Автомобиль йўлининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Йўл тоифасининг асосий параметрлари ШНҚ 2.05.02-07 га асосан аниқланади.
Жадвал - 2
№
|
Кўрсаткичлар
|
Қиймати
|
Ўлчов бирлиги
|
1
|
Йўлнинг тоифаси
|
IIl
|
|
2
|
Ҳаракат тасмасининг сони
|
2
|
та
|
3
|
Ҳаракат тасмасининг кенглиги
|
3,5
|
м
|
4
|
Йўл ёқасининг кенглиги
|
3,5
|
м
|
5
|
Йўл ёқасининг четки тасма кенглиги
|
0,5
|
м
|
6
|
Йўл ёқасининг мустаҳкамланган қисми кенглиги
|
2
|
м
|
7
|
Йўл ўқи бўйлаб тўсиқлар ўрнатилмаганда марказий ажратувчи тасманинг энг кам кенглиги
|
-
|
м
|
8
|
Йўл ўқи бўйлаб тўсиқлар ўрнатилганда марказий ажратувчи тасманинг энг кам кенглиги
|
-
|
м
|
8
|
Ажратувчи тасма четидаги хавфсизлик тасмасининг кенглиги
|
-
|
м
|
9
|
Йўл пойининг кенглиги
|
12
|
м
|
10
|
Ҳисобий тезлик
|
100
|
км/соат
|
11
|
Режадаги эгрилик радиуслари
|
2000 - 1000
|
м
|
12
|
Энг катта бўйлама нишаблик
|
40
|
‰
|
13
|
Режадаги энг кичик эгрилик радиуси:
Асосий
Тоғли жойларда
|
800
600
|
м
|
14
|
Буйлама кесимда энг кичик эгрилик радиуси:
Қабариқ
Ботиқ
|
15000
5000
|
м
|
15
|
Ҳисобий ҳаракат жадаллиги
|
6000-
14000
|
дона/сут
| Мавжуд йўлнинг кўндаланг кесими
Йўлнинг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини комплекс баҳолаш
Автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш ҳолатини баҳолаш йўл корхоналарининг буюртмаси асосида илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан, йўл корхоналарининг муҳандис-техник ходимлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида ўтказилади. Ушбу курс лойиҳасида автомобиль ғилдираги билан қопламани илашиш коэффициенти ва ҳаракат тезликлари ўрганиб чиқилади.
Йўлнинг транспорт–фойдаланиш ҳолатини баҳолашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлган автомобиль ғилдирагининг қоплама билан илашиш коэффициентлари транспорт воситаларининг тезлигига ва хавфсиз ҳаракатланишига таъсир этганлиги учун текширилаётган йўлни кўриб чиқилаётган участкаларида автомобилларнинг ҳаракат тезлигини ҳам аниқлаш керак.
Автомобиль йўлининг эксплуатация даврида талаб қилинган
бўйлама илашиш коэффициенти φтр
Жадвал-3
Ҳаракат шароити
|
Автомобилларнинг ҳаракат тезлиги кm/h
|
40
|
60
|
80
|
100
|
Енгил
|
0,45
|
0,35
|
0,26
|
0,23
|
Қийин
|
0,50
|
0,40
|
0,28
|
0,25
|
Хавфли
|
0,55
|
0,45
|
0,30
|
0,28
|
Ушбу транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолаш орқали йўлни ҳолати аниқланиб, йўл бўлагини авариялик коэффициенти аниқланади. Нисбий авариялик коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади.
бу ерда: Z-ЙТҲларни сони, дона;
N-ҳаракат жадаллиги, авт/соат;
Lуч –участка узунлиги, км;
n- йиллар.
Нисбий авариялик коэффициенти меъёрлари:
Ка < 0,40 хавфсиз; Ка - 0,40÷0,80 кам хавфсиз;
Ка -0,80 ÷1,2 хавфли; Ка >1,2 жуда хавфли.
Менга берилган топшириққа биноан 4 км йўлнинг участкаларидаги нисбий авариялик коэффициенти қуйидагича:
0-1 км участкасида:
1-2 км участкасида:
2-3 км участкасида:
3-4 км участкасида:
Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
– автомобилнинг оқимдаги ҳаракат тезлиги;
– автомобилнинг ҳисобий тезлиги.
Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти топшириққа биноан йўл участкалари бўйича қуйидагича:
0-1 км участкасида:
1-2 км участкасида:
2-3 км участкасида:
3-4 км участкасида:
Автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини комплекс баҳолашнинг аҳамияти шундан иборатки, йўлнинг бугунги ҳолати ва истиқболда қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради. Менга берилган топшириқда К вилоятида жойлашган жами 3,6 км бўлган автомобиль йўлининг транспорт фойдаланиш кўрсаткичларини участкаларга бўлиб таҳлил қилинганида қуйидаги натижаларни олдим:
Мавжуд 4 км йўлнинг:
1. 0-1 км участкасида:
- Тишлашиш коэффиценти – меъёр бўйича 0.40, мавжуд йўлда эса 1.14;
- Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – жорий таъмир;
- Нисбий авариялик коэффициенти – хавфли
2. 1-2 км участкасида:
- Тишлашиш коэффиценти – меъёр бўйича 0.40, мавжуд йўлда эса 1.26;
- Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – жорий таъмир;
- Нисбий авариялик коэффициенти – жуда хавфли
3. 2-3 км участкасида:
- Тишлашиш коэффиценти – меъёр бўйича 0.40, мавжуд йўлда эса 1.37;
- Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – жорий таъмир;
- Нисбий авариялик коэффициенти – жуда хавфли
4. 3-4 км участкасида:
- Тишлашиш коэффиценти – меъёр бўйича 0.40, мавжуд йўлда эса 1.03;
- Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – жорий таъмир;
- Нисбий авариялик коэффициенти – хавфли
Олинган натижалардан хулоса қилиш мумкинки, мавжуд йўл қопламасининг мустаҳкамлиги бироз таъмир талаб холатга келиб қолган. Шунинг учун мавжуд йўлимизнинг барча қисмини жорий таъмирлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |