Avgustin avreliy (Saodatli) (354-430)



Download 81,39 Kb.
bet14/14
Sana19.02.2022
Hajmi81,39 Kb.
#457257
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
hikmatlar

Miraziz A’ZAM tarjimalari
0

Умар Хайём (1048-1131)


Чоп этилган26.02.2014МуаллифZiyouz.uz
Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Хайём Нишопур шаҳрида, бадавлат ҳунарманд оиласида туғилиб, вояга етди. Унинг лақаби Хайём бўлиб, бу сўз «чодир тикувчи» деган маънони англатади. Умар Хайём тили аччиқ, баджаҳл одам бўлган. У ўз шеърларини форс тилида, насрий асарларини эса араб тилида битган. Хайём ўзининг рубоийлари билан ном қозонган. Унинг тахминан 400 та рубоийси мавжуд бўлиб, шулардан 293 таси Кембриж дорилфунунининг кутубхонасида сақланади.
Умар Хайём, шунингдек, «Евклид китобларига шарҳлар», «Арифметика муаммолари», «Донишмандлик тарозиси», «Маликшоҳнинг фалакиёт жадвали» (Умар Хайём бу жадвални Исфахондаги расадхонада ишлаган вақтида тузиб, уни Эрон шоҳи Маликнинг исми билан атаган), «Борлиқ ва бурч ҳақида қайдлар» каби илмий асарларнинг ҳам муаллифидир.
Умар Хайём қомусий олим эди. Унинг 600 йилдан сўнг аниқланган математик формулалари мавжуд. Хайём, шунингдек, 11 ёшли шаҳзодани даволаган ҳаким, Қуёш ва Ой тутилишини, об-ҳаво қандай бўлишини аввалдан айтиб берувчи мунажжим ҳам эди. Бухоро ҳукмдори Умар Хайём билан суҳбат чоғида юксак ҳурмат-эътиборининг белгиси сифатида уни доимо ўз ёнига — тахтга ўтқазган.
* * *
Аллоҳ барча нарсаларни бир йўла эмас, балки пасайиб борувчи занжирсимон тартибда яратган, — деб ёзади Умар Хайём.
* * *
Инсонлар ва мавжудотлар дунёга келадилар-у, сўнг яна қайтиб кетадилар. Хўш, улар қайдан келадилар ва қайга кетадилар? Ҳокими Мутлақ табиатни яратиб, тартибга солади-ю, сўнг нега унга талафот етказди? Агар сабаб табиатнинг яроқсизлигида бўлса, бунинг учун ким айбдор? Агар табиат яхши бўлса, у ҳолда уни вайрон қилишнинг сабаби нимада?
* * *
Умар Хайём ҳаёти ва тақдири акс эттирилган энг кўҳна қўлёзмаларда унинг ўлими билан боғлиқ қизиқ бир маълумот баён этилган. Бир куни 83 ёшли Хайём ибн Синонинг фалсафага оид асарини мутолаа қила туриб, паймонаси тўлганини, ўлими яқинлигини ҳис этади. Ўша заҳоти мутолаадан тўхтаб, асарнинг ўқиб бўлинган саҳифасига қўлидаги олтин тиш кавлагичини қўйиб китобни ёпади. Сўнг ўрнидан туриб яқинларига васиятларини айтади-да, шу ондан бошлаб ейиш-ичишни тарк этади. Шом намозидан сўнг у саждага бош қўяди-да, Яратганга шундай илтижо қилади: «Оллоҳ! Мен кучим етганча Сени англашга ҳаракат қилдим. Қанчалар англаганим сайин Сенга яқинлаша бордим. Кечир мени!» у шу сўзларни тугатиб, ҳаётдан кўз юмади. Шоир ва олим Умар Хайём Нишопурдан Марвга олиб борадиган йўл бўйига, шафтолизор ва нокзордан иборат боғга дафн этилади. Унинг қабри ҳозиргача сақланиб қолган.
* * *
Бор эди кулол дўкони, кирдим бир гал,
Дастгоҳ бошида кўзагар ишларди жадал.
Кўрдимки, гадо илкию шоҳ калласидан
Ул кўзага бежирим бўйин, даста ясар…
* * *
Ёшдир-қаридир, жаҳонга юз тутгайлар,
Бу нуқтани то кўнгилга жо этгайлар.
Ҳеч кимсага қолмагай абад мулки жаҳон,
Келдик, кетамиз, боз келиб-кетгайлар…
* * *
Кун ўтса кунингдан, сен уни ёд этма,
Ҳам келмаган ул эртага фарёд этма,
Бу келмаган-ўтган била бунёд этма,
Хўп хайр дегил, умрни барбод этма.
* * *
Асрори азални сану ман билмасмиз,
Бу ҳарфи чигални сану ман билмасмиз,
Ҳар нечаки сўзладик, дедик парда оша,
Чу пардаки тушди, сану ман билмасмиз…
* * *
Авлоди башар бўйида жигарпора эмиш,
Шодлик била ғам кўйида овора эмиш,
Сен чархга умид боғлама, ул чархи фалак,
Сендан-да ғариб эрмишу бечора эмиш.
* * *
Билгаймисан, аё, саҳарларда хўроз,
Фарёд этарда сенга не сўйлар роз?
Ул дерки, аён бўлди саҳар кўзгусида
Тун ўтди умрдан, бехабардирсан боз…
Download 81,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish