Август 2020 10-қисм
Тошкент
кларига ҳам эътибор бермайдилар. Болалари бурунлари оқиб, лойларга булғаниб ётсалар
ҳам, ҳеч қиси йўқ, ерда юмаланиб юриб катта бўлиб қолишади, биз ҳам чанг тўзитиб
юриб катта бўлганмиз, дейишади. Улар тоза танда тоза ақл бўлишини эсдан
чиқарадилар.
Маълумки, лойни пиширмай, ғишт қуймайдилар. Акс ҳолда ғишт ёрилади, қиммати
камаяди, ё бутунлай ишга ярамай қолади. Шунинг учун уни олдин роса пиширадилар.
Шунга ўхшаш, болаларни ҳам маълум шакл олгунларича маънавий жиҳатдан пишириб
бориш лозим.
Маънавий жиҳатга эса болада оқ билан қорани фарқ қила бошлаган кунидан тортиб,
то онги юксак поғонага кўтарилгунча юз берган бутун сифат ўзгаришлари киради. Биз
бола тарбиясида кўпинча шу муҳим томонни эсдан чиқариб қўямиз. Натижада болалар
гап уқмас, ўзбошимча, баъзан характерлари ёмон бўлиб ўсадилар. Ана ўшандай бепарво
ота – оналарга А.С. Макаренко ,,Ҳозирги ота–оналар болаларни тарбиялаш билан мам
-
лакатимизнинг келажак тарихини тарбиялайдилар”,– деган ниҳоятда доно сўзини эслатиб
ўтгимиз келади .
Масалага шу нуқтаи назардан қаралса, ҳар бир ота–она ўзининг тарих яратувчилик ро
-
лидан фахрланса арзийди. Дарҳақиқат, тарихда из қолдирган, ё жуда муҳим ўрин тутган
улуғ кишиларнинг бу юксак мавқега етишларида ота–онанинг хизмати шубҳасиздир. Ана
шу шубҳасиз шарафга эришадиганлар болаларни тақдир ихтиёрига ҳавола қилиб қўйиб,
ўз ишлари билан банд бўладиган бепарво ота–оналар эмас, болаларини бир парча гўштлик
чоғларидан тортиб ақл–идрок, одамият йўлига солиб юбориш учун ҳеч нарсасини аямаган
болажон ота–оналардир.
Афсуски, бола тарбиясини нотўғри тушунадиган ота–оналар анча–мунча топилади.
Асосий вазифа болани жамиятга муносиб, етук одам қилиб етиштиришдадир. Ота–она ол
-
дига шундай талаб қўйилганда, баъзилари ўзларининг бевосита бурчларини зиммаларига
олишдан қочибми, ё тутаётган ишлари янглиш эканини англамайми: ,,Йўқ, ҳозир бола тар
-
бияси фақат мактаб зиммасида. Ана шулар тарбия қилишсин, одам қилишсин! Биз ишда
бўлсак, қачон боламиз орқасидан кўз– қулоқ бўлиб юрамиз!”,– дейишади.
Тўғри бола тарбиясида мактабнинг ҳам ўрни катта. Лекин ишда эканини баҳона қилиб,
бола тарбиясидек шарафли бурчдан қочиш, уни бўйиндан соқит қилиш ярамайди. Аммо
ҳозирги кунда давлат ё жамоат иши билан банд бўлмаган ким бор? Инсоф билан айтганда,
идора ё корхоналарда, дала ё қурилишда ўтадиган вақтимиз боладек азиз жигаргўша тар
-
биясига асло халақит бермайди. Бази ота–оналар ана шундай асоссиз баҳоналарни рўкач
қилишиб, болаларининг юриш– туришларида, ҳатто маънавий ва жисмоний жиҳатларида
юз берган ўзгаришни пайқамай қоладилар. Бола кичик бўла туриб, ақли кўп нарсага ета
-
диган бўлиб қолади. Мана шундай ақлий ва жисмоний тараққиёт ўртасидаги фарқни ан
-
гламаслик орқасида бази ота – оналар болаларини жуссаларига қараб, ҳали ёш, ақллари
ҳеч нимага етмайди деб ўйлайдилар–да, болалари олдида бўлар–бўлмас гапни оғизларига
олаверадилар.
Мана шу ерда Лев Толстойнинг ўз хотира дафтарига ёзиб қўйган бир ҳикматли гапи
эсга тушади. ,,Болалар – ёмонликни катта қилиб кўрсатадиган ойнадир”. Ҳар ким эккани
-
ни ўради: буғдой эккан– буғдой, арпа эккан –арпа. Бола ҳам ота – онасидан олган тарбия
-
сига қараб ўсади. Баъзи ота – оналар тарбиянинг мана шу қалтис томонини эсдан чиқариб,
парволари фалак бўлиб юраверадилар. Мураббий бир жиҳатдан табибга ўхшайди. Табиб
касалнинг соғайиши учун унга керакли дориларни беради, мураббий эса нодонлик касал
-
лигидан қутқазиш учун лозим бўлган даволарни ишлатади.
Шуни алоҳилда таъкидлаш керакки тарбиянинг шакс камолотида долзарб аҳамиятга
эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, юртбошимиз мактабларда “Тарбия” фанини яратиш ва
ўқитиш ташаббуси билан чиқдилар. Бу ташаббуснинг ўзи ҳам бола тарбиясида тарбиянинг
нақадар аҳамиятли масала эканлигини исботлайди.
Тарбиянинг ахлоққа таъсири борми? Баъзилар: ,,Тарбиянинг ахлоққа таъсири йўқ, яъни
инсон аслида қандай бўлса, шундай ўсади, асло ўзгармайди”, – деб айтадилар. Уларнинг
бу сўзлари тўғри эмас. Тарбиянинг ахлоққа таъсири албатта бор. Зеро тарбия шахсда
рухий, жисмоний, ахлоқий, маъкнавий сифатларни шакллантиришга қаратилган педагогик
жараёндир. Тарбия – бу тамал тоши. У қайси тарафга қўйилса, ўша тараф оғирлашади.
Ҳар кишининг дунёда ороми жони –Тарбият,
166
Do'stlaringiz bilan baham: |