади.
Шовқин, газ ва чангдан ҳимоя қиладиган кўкаламзорлар йўлнинг аҳоли
пунктларидан, уларга яқин жойдан ўтадиган, курорт зоналар, даволаш муассасалари,
қўриқхоналар, ов қилиш жойлари, миллий боғлар, қимматли қишлоқ хўжалиги экиладиган
далалар яқинидан ўтадиган қисмлари ёқасига экилади. Кўкаламлаштиришнинг бу тури
махсус танланган, бир неча қатор қилиб зич экилган дарахт ва буталардан иборат бўлади,
йўлдан шовқин, газ ва йўл қопламаси устида йиғиладиган чанг келишига самарали
тўсиқ бўлади.
Декоратив кўкаламлаштириш автомобил йўлини атроф табиат билан уйғун қилади.
Кўкаламлаштиришнинг бу турида янги дарахтлар, буталар экилишидан ташқари йўл
ёқасидаги ўсимликлар сақланади, улар атрофдаги манзара билан уйғун бўладиган ёки
жозибасиз жойларни беркитадиган ўсимликлар билан тўлдирилади.
Декоратив ўсимликлар ҳаракат хавфсизлигини та’минлаш учун ҳам экилади: улар
узоқ масофадаги, айниқса қатнов қисмидан кўринмайдиган жойдаги йўл трассасини
белгилаб туради; ҳайдовчиларни йўл бирикиши ёки кесиб ўтишидан огоҳлантиради; ён
томондан келадиган шамолдан ҳимоя қилади ва ҳк.
Вазифасига ва жойлашишига қараб декоратив ўсимликлар йўл ёқасидаги (кенг
ёки қатор қилиб экилган) асосий ўсимликлар, гуруҳли ўсимликлар ва аралаш (я’ни, асосий
ва гуруҳли ўсимликлардан иборат бўладиган) ўсимликларга бўлинади.
Йўл бўйидаги тегишли ҳудудни комплекс ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ
яшил ҳимоя дарахтзорлари, бутазорларининг қуйидаги асосий параметрлари белгиланган:
- дарахтзор, бутазор кенглиги камида 10 м;
- дарахтлар баландлиги камида 7-8 м;
- буталар баландлиги камида 1,5-2 м.
Ҳимоя полосасининг кўриниши ётиқ томони ифлосланиш манбаасига (я’ни,
йўлнинг қатнов қисмига) қараган учбурчак шаклида бўлиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |