Автомобил генераторлари


Генератор кучланишини автоматик ростлаш



Download 145 Kb.
bet7/9
Sana07.12.2022
Hajmi145 Kb.
#880805
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 Кириш Генератор қурилмалари 2022 23

Генератор кучланишини автоматик ростлаш


1.Генератор кучланишини автоматик ростлашнинг асосий принципи
Тўғрилагич блоки ўрнатилган ўзгарувчан ток генераторининг қисқичларидаги кучланиши:
Uг » С· n · Ф ; [ (ўз навбатида Ф=f(Iу) ]
Демак, генераторнинг айланишлар частотаси ва юкламаси ўзгарганда кучланишини белгиланган қиймат даражасида ушлаб туриш , фақат уйғотиш токи Iу нинг қийматини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Роторнинг айланишлар часто-таси ортиши билан уйғотиш токини камайтириш ва юклама токи ортиши билан эса уйғотиш токини хам ошириш зарур.
Автомобилларда асосан қуйидаги турдаги кучланиш ростлагичлари ишлатилади:

  • Электромагнит (тебранувчи);

  • Контакт-транзисторли;

  • Контактсиз-транзисторли (тўла электрон);

  • Интеграл;

2. Электромагнит кучланиш ростлагичи (ЭМКР)
ЭМКР U шаклидаги ярмо 8, ўзак 3 ва унга ўралган чулғам 7, якорча 4 дан иборат. Чулғам 7 генераторнинг тўла кучланишига уланган. Пружина 6 якорча 4 ни тортиб, контактлар 2 ни туташ ҳолда ушлаб туради. Контактларнинг бири якорча 4 га, иккинчиси эса қўзгалмас устунча 1 га маҳкамланган. Контактларга паралел, уйғотиш чулғамига эса кетма-кет қўшимча қаршилик Rқ уланган.
Ростлагич қуйидагича ишлайди. 
Uг < Uр бўлганда ўйғотиш токи туташ контактлар 2, якорча 4, ярмо 8 орқали УЧ дан ўтади. Айни вақтда ток чулғам 7 га ҳам келади ва ўзак 3 ни магнитлайди. Роторнинг айланишлар частотаси ортиши билан Iу ва Uг ўсиб боради.
Uг > Uр бўлганда ўзак 3 нинг магнит майдони пружина 6 нинг тортиш кучини енгиб, якорчани пастга тортади ва контактлар 2 ни узади. Ток УЧ га қўшимча қаршилик Rқ орқали узатилади. Натижада уйғотиш токи Iу камаяди ва Uг пасая бошлайди
Uг маълум белгиланган қий-матгача камайганда ўзак 3 даги магнит майдонининг тортиш кучи ҳам камаяди ва пружина 6 таъсирида ростлагич контактлари яна туташади. Ток УЧ га яна қаршилиги кам бўлган занжир, орқали узатилади ва генераторнинг кучланиши яна ўса бошлайди. Бу жараён даврий равишда 60-80 гц частота билан давом этади ва шу тарзда генераторнинг кучланиши белгиланган қиймат даражасида ушлаб турилади.
ЭМКР нинг афзаллиги: тузилиши сод-да, таннархи паст;
Камчилиги: ҳаракатланувчи қисмлари, яъни пружина, контактларнинг борли-гидир. Пружина аста-секин ўзининг қайишқоқлигини йўқотади (яъни юмшайди) ва бу генераторнинг ростланаётган кучланиши қийматини пасайишига олиб келади. Контактлар эса куяди, эрозияга чалинади. Натижада ростлагичнинг ишончлилигини пасаяди, ишлаш муддати камаяди.
ЭМКР ёрдамида ростланаётган генератор-нинг кучланишни ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишга эга

Бу ерда с – доимий коэффициент, rо ва Wо – мос равишда ростлагич чулғамининг қаршилиги ва ўрамлар сони, d – якорча ва ўзак орасидаги тирқиш, Fпр –пружинанинг тортиш кучи.
Агар шартли равишда rо ва Wо ларни ўзгармас деб қабул қилсак, генераторнинг кучланиши Uг фақат d ёки Fпр боғлиқ бўлади. Демак, генераторнинг ростланаётган кучланиш қийматини ўзгартириш учун ё пружинани тортиш кучи Fпр ни (асосий ростлаш усули), ёки ҳаволи тирқиш d ни ўзгартириш зарур

Download 145 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish