Автомалаштирилган ишлаб чиқаришнинг технологик жиҳозлари: Олий техника ўқув юртлари «Машинасозлик технологияси, жиҳозлари ва машинасозлик ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» йўналиши талабалари учун дарслик/ Jl. В


Конуссимон ғилдиракларда тиш кесиш станоклари



Download 1,66 Mb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi1,66 Mb.
#951906
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТОАП ЛЕК

3.3. Конуссимон ғилдиракларда тиш кесиш станоклари


Тиш кесиш станогининг ишлов бериш (шакл ясаш) схемаси ва кинематик структураси. Айланиб ўтиш усулида ишлайдиган тиш кесиш станокларида конуссимон ғилдирак тишларини кесиш ясси ғилдирак (ясовчи ғилдирак вазифасини бажарадиган, бўлиш конусининг чўққисидаги бурчаги 2 о=1800 бўлган конуссимон рейка) нинг заготов­ка билан илашмасини такрорлашга асосланган. Тўғри тишли конуссимон ғилдиракларга ишлов беришда ясси ғилдирак 2 нинг (3.18-расм, а) чуқурчасини ҳосил қилувчи иккита кескич 1 дан асбоб сифатида фойдаланилади. Кескичлар 1 қайтма-илгариланма ҳаракат (асосий ҳаракат) қилиб, ясси ғилдирак 2 нинг заго­товка 3 билан илашиш жараёнида тиш кесади. Қатор тиш кесиш станокларида асбоб сифатида ясси ғилдирак тишини ҳосил қилувчи дискли фрезалар 1 дан (3.18- расм, б) фойдаланилади. Дискли фрезалар асосий ҳаракат қилиб, ясси ғилдиракни ва заготовкани айланиб ўтиш жараёнида заготовкада тиш кесади. Тиш кесишда фреза тиш бўйлаб сурилмагани учун унинг туби R радиусли юмалоқ шаклда бўлади.

3.18-расм. Конуссимон ғилдиракларни кесиш схемалари:
а ва б — тўғри тишли ғилдираклар; в — айлана тишли ғилдираклар
Конуссимон ғилдиракларга айланасига ишлов беришда асбоб сифатида тиш кесиш каллаги 1 (3.18-расм, в) ишлатилади. Бу каллакнинг кескичлари 2 ясси ғилдирак 3 тишини ҳосил қилади. Тиш кесиш (кескичлар) каллаги асосий ҳаракат қилиб, ясси ғилдиракни ва заготовкани айланиб ўтиш жараёнида заготовкада тиш кесади. Тиш кесиш станогида (3.19-расм) конуссимон ғилдиракларнинг тишларини айланасига ясаш схемасини кўриб чиқамиз.



3.19- расм. Тиш кесиш станогининг кинематик структураси:
1 - кескичлар каллаги; 2 - заготовка; 3 - люлка; 4 - реверс механизми; 5 - бошқариш барабани.

3.20-расм. Конуссимон ғилдиракларда айлана тишнинг ён юзасини ҳосил қилиш схемаси
Кескичлар каллаги 1 оддий шакл ясаш ҳаракатини Фv1) бажаради. Шунда кескичлар каллагининг радиусига тенг радиусли айланасимон ясовчи 1 (3.20- расм) ҳосил бўлади. Заготовка 2 (3.19-расмга қаранг) ва люлька 3 (кескичлар каллаги билан ясовчи ғилдирак) шакл ясовчи мураккаб ҳаракат Фs2В3) — айланиб ўтиш ҳаракатини бажаради. Бундай ҳаракат натижасида эволвентасимон йўналтирувчилар 2' ва 2" (3.20-расмга қаранг) ҳосил бўлади. Навбатдаги тишни (тиш тубини) кесиш олдидан заготовка 2 (3.19-расмга қаранг) бўлиш ҳаракати Д(В4) ни, люлка 3 эса заготовка 2 четлатилгандан кейин ёрдамчи ҳаракат Вс5) ни қилиб, бошланғич ҳолатига қайтади. Шундан кейин конуссимон ғилдиракда тиш кесиш цик­ли такрорланади.
Ишлов бериш схемасида кўрсатилган ҳаракатларни бажариш учун мос кинематик гуруҳлар бор. Оддий кинематик гуруҳ оддий шакл ясаш ҳаракати Фv1) ни бажаради. Бу гуруҳда кескичлар каллагининг шпиндели ва люлкадан иборат бўлган айланувчи жуфт ички алоқани, созлаш органи iv ли а-6-в-г-д кинематик занжир эса ташқи алоқани таъминлайди. Шакл ясов­чи мураккаб кинематик гуруҳ Фs2В3) да созлаш органи iобк ли ички кинематик занжир и-з-к-л заготовканинг ва ҳосил қилувчи ғилдирак (кескичлар каллаги ўрнатилган люлка)нинг айланиб ўтиш ҳаракатини таъминлайди. Унинг созлаш органи is ли ташқи кинематик занжири а-б-е-з двигател М дан ички кинематик занжирга: реверс механизми 4 орқали люлкага ва заготовкага ҳаракат узатади. Люлка бошланғич ҳолатга қайтишда ҳаракатни созлаш органи is ни четлаб, кинематик занжир а-б-е-ж-з орқали олади.
Бўлиш ҳаракати Д(В4) оддий кинематик гуруҳ томонидан бажарилади. Бу гуруҳда заготовка шпиндели — бўлиш бабкасидан иборат айланувчи жуфт ички алоқани, бошқариш органи iд ли кинематик занжир а-б-е-ж-з-к-л эса ташқи алоқани таъминлай­ди. Бу ҳаракат бошқариш барабани (тақсимлаш вали) 5 ёрдамида вақти-вақти билан уланади ва узилади. Бошқариш барабани бир марта айланганда заготовка бир тишга бурилади (бир тишга буриш цикли бажарилади).
Тиш кесиш станогининг кинематик занжирини созлаш. Тиш кесиш станогининг кинематик знжирларини созлаш учун бошланғич маълумотлар кесиладиган ғилдирак ва кескичлар ашёси, тишларнинг ғадир- будурлиги, кесиладиган ҳамда ҳосил қилувчи ясси ғилдирак параметрларидан иборат бўлади.
Тиш кесиш станоги — 5П23БП моделли яримавтоматни созлашни кўриб чиқамиз (3.21- расм).
Асосий ҳаракатнинг кинематик занжири. Бу занжирнинг охирги звенолари электродвигателнииг вали М1 ва ясси ғилдирак 3 (люлка)даги кескичлар 2 дан иборат бўлади. Электродвигател вали ва кескичларнинг ҳаракат тезликларини ўзаро мувофиқлаштириш керак. Натижада қуйидаги ҳисобланган силжишларни ҳосил қиламиз:
электродвигател валининг пэл кескичларнинг икки юриш частотаси пи.ю, и.ю./мин., бунда ; L - тишнинг узунлиги, мм; 1 ва 2 – кесиб кириш ва ўтиб кетиш қийматлари, мм.
Ҳисобланган силжишларни назарда тутиб, кинематик баланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:

бундан






Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish