Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш



Download 399,3 Kb.
bet2/11
Sana20.07.2022
Hajmi399,3 Kb.
#830726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AYEQ 12

Ҳамма йўллар

Йўллар аҳамияти бўйича, км

Йўллар қопламаси бўйича, км

Шундан тоифаси бўйича, км



Ҳал-қаро

Давлат

Маҳал-лий

ц/б

а/б

Қора

Ша-ғал

Туп-роқ

I

2664

1649

898

117

314

2241

109







II

5969

1723

3648

598

24

5476

469







III

7584

533

4132

2919

28

5113

2443







IV

18993

67

4819

14107




7927

10988

78




V

7485

19

585

6881




1221

4210

1349

705

Жами

42695

3993

14203

24665

1535

21978

18219

1427

705

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда бир неча қарор ва фармонлар ишлаб чиқилмоқда. Бунга мисол қилиб 2018 йил 27 ноябрь ПҚ – 4035 сонли “Автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини келтириш мумкин. Шунингдек 2019 йил январь ойидаги фармон билан “Транспорт Вазирлиги” ташкил этилди ва “Автомобил йўллари давлат қўмитаси” ушбу вазирлик тасарруфига ўтказилди.


Республика ҳукумати ва Президенти олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга, айниқса келажак авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир. Ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистонимиз, халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби таълим соҳасида ҳам илғор технологияларни жорий этиш ва шу орқали таълим мазмунини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.Бу вазифаларни бажариш таълим тизимида янги техника ва технологиялардан фойдалана оладиган, юксак малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш демакдир.


Йўл жойлашган ҳудуднинг табиий-иқлим шароити

Қорақалпоғистон Республикаси -Қизилқум чўлининг шимоли-ғарбий, Устюрт платосининг жануби-шарқий қисми ва Амударё делтасида жойлашган. Орол денгизининг жанубий қисми Қорақалпоғистон ҳудудида. Қизилқумнинг шимоли-ғарбий қисми Орол денгизи томон пасайиб борувчи кенг ясси текислик бўлиб, қатор тепа ва қумли бар-ханлар (баландлиги 75 м дан 100 м гача) учрайди. Алоҳида тоғ массивлари (энг, йириги – Султон Увайс тоғи, чўққилари 473 м ва 485 м) бор. Суғориладиган ерлар ва суғориш каналлари, асосан, делтанинг ўнг соҳилида. Ғарбида бир нечта ботиқли (Борсакелмас, Асакаовдон ботиқларининг баландлиги 29–101 м) Устюрт платоси жойлашган. Плато Орол денгизи ва Амударё делтасига тик ён бағирли жарлик – чинклар ҳосил қилиб тушган. Устюртдан жануби-шарқда Сариқамиш сойлигининг шимолий чеккаси жойлашган.


Фойдали қазилмалардан ош тузи ва глаубер тузи, минерал хом ашё ҳамда қурилиш материаллари ва бошқалар бор. Иқлими кескин континентал, ёзи қуруқ ва қиши нисбатан совуқ, қор кам ёғади. Январ ойининг ўртача температураси жанубда –4,9°, шимолида – 7,6°, июлда жанубида 28,2°, шимолида 26°. Йиллик ёғин 110 мм, асосан, қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 194–214 кун. Энг йирик дарёси–Амударё (қуйи оқими). Амударё ҳавзаси қадимдан суғориладиган ҳудуд сифатида маълум. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Нукус шаҳрида жойлашган сув хўжалиги бошқармаси Тахиатош гид-роузели, Қипчоқ гидропостидан Орол денгизигача бўлган (283 км) ҳудуддаги дарёнинг барча сув чиқариш иншоотларини назорат қилади. Ўрта ва юқори оқимларда дарё суви суғоришга кўп сарфланиши натижасида ҳозирги Амударё Орол денгизига бевосита қуйилмайди.

Қорақалпоғистоннинг энг йирик кўли – Орол денгизи, шунингдек, Хўжакўл – Қора-жар кўллар системаси билан боғланган Судоче кўл системаси ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ташкил этилган сунъий сув ҳавзалари ҳам мавжуд. Сўнгги 40 йил ичида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида суғориладиган ерларнинг кенгайиши натижасида Орол денгизи сув сатҳи 2005-йил бошида 23 м пасайди. Қорақалпоғистоннинг барча сув ҳавзаларидан балиқ овланади, уларда балиқ хўжаликлари ташкил этилган



Download 399,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish