II. АЙДК субъектларини шакллантириш ва классификациялаш принциплари
8. АЙДК субъектлари “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси таркибига кирувчи, бошқариш, ишлаб чиқариш, илмий, қурилиш, тижорат фаолиятларини ҳамда автомобиль йўллари объектлари қурилиши ва эксплуатацияси соҳасидаги бошқа фаолият турларини амалга оширувчи ташкилотлар, корхоналар ва муассасалардан иборат.
9. АЙДК субъектининг асосий аломати юридик шахс мақомининг мавжудлигидир.
10. АЙДК субъектлари ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича қуйидагиларга бўлинади:
“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси;
ташкилотлар;
корхоналар;
муассасалар.
11. АЙДК субъектлари фаолият тури бўйича қуйидагиларга бўлинади:
ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари;
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари;
халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари;
кўприк хўжалигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари;
ихтисослаштирилган бурғилаш-портлатиш ишлари бошқармалари;
йўл-таъмирлаш ва қурилиш ташкилотлари;
саноат корхоналари;
таъминот корхоналари;
илмий-тадқиқот ва ўқув муассасалари;
бошқа корхона ва муассасалар.
III. АЙДК объектларини шакллантириш ва классификациялаш принциплари
12. АЙДК объектлари амал қилиб турган ва қурилаётган автомобиль йўлларидан, махсус иншоотлардан ҳамда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тасарруфидаги ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа объектлардан иборат.
13. АЙДК объектлари автомобиль йўллари объектларидан, Ўзбекистон Республикасининг турли маъмурий туманларида жойлашган маъмурий-бошқарув, ишлаб чиқариш, илмий, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-эксплуатация, тижорат ва бошқа корхоналарнинг таркибидан шаклланади.
14. АЙДК объектининг асосий аломати ушбу объектга кирувчи автомобиль йўллари, ишлаб чиқариш ва маъмурий-бошқарув бинолари ҳамда иншоотлари, технологик ва бошқа ускуналар жойлашган ер участкасининг мавжудлигидир.
15. АЙДК объектлари таркибига кирувчи ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни таърифлаш, классификациялаш давлат ер кадастри ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари асосида амалга оширилади.
16. АЙДК объектлари таркибига кирувчи технологик ва бошқа ускуналарни таърифлаш ускуналарнинг паспорт маълумотлари, уларни ишлаб чиқарган заводлар ҳамда фирмаларнинг йўриқномалари, ушбу ускуналарни эксплуатация қилиш бўйича амалдаги йўриқномалар асосида амалга оширилади.
17. АЙДК объектлари одатда автомобиль йўлларининг ва ушбу ер участкасида жойлашган АЙДК субъектининг (корхона, ташкилот, муассасанинг) номи бўйича номланади. Ушбу ер участкасида турли функционал аҳамиятдаги икки ёки ундан ортиқ АЙДК субъектлари жойлашган тақдирда – кадастр объекти ер участкаси унинг номига рўйхатдан ўтказилган субъектнинг номи бўйича номланади.
18. Технологик аломат (ускуналарнинг, бино ва иншоотларнинг жами) бўйича АЙДК объектлари қуйидагича классификацияланади:
транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган (автомобиль йўллари);
автомобиль йўлларининг инженерлик иншоотлари (сунъий ва ҳимоялаш иншоотлари, тартибга солиш ва жиҳозлаш элементлари ва ҳ.к.);
йўл хизматининг таъмирлаш-эксплуатация, қурилиш-монтаж, саноат-ишлаб чиқариш ва бошқа ишлар учун мўлжалланган бинолари ҳамда иншоотлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |