Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари
классификатори
Ушбу Классификатор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом”га, Ўзбекистон Республикасииннг давлат кадастрларини яратиш ва юритиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, амалдаги СНиП, ШНҚ, ҚМҚларга, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг автомобиль йўллари объектлари қурилиши ва эксплуатацияси бўйича амалий ҳужжатларига мувофиқ, автомобиль йўлларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тасарруфидаги автомобиль йўлларининг ер участкаларига, биноларига, иншоотларга, технологик ускуналарга ва бошқа объектларига таъриф беришда ягона тушунчалар, терминлар ҳамда номларни қўллаш мақсадида тузилди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Классификаторда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автомобиль йўллари – транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезлик, нагрузка, габаритлар билан бетўхтов ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи инженерлик иншоотлари комплекси, шунингдек ушбу комплексни жойлаштириш учун берилган ер участкалари ҳамда улар устида белгиланган чегарадаги фазо;
бинолар – асосий конструктив қисмлар сифатида деворлар ва томга эга бўлган, вазифаси меҳнат қилиш, яшаш, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш ва моддий бойликларни сақлаш учун шароитлар яратишдан (атмосфера ҳодисаларидан ҳимоялаш ва бошқ.) иборат бўлган архитектура-қурилиш объектлари; асосий фондларнинг натурал-ашёвий аломат бўйича тури;
иншоотлар – вазифаси ишлаб чиқариш жараёнини меҳнат предметининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган у ёки бу техник функцияларни бажариш йўли билан амалга ошириш учун, ёки ишлаб чиқаришга дахлдор бўлмаган турли функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган шароитларни яратишдан иборат бўлган инженерлик-қурилиш объектлари; асосий фондларнинг натурал-ашёвий аломат бўйича тури;
2. Ушбу Классификатор қуйидагиларни белгилайди:
автомобиль йўллари давлат кадастри (бундан кейин – АЙДК) субъектларини шакллантириш ва классификациялаш принциплари;
АЙДК объектларини шакллантириш ва классификациялаш принциплари;
автомобиль йўллари объектларининг классификацияси;
автомобиль йўллари объектларини кодлаш тизими;
“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тизимига кирувчи АЙДК субъектлари ва объектларини районлаштириш;
3. Классификациялаш объектлари қуйидагилардан иборат:
(I) – автомобиль йўллари;
(II) – сунъий иншоотлар;
(III) – тартибга солиш ва жиҳозлаш;
(IV) – кесишишлар ва туташишлар;
(V) – ҳимоялаш иншоотлари;
(VI) – бинолар ва иншоотлар.
Классификациялаш объектини белгиловчи рим рақамидан кейинги рақам классификациялаш белгисини кўрсатади.
4. Барча АЙДК объектлари ва субъектларини районлаштириш уларнинг мавжуд маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўйича жойлашувига қараб амалга оширилади.
5. Ушбу Классификатор “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси объектларни тавсифлаш учун қўлланилади ҳамда автомобиль йўллари тизимини режалаштириш ва бошқариш, шунингдек АЙДКни яратиш ҳамда юритиш учун зарурдир.
6. Ушбу Классификатор “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг кадастр хизматлари ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари (кадастр хизматлари) томонидан АЙДК объектларини идентификациялашда, инвентаризациялашда, паспортлаштиришда, уларнинг техник ҳолатини ва қийматини баҳолашда, шунингдек АЙДК таркибидаги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда қўллаш учун мўлжалланган.
7. Кадастр ҳисобига олиш объектларининг ушбу Классификаторда қабул қилинган номлари ва кодлари “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тизимида иш ҳамда кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва юритишда, шунингдек АЙДК ахборот тизимини лойиҳалашда қўллаш учун мажбурийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |