Автомалаштирилган ишлаб чиқаришнинг технологик жиҳозлари: Олий техника ўқув юртлари «Машинасозлик технологияси, жиҳозлари ва машинасозлик ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» йўналиши талабалари учун дарслик/ Jl. В



Download 1,66 Mb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi1,66 Mb.
#951906
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТОАП ЛЕК

3.4. Тиш силлиқлаш станоклари


Тишли ғилдиракларни силлиқлаш схемалари. Тўғри шаклли тиш ҳосил қилиш, яъни ишлов бериш аниқлигини ошириш ва сиртларнинг ғадир-будурлигини камайтириш учун термик ишлов берилган ғилдираклар силлиқланади. Цилиндрик ғилдиракларни айланиб ўтиш усулида ишлайдиган станокларда силлиқлашда рейкали ёки червякли илашма такрорланади. Рейкали илашмани такрорлашда асбоб сифатида жилвирли чарх тош (3.22-расм,а) ёки иккита тарелкасимон жилвир тошдан (3.22-расм,б) фойдаланилади. Тарелкасимон жилвир тошлар кесими рейка тишининг профилини ҳосил қилади. Червякли илашма такрорланганда червяксимон жилвиртош (3.22-расм, в) ишлатилади.



3.22- расм. Цилиндрик ғилдиракларни силлиқлаш схемалари
Тўғри тишли конуссимон ғилдираклар тарелкасимон жилвир тошлар билан силлиқланади. Бу тошларнинг кесим юзаси ҳосил қилувчи ясси ғилдирак тиши (чукқурчаси) нинг профилига мос ясалган. Айлана тишлар чашкасимон жилвир тошлар билан силлиқланади. Бу тошларнинг кесим ҳосил қилувчи ясси ғилдирак тишининг профилига мос келади.
Айланиб ўтувчи дисксимон чарх тошли тиш силлиқлаш станогида ишлов бериш схемаси ва унинг кинематик структураси. Тиш силлиқлаш стано­гида ғилдиракларга ишлов бериш схемаси 3.23-расмда кўрсатилган. Чарх тош 1 шакл ясовчи асосий ҳаракат Фv1) қилади. Тош ползун 2 билан бирга қайтма-илгариланма ҳаракат Фs2) - бўйлама суриш ҳаракатини бажаради. Бундай ҳаракатлар натижасида уриниш усулида тўғри чизиқсимон ясов­чи ҳосил қилинади.



3.23- расм. Айланиб ўтувчи дисксимон чарх тошли тиш силлиқлаш станогининг кинематик структураси
Заготовка 3 ўз ўқи атрофида ва стол 4 билан бирга шакл ясовчи мураккаб ҳаракат Ф53П4) - айланиб ўтиш ҳаракатини бажаради. Бундай ҳаракат натижасида эволвентасимон йўналтирувчи ҳосил бўлади. Навбатдаги тишни силлиқлаш жараёни олдидан заготовка 3 бўлиш ҳаракати Д(В5)ни, стол 4 эса чарх тош 1 четлатилганда бошланғич ҳолатга қайтарувчи ёрдамчи ҳаракат ВС6) қилади. Кейинчалик цилиндрик ғилдирак тишларини силлиқлаш цикли такрорланади.
Бу ҳаракатлар станокнинг кинематик структурасини таш­кил этувчи қуйидаги кинематик гуруҳлар ёрдамида бажарилади. Шакл ясовчи оддий ҳаракат Фv1) оддий кинематик гуруҳ томонидан бажарилади. Бу гуруҳда ички алоқа дисксимон чарх тошнинг шпиндели ва бабкадан иборат айланувчи жуфт воситасида, ташқи алоқа эса, кинематик занжир а-b воситасида таъминланади. Дисксимон чарх тош ўзгармас частота билан айланади. Оддий гуруҳ чарх тошни бўйлама суриш ҳаракати Фs2) ни ҳам бажаради. Бу гуруҳда ички алоқа илгариланма ҳаракатланадиган ползун жуфти, ташқи алоқа эса - созлаш органи is1 ли кинематик занжир г-д воситасида таъминла­нади.
Шакл ясовчи мураккаб кинематик гуруҳда Фs3П4) да соз­лаш органи iобк ли ички кинематик занжир к-и-л заготовка 3 нинг ҳосил қилувчи рейка (дисксимон чарх тош 1) бўйлаб айланиб ўтишини таъминлайди. Гуруҳнинг is2 созлаш органли ташқи кинематик занжири ҳаракатни двигател М3 дан ички занжирга: реверс механизми 5 орқали стол 4 га ва заготовка 3 га узатади. Стол ёрдамчи (бошланғич ҳолатига қайтиш) ҳаракати Вs6) ни қилганда унга ҳаракат созлаш органи iS2 ни четлаб, кинематик занжир е-ж-з-и-л орқали узатилади.
Бўлиш ҳаракати Д(В5) ни оддий кинематик гуруҳ бажаради. Бу гуруҳда ички алоқани заготовка шпиндели - бўлиш бабкасидан иборат айланувчи жуфт, ташқи алоқани эса созлаш органи iд ли кинематик занжир е-ж-з-и-к таъминлайди.
Бўлиш ҳаракати бошқариш барабани 6 ёрдамида вақти-вақти билан уланади ва узилади. Бошқариш барабани бир марта айланганда заготовка бир тишга бурилади (бир тишга буриш цикли бажарилади).
Червяксимон чарх тошли силлиқлаш станогида ишлов бериш схемаси ва унинг кинема­тик структураси. 3.24-расмда келтирилган ишлов бериш схемасида червяксимон чарх тош 1 ва заготовка 2 шакл ясовчи мураккаб Фv1В2) ҳаракатни - айланиб ўтиш ҳаракатини бажаради, бунинг натижасида эволвентасимон ясовчи ҳосил бўлади. Бу ҳаракатнинг В1 ташкил этувчиси асосий ҳаракат бўлади.
Тишни узунлиги бўйлаб силлиқлаш учун заготовка 2 га шакл ясовчи оддий Ф53) ҳаракат - бўйлама суриш ҳаракати узати­лади. Бундай ҳаракат натижасида тўғри чизиқ кўринишидаги йўналтирувчи ҳосил бўлади.
Силлиқланадиган тишларни заготовкада текис жойлаштириш учун тиш силлиқлаш станокларида бўлиш жараёнини ҳам бажариш керак.
Станокда шакл ясаш ҳаракатларидан ташқари яна иккита ҳаракат:
- червяксимон чарх тошнинг радиал йўниш ҳаракати Вр4);
- накатник 3 (ёки олмос) ёрдамида червяксимон чарх тош профилининг шаклини ясовчи мураккаб ҳаракат ФК5П6) бор.
3.24-расмда келтирилган ҳаракатларни бажариш учун мос кинематик гуруҳлар мавжуд. Шакл ясовчи мураккаб Фv1В2) ҳаракатни бажариш учун иккита оддий кинематик гуруҳдан фойдаланилади. Биринчи кинематик гуруҳда ички алоқани чер­вяксимон тошнинг шпиндели ва бабкадан иборат айланувчи жуфт, ташқи алоқани эса, бошқариш органи iv ли кинематик занжир а-б таъминлайди. Иккинчи кинематик гуруҳда ички алоқани заготовка шпиндели ва бабкадан иборат айланувчи







бор. Электродвигател M1 (N=3,0 кВт, п=1500 айл/мин чарх тошни, электродвигател М2 эca (N=1,1кВт, п=1500 айл/мин) силлиқланадиган тишли ғилдиракни айлантиради. Синхрон электр алоқани қўлланиши айланиб ўтиш занжирида тишли узатмалар сонини қисқартиришга, бинобарин, ишлов беришдаги хатоликни камайтиришга имкон беради.
Белгиланган ҳисобланган силжишларни ва айланиб ўтиш занжирида чарх тошли тиш силлиқлаш станогининг кинематик струк­тураси синхрон электр алоқанинг мавжудлигини ҳисобга олганда кинематик баланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:

Чарх тошнинг 1 айл.


Бу тенгламани ечиб қуйидаги созлаш формуласини оламиз:

бунда Z3 = 21…200 учун
Бўйлама суриш кинематик занжири. Бу занжир силлиқланадиган ғилдирак суппортининг қайтма-илгариланма ҳаракатини таъминлайди. Суппорт юритмаси сирпанма муфта МФ1 билан жиҳозланган бўлиб, тахогенератор орали поғонасиз созланади. Бўйлама суришни ростлаш диапазонини кенгайтириш учун электромагнит муфталар МФ2 ва МФ3 билан алмашлаб қўшиладиган икки поғонали тишли қути бор. Бу юритма ростланма тираклардан команда берилганда суппортни орқага ҳаракатлантиради.
Мазкур кинематик занжир учун ҳисобланган силжишлар қуйидагича бўлади:
Сирпанма муфталарнинг айланиш частотаси пмф суппор­тни бўйлама суриш Sбўй.
Ҳисобланган силжишларни назарда тутиб, кинематик ба­ланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:

Бундан

Радиал суриш кинематик занжири. Бу занжир чарх тош ўрнатилган бабкани заготовка томон радиал суради ва силлиқлаш тугагач уни орқага четлатади. Радиал суриш кине­матик занжири храповикли механизмдан ва силлиқлаш бабкасининг радиал суриш қийматига силжишини таъминловчи гидрав­лик кузатиш системасидан иборат (3.25- расм).
Чарх тошни тўғрилаш (чарх тошнинг иш жараёнида йўқолган чархлаш қобилиятини тиклаш) кинематик занжи­ри. Бу занжирнинг охирги звенолари чарх тошдан ва уни тўғрилаш учун мўлжалланган накатникдан иборат. Булар учун ҳисобланган силжишлар қуйидагича бўлади:
Чарх тошнинг 1 айл. бунда - чарх тош червяги винтсимон чизиғининг кўтарилиш бурчаги; mн - нормал модуль. Ҳисобланган кўчишларни назарда тутиб, кинематик баланс­нинг қуйидаги тенгламасини оламиз:
Чарх тошнинг 1 айл.
Бу тенгламани ечиб, созлаш формуласини ҳосил қиламиз:

Чарх тош (силлиқлаш тоши) тўғрилаш жараёнида айланма ҳаракатни узатмалар орқали икки тезликли электродвигателдан олади.



Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish