Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси


-расм. Бошқариш объектини параметрик схемаси



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#128685
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

15-расм. Бошқариш объектини параметрик схемаси. 
1. Назорат қилинадиган кириш катталиклари X (Х1, Х2..... Хm) - хом ашѐнинг сон 
ва сифатини характерлайдиган катталиклар, лаборатория текшириш натижалари. 
кимѐвий анализ натижалари, аналитик асбоблар кўрсатишлари ва ҳоказо; 
2. Назорат қилинмайдиган кириш катталиклари F(f1, f2, ... fк) ғалаѐнланувчи 
катталиклар атроф-муқитнинг суткали ѐки мавсумли ўзгариши, хом-ашѐ 
таркибининг тўсатдан ўзгариши ѐки унинг физик-кимѐвий таркибини ўзгариши, 
жихоз конструкциясининг эскириши ва бошқариш канали бўйича ҳар хил 
товушларни борлиги;
3. Бошқариладиган чиқиш катталиклари — У (У1,у2,...уn) - умумлаштирилган 
техник-иқтисодий кўрсаткичлар;
4. Бошқарувчи таъсирлар И (И1, И2,..Иr) — булар ѐрдамида берилгаи жараѐнни 
ўзгартирмасдан сақлаб турилади. 
Жараѐннинг техник шароитига кўра кириш катталиклари чегараланади Xj min 
< Xj < Xj max 
Бошқарувчи таъсирлар эса техник лимитлар асосида чегараланади. Uj min < Uj 
< Uj max - ғалаѐнланувчи кучлар. 
Ростлаш тизимини тахлил килиш учун узлуксиз локал бошкариш тизимини 
майда тизимларга буламиз: О-объект; D-датчик; Р-ростлагич; ИК-ижрочи 
курилмага. Хар-бир элемент алохида тахлил килинади. Автоматлаштирилган 
ростлаш тизимини синтез ва тахлил килишда бу тизимнинг математик моделидан 
фойдаланиш ишни осонлаштиради. 
АРТ ни тахлил килиш масалаларида,берилган тизим учун тизимнинг 
хусусиятлари- утиш жараѐнларининг сифати, тургунлиги, аниклиги куриб чикилади. 


 
26 
АРТни синтез килиш масалаларида тизимнинг берилган хусусиятларини 
каноатлантирувчи тизимни яратиш масаласи ечилади. 
АРТни урганиш учун унинг математик ифодаси яратилиб, унда тизимнинг 
утиш ва тургун режимлари урганилади.
Ҳозирги вақтда АРС ни таҳлил қилиш учун аналитик, физик моделлалш ва 
математик моделлаш усуллари қўлланади.
Юкорида курганимиздек асосий технологик жараѐн бораѐтган мухит 
объектдир. Объект кириш, чикиш, бошкарилувчи ва бошкарувчи курсаткичларга эга 
булган оддий ѐки мураккаб технологик тизимдир. 
Ростлаш объектлари (автоматика элементлари) бир-биридан физик табиати, 
ишлаш принциплари, технологик қурилмаларининг конструктив ўлчамлари, иш 
режими ва ҳоказоларга қараб фарқланади. Агар бундай объектларнинг асосий 
хусусиятларидаги ўхшашлик аломатларини ҳисобга олмай ва уларни ўзаро 
таққосламай, 
ҳар 
бирини 
алоҳида-алоҳида 
таҳлил 
қилинса, 
бирмунча 
қийинчиликларга дуч келинади ва АРСни анализ қилиш учун кўп вақт сарф 
қилишга тўғри келади. Объектлар ва АРС хусусиятларининг кўпинча бир-бирига 
яқин ва ўхшаш бўлиши уларни типларга (классларга) ажратиб анализ қилиш 
имконини беради, уларнинг хусусиятларини аниқлашни анча осонлаштиради. 
Бунинг учун ҳозирги вақтда ўхшашлик принципига асосланган моделлаш 
методларидан фойдаланилади. Бунда объект (АРС элементи) хусусиятлари модель 
хусусиятлари орқали аниқланади ва анализ қилинади.
Математик моделнинг асосий мазмуни шундан иборатки, бунда объектга 
кирувчи сигнални чиқувчи сигналга айлантирадиган формал бир қурилма деб 
қаралади. Объектнинг физик табиати ва бошқалар ҳисобга олинмайди. Содда қилиб 
айтганда, чиқувчи сигналнинг кирувчи сигнал билан боғланишини кўрсатувчи 
математик ифода ростлаш объектининг модели ҳисобланади.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish