Программа тузишнинг технологик жараёни. Программа тузиш қуйидаги этаплардан амалга оширилади:
-Вазифанинг қўйилиши. Бу этапда программист буюртмачи ёрдамида ечилиши керак бўлган вазифани қўяди. Техник топширик тузилади. Бунда программанинг асосий характеристикалари, муддатлар ва маъсул шахслар аниқланади.
-Алгоритмни тузиш. Программист вазифани таҳлил қилиб керакли бўлган алгоритмни танлайди. Танланган алгоритм тўлиқ таҳлил қилинади ва унинг блок-схемаси чизилади.
-Программалаштириш этапи. Дастур яратиш тили танланади.
Программа қабул қилинган алгоритмда тузилади.
-Программани тузатиш этапи.
-Программани тестидан ўтказиш этапи.
Содда дастурлаш. Дастурни қониқарли созлашда кодлашни оддийлиги ва тўғрилиги катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун хар хил символ белгию ва х.клардан фойдаланмаслик керак. Чунки улар дастурни созлашда катта тўсқинлар ҳосил қилади. Мураккаб дастурнинг бошланғич босқичларида оддий ва кичкина блоклар, уни соддалаштириш учун кушиб езилади. Дастурни қулай ўқишлиги созлашни хам осонлаштиради.
Дастурни фойдаланишга беришдан олдин уни тўғрилигиги ишонч хосил қилиш керак. Нотўғриликни аниқлашни иккита усули бор:
1. Дастурни конструкцияси синтактик хато.
2. Дастур нотўғри натижалар кўрсатмоқда.
Ассемблерда дастур тузишнинг асосий қоидалари Команда кодлари Маълумки микропроцессор фақат иккилик кодлар билан ишлайди. Бу кодлар тўплами орасида микропроцессорни белгиланган ҳаракат (операция)ни бажаришга мажбур қиладиган алоҳида кодлар гуруҳи мавжуд бўлади. Бу код команда тизимидан битта тегишли командани аниқлайди. Ҳар қандай команда коди хотира қурилмасида иккилик 8 разрядли сон (байт) кўринишида бўлади. 1 байт ёрдамида 28қ256 турли кодли комбинацияларни шаклллантириш мумкин. КР580ВМ80 микропроцессори ҳам деярли ўшанча командага (244) эга. Табиийки, 244 та кодни эслаб қолиш унчлик осон эмас, шунинг учун ҳар бир кодга унинг ҳаракатини кўрсатувчи сўзнинг инглизча таржимасининг қисқартмаси ҳисобланадиган команданинг мнемоник номланиши (мнемоникаси) мос равишда қўйилади. Команданинг мнемоник коди унинг функциясини осон эслаб қолишга ва дастур ёзилишини сезиларли даражада соддалаштиришга имкон беради. Дастур ёзилишининг бу тили Ассемблер тили деб аталади. Ассемблерда дастур ёзилгандан кейин уни яна микропроцессор тушунадиган тилга, яъни иккилик 8 разрядли сонлар кетма-кетлиги кўринишига ўтказиш зарур. Иккилик рақамлар кетма-кетлигига ўтказиш махсус транслятор-дастурлар (бу дастурлар «кросс-ассемблер» ёки «ассемблер» деб ҳам аталади) ёрдамида автоматик равишда ёки қўлда амалга оширилади.
Командалар бир, икки ёки уч байт узунлигида бўлади. Команданинг ёзилишида байтлар штрих билан ажратилади.
Масалан:
- LDA_В2_В3 - адреслари команданинг иккинчи ва учинчи байтларида ёзилган маълумотни хотира ячейкасидан аккумуляторга кўчириш.
АССЕМБЛЕРда дастур ёзиш бир қанча амалдаги қоидаларга риоя қилишни талаб этади.
Дастур файли исталган матн муҳарририда ёзилади ва унга *asm кенгайтмаси берилади. Дастур командалар кетма-кетлиги кўринишида бўлади. Ҳар бир команда бир қаторда ёзилади ва тўртта қисм (майдон)дан иборат бўлади.
Масалан: метка операция операнд изоҳ Метка – берилган қаторда жойлашган команда адресининг символик номи бўлиб одатда дастур бажарилиш жараёнида унга мурожаат қилиниши кўриладиган командаларга берилади. Метка ҳарфдан бошланади ва унинг узунлиги чегараланмаган, лекин фақат биринчи 8 символлар фарқ қилади. Метка ичида пробел ишлатилмаслиги керак. метка сифатида регистрлар номи, команда коди ва шунга ўхшаш бошқалар ишлатилмаслиги керак. битта дастурда икки ва ундан ортиқ бир хил метка бўлмаслиги керак. Икки нуқта метка ва операция орасида ажратувчи бўлиб ҳисобланади.