Август 2020 10-қисм



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/368
Sana07.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#752732
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   368
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Август 2020 10-қисм
Тошкент
ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ТАДБИҚ ЭТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛАРИ ВА 
КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР
Қорабoeвa Мaхлиё Қoдиржoнoвнa
Қўқон шаҳар 38-мактаб
бошланғич синф ўқитувчиси
тел: 91-146-76-32
e-mail:qodirjonovna@mail.ru
 
Аннотация:
Ушбу мақолада ўқувчиларни мактаб таълими жараёнида касбга 
йўналтиришнинг психологик асослари ва механизмларини илмий асослаш вазифаси ёритиб 
берилган. 
Калит сўзлар:
касбга йўналтириш, ўқув фаолияти, ўйин фаолияти, ижтимоий муносабат, 
персепсион етуклик, аналитик тафаккур
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлининг янги босқичга кўтарди. Эндиликда жамиятдаги 
барча жабҳалар тараққий этмоқда. Бу жараёнда етук кадрлар шаклланиши аҳамятлидир. 
Етук кадрлар шаклланиши таълимнинг самарадорлиги билан белгиланади. Таълимнинг 
муваффақияти эса ташкил этилган ўқув фаолиятининг ҳар бир ўқувчи шахсига, унинг
ижтимоий тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Бу масъулиятли вазифани, 
айниқса, бугунги кунда психологик хизматсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса, 
болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, ўқув топшириқларини такомилласштиришда, 
ўқувчиларни у ёки бу касбга йўналтиришдаги ўзига хос индивидуал психологик 
хусусиятларини ва қизиқишларини аниқлашда, уларни ўз-ўзини англашларида, ўқув 
жараёни, ўқувчилар жамоаси, ўқувчи-ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ барча муаммоларни 
бартараф этиш йўлларини излашдаги психолог-олимларнинг бугунги ютуқлари
ҳақида этарли далиллар мавжуд. Масалан, И.В.Дубровина тадқиқотларида мактабда 
психологик хизматни ташкил этишдаги назарий ва амалий жиҳатларнинг асосланиши 
, Л.И.Божовичнинг ўқувчи шахси ва унинг мактаб ёшидаги шаклланиш босқичларини
психологик таснифловчи эмперик маълумотлари ; А.Г.Асмоловнинг ўқувчи фаолияти ва 
уйғунлгини изоҳлаб берувчи тадқиқотлари, Б.Р.Қодировнинг Ўзбекистондаги иқтидорли ва 
истеъдодли болаларни танла ва тарбиялашга қаратилган қатор назарий-илмий ва амалий-
услубий асарлари шулар жумласидандир.
Биз психологик хизмат ташкил этиишининг қуйидаги жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳаза 
юритмоқчимиз. Умумтаълим мактабларида ташкил этилган психологик хизмат тизими
учун мўлжалланган «Психологик хизмат Низомига « киритилган барча вазифаларни маълум 
маънода психологик ҳимояланишни шакллантириш вазифалари ҳам, деб тушуниш 
мумкин.Чунки, психологик хизмат жараёнида ҳар бир ўқувчини ўз-ўзини англашга,ўз-
ўзидан унумли фойдаланишга, ўз индивидуал имкониятларини намоён қилишга ва
ривожлантиришга, фаолият жараёнида содир этилиши мумкин бўлган зиддиятларга ва айрим 
танглик ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган тадбирлар кўлами мунтазам равишда 
амалга осҳирилиб борилади. Буларнинг барчаси эса айни пайтда, психологик муҳофаза
имкониятларини кенгайтиришга қаратилган услубий воситалар билан ҳам ҳарактерланади. 
Шунга мувофиқ,мактабларидаги мактаб амалиётчи психологлари ўқувчи фаолиятидаги 
ижтимоий-психологик муҳофазани такомиллаштириш билан боғлиқ бир қанча вазифаларни 
амалга оширади. Касб танлашга тизимли йўллаш ишларининг тарихи IХ аср бошларига 
бориб тақалади. 1908 йили Бустон шаҳрида биринчи касб ҳақида маслаҳат берувчи қўмита 
очилган. Бироқ касбга йўллаш элементларини қадим жамиятларда қўлланилиши ҳақидаги 
маълумотлар ҳам бор. Миллоддан аввалги уч минг йилликда қадимги Вавилон, Миср, 
Греция, Хитой, Рим, Ҳиндистонда ҳар-хил касбдаги кишиларни тайёрлайдиган мактаблар 
ва системалар мавжуд бўлган. Россияда 1918 йилда ягона меҳнат мактаби тўгрисидаги 
хужжатларни тайёрлаш муносабати билан рўй берган мунозаралар яхши маълум. Ёшларни 
меҳнатга тайёрлаш янги масала эмас, ҳозир бу масалан таълим-тарбия назарияси билан 
узвий бирликда кўриб чиқиш лозим, касбга йўналтириш муаммосига кўра таркиб топган, 
илмий йўналишларни ривожлантириш - энг муҳим вазифалардан биридир.
Маълумки, қатор мамлакатларда касбга йўналтириш, касб танлашнинг амалий жиҳатлари 


290

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish