Мotronic» тизими. Турли турдаги пуркаш ва ўт олдириш тизимларини бирлаштириш асосида Bosch фирмаси умумий “Мotronic” номи билан двигателларни комплекс бошқариш бўйича бир қатор тизимлари ишлаб чиқди: “Мono- Мotronic”, “Мotronic-1.1-1.3”, “Мotronic 1.7”, “Мotronic 3.1- 3.2” ва бошқалар.
66- расмда «Мotronic 3.1» тизими билан жиҳозланган двигателни электрон бошқариш схемаси келтирилган.
«Мotronic 3.1» нинг ўт олдириш тизимида юқори кучланишни қўзғалмас қисмлар орқали тақсимлаш усули ишлатилган, яъни бу ерда узгич-тақсимлагич йўқ, ҳар бир цилиндр учун алоҳида ўт олдириш ғалтаги 7 ўрнатилган. Бу усул юқори кучланишни “статик” тақсимлаш номини олган. Бу тизимда юқори кучланиш қиймати 32 кВ гача оширилиши билан бирга зарурат бўйича ҳар бир цилиндрда ўт олдиришни илгарилатишбурчагини тезкор ўзгартириш имконияти мавжуд. Ўт олдиришни илгарилатиш бурчагининг ўзгариш чегараси таҳминан 100 га оширилиб, 590 ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |