Август 2020 10-қисм
Тошкент
ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ТАДБИҚ ЭТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛАРИ ВА
КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР
Қорабoeвa Мaхлиё Қoдиржoнoвнa
Қўқон шаҳар 38-мактаб
бошланғич синф ўқитувчиси
тел: 91-146-76-32
e-mail:qodirjonovna@mail.ru
Аннотация:
Ушбу мақолада ўқувчиларни мактаб таълими жараёнида касбга
йўналтиришнинг психологик асослари ва механизмларини илмий асослаш вазифаси ёритиб
берилган.
Калит сўзлар:
касбга йўналтириш, ўқув фаолияти, ўйин фаолияти, ижтимоий муносабат,
персепсион етуклик, аналитик тафаккур
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлининг янги босқичга кўтарди. Эндиликда жамиятдаги
барча жабҳалар тараққий этмоқда. Бу жараёнда етук кадрлар шаклланиши аҳамятлидир.
Етук кадрлар шаклланиши таълимнинг самарадорлиги билан белгиланади. Таълимнинг
муваффақияти эса ташкил этилган ўқув фаолиятининг ҳар бир ўқувчи шахсига, унинг
ижтимоий тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Бу масъулиятли вазифани,
айниқса, бугунги кунда психологик хизматсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса,
болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, ўқув топшириқларини такомилласштиришда,
ўқувчиларни у ёки бу касбга йўналтиришдаги ўзига хос индивидуал психологик
хусусиятларини ва қизиқишларини аниқлашда, уларни ўз-ўзини англашларида, ўқув
жараёни, ўқувчилар жамоаси, ўқувчи-ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ барча муаммоларни
бартараф этиш йўлларини излашдаги психолог-олимларнинг бугунги ютуқлари
ҳақида этарли далиллар мавжуд. Масалан, И.В.Дубровина тадқиқотларида мактабда
психологик хизматни ташкил этишдаги назарий ва амалий жиҳатларнинг асосланиши
, Л.И.Божовичнинг ўқувчи шахси ва унинг мактаб ёшидаги шаклланиш босқичларини
психологик таснифловчи эмперик маълумотлари ; А.Г.Асмоловнинг ўқувчи фаолияти ва
уйғунлгини изоҳлаб берувчи тадқиқотлари, Б.Р.Қодировнинг Ўзбекистондаги иқтидорли ва
истеъдодли болаларни танла ва тарбиялашга қаратилган қатор назарий-илмий ва амалий-
услубий асарлари шулар жумласидандир.
Биз психологик хизмат ташкил этиишининг қуйидаги жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳаза
юритмоқчимиз. Умумтаълим мактабларида ташкил этилган психологик хизмат тизими
учун мўлжалланган «Психологик хизмат Низомига « киритилган барча вазифаларни маълум
маънода психологик ҳимояланишни шакллантириш вазифалари ҳам, деб тушуниш
мумкин.Чунки, психологик хизмат жараёнида ҳар бир ўқувчини ўз-ўзини англашга,ўз-
ўзидан унумли фойдаланишга, ўз индивидуал имкониятларини намоён қилишга ва
ривожлантиришга, фаолият жараёнида содир этилиши мумкин бўлган зиддиятларга ва айрим
танглик ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган тадбирлар кўлами мунтазам равишда
амалга осҳирилиб борилади. Буларнинг барчаси эса айни пайтда, психологик муҳофаза
имкониятларини кенгайтиришга қаратилган услубий воситалар билан ҳам ҳарактерланади.
Шунга мувофиқ,мактабларидаги мактаб амалиётчи психологлари ўқувчи фаолиятидаги
ижтимоий-психологик муҳофазани такомиллаштириш билан боғлиқ бир қанча вазифаларни
амалга оширади. Касб танлашга тизимли йўллаш ишларининг тарихи IХ аср бошларига
бориб тақалади. 1908 йили Бустон шаҳрида биринчи касб ҳақида маслаҳат берувчи қўмита
очилган. Бироқ касбга йўллаш элементларини қадим жамиятларда қўлланилиши ҳақидаги
маълумотлар ҳам бор. Миллоддан аввалги уч минг йилликда қадимги Вавилон, Миср,
Греция, Хитой, Рим, Ҳиндистонда ҳар-хил касбдаги кишиларни тайёрлайдиган мактаблар
ва системалар мавжуд бўлган. Россияда 1918 йилда ягона меҳнат мактаби тўгрисидаги
хужжатларни тайёрлаш муносабати билан рўй берган мунозаралар яхши маълум. Ёшларни
меҳнатга тайёрлаш янги масала эмас, ҳозир бу масалан таълим-тарбия назарияси билан
узвий бирликда кўриб чиқиш лозим, касбга йўналтириш муаммосига кўра таркиб топган,
илмий йўналишларни ривожлантириш - энг муҳим вазифалардан биридир.
Маълумки, қатор мамлакатларда касбга йўналтириш, касб танлашнинг амалий жиҳатлари
290
Do'stlaringiz bilan baham: |