Циклларни камайтириш. Циклларни камайтириш йўллари билан ҳам программани оптималлаштириш мумкин. Чунки циклларни бажаришга (параметрни қўшишга ва текширишга) кўп вақт сарфланади. Циклларни ишлатиш программани бажарилишини вақтини бирдан учга кўпайтиради. Шунинг учун ҳисоблашда циклларни камайтириб программани тузиш керак.
Циклларни камайтириш йўлларидан бири 2 ва ундан юқори циклларни битта циклга келтиришдир. Бунинг учун программалаштиришдан олдин вазифани чукур таҳлил қилиш керак.
Циклларни бажарилишида кўпроқ вақтни циклни ишга тушириш ва унинг индексини текширишга кетади. Ичма-ич жойлашган циклларни тўғри ташкил қилиш билан вақтини камайтириш мумкин.
Циклларни оптималлаштириш. Программани тезроқ бажаришда циклларни бажариш вақти асосий фактор ҳисобланади. Маълумки цикл ичидаги операторлар бир неча минг маротаба бажарилади. Шу бажарилишда озгина самарадорлик хам бир неча мингга кўпаяди.
Ичма-ич жойлашган циклларда оптималлаштиришни ички цикл операторларидан бошлаш керак. Цикллар бажарилиш вақтини камайтириш ва ишлатиш хотирасини камайтириш мақсадида кетма-кет ёзилган бир неча циклларини биттага келтириш ишлатилади.
Индексация билан оптималлаштириш. Индексациялар билан ишлашда компьютерни вақти ва унинг хотирадаги жойи кўпроқ ишлатилади. Шунинг учун индексацияларни оптималлаштириш программани оптималлаштиришга олиб келади.
Агар бир еки бир неча операторларни ичида индексли ўзгарувчига бир неча марта мурожат килинаётган бўлса, у ҳолда бу индексли ўзгарувчини бошқа ўзгарувчи билан тенглаштириб олиш керак.
Мисол учун қуйидаги ифодани хқ(А(I)Қ1/А(I))ҚА(I), оптималлаштириш учун қуйидагича ёзиш мумкин:
АIқА(I)
хқ(АIҚ1/АI)ҚАI
Дастурларни созлаш. Хатоларни борлигини аниқлаб уларни тўғрилаш-созлаш деб аталади. Дастурларни у ёки бу хатоларда созлаш мажбурийдир. Акс ҳолда биз уни тестдан ўтказишимиз керак бўлади. Жараённи созлаш дастурни ишлаш усулига боғлиқ, яъни фойдаланиладиган машинага, жараён системасига, дастурлаш тилига, бериладиган вазифа таркибига ва ҳаттоки дастурни муайян хусусиятига ҳам боғлиқ бўлади. Яна шуни аниқ айтиш мумкинки, ҳар бир хил қурилма ва машиналар дастур камчиликлари дастурлаш хатолари билан узлуксиз боғлиқ.
Масалан: Синтаксис хатолар бўлганда дастурлашни аниқ тили орқали олдиндан билиб ёки аниқлаб олинади.
Ҳозирги вақтда дастурларнинг ҳажми катта ва мураккаб бўлиб бормокда, лекин хатолар ўшалигича қолмокда.