МУНДАРИЖА
Қорақалпоғистон Республикаси -Қизилқум чўлининг шимоли-ғарбий, Устюрт платосининг жануби-шарқий қисми ва Амударё делтасида жойлашган. Орол денгизининг жанубий қисми Қорақалпоғистон ҳудудида. Қизилқумнинг шимоли-ғарбий қисми Орол денгизи томон пасайиб борувчи кенг ясси текислик бўлиб, қатор тепа ва қумли бар-ханлар (баландлиги 75 м дан 100 м гача) учрайди. Алоҳида тоғ массивлари (энг, йириги – Султон Увайс тоғи, чўққилари 473 м ва 485 м) бор. Суғориладиган ерлар ва суғориш каналлари, асосан, делтанинг ўнг соҳилида. Ғарбида бир нечта ботиқли (Борсакелмас, Асакаовдон ботиқларининг баландлиги 29–101 м) Устюрт платоси жойлашган. Плато Орол денгизи ва Амударё делтасига тик ён бағирли жарлик – чинклар ҳосил қилиб тушган. Устюртдан жануби-шарқда Сариқамиш сойлигининг шимолий чеккаси жойлашган. 3
4
кўкаламлаштириш ва декоратив мақсадда кўкаламлаштириш: 9
Автомобиль йўллари давлатимиз ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса сўнги кунларда автомобиль йўлларига бўлган талаб ва эьтибор кундан кунга ортиб бормоқда. Бунга мен биргина мисол тариқасида Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017-йил “Йўл-хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбири” тўғрисидаги ПҚ-4947-сонли қарорини келтиришим мумкин.
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалаги тизимида автомобиль транспорти салмоқли ўринлардан бирини эгаллайди. Автомобиль йўлларида ўз вақтида эксплуатация ишларини бажариш йил давомида транспорт воситаларининг хавфсиз, қулай белгиланган тезлик ва юкланган ҳолда ҳаракатланишини таьминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Унда қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:
-2017-2018 йилларда 5454 километр, жумладан, 2017-йилда - 2700 километр, 2018-йилда-2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини тапитал ва жорий таьмирлаш, таьмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникаси билан таьминлаш, бу борада олиб бориладиган ишларнинг ҳаммаси натижалари бўйича электрон маьлумотлар базасини яратиш ва бошқалар.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича -295 км, Андижон вилояти бўйича - 324 км, Бухоро вилояти бўйича - 439 км, Жиззах вилояти бўйича-222 км, Қашқадарё вилояти бўйича-679 км, Навоий вилояти бўйича - 216 км, Наманган вилояти бўйича - 309 км, Самарқанд вилояти бўйича - 479 км, Сурхандарё вилояти бўйича - 535 км, Сирдарё вилояти бўйича - 267 км, Тошкент вилояти бўйича – 516 км, Фарғона вилояти бўйича – 520 км, Хорахм вилояти бўйича - 321 км ва Тошкент шахри бўйича – 332 км йўллар ва кўчаларни таьмирлаш назарда тутилган.
Айни пайтга келиб Республикамиз бўйича барча йўл тармоғининг умумий узунлиги 184 минг км дан ортиқ, шундан Ўзавтойўл ДАК қарашли умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 42695 км ни ташкил этиб, улардан 4000 км га яқин халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларидир.
Республика умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг бугунги кундаги мавжуд титул ҳолати қуйидаги (1-жадвал)да батафсил келтирилган.
Республика умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларининг титул ҳолати
Жадвал - 1
Do'stlaringiz bilan baham: |