Август 2020 10-қисм
Тошкент
БОЛАНИ ТАРБИЯЛАШ ОЛМОСНИ САЙҚАЛЛАШ КАБИ НОЗИК ИШДИР
Давронова Шаҳноза Фармоновна
Бошланғич синф ўқитувчиси, Бухоро вилоят,
Бухоро тумани 20–мактаб
Телефон: +998(97) 307-16-04
Аннотация.
Мақолада тарбия, хулқ атвор тушунчаси, уларнинг фарзанд тарбиясидаги
муҳим аҳамияти, боланинг етук, баркамол инсон бўлиб шаклланишида оиланинг маънави
-
яти, тарбиясининг долзарблиги, шунингдек тарбия ҳақидаги донишмандларнинг фикрлари
баён этилган.
Калит сўзлар.
Ота, она, тарбия, ахлоқ, хулқ–атвор, оила, маънавият.
Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат,
ё саодат – ё фалокат масаласидир. (А. Авлоний)
Она – болага тил ўргатувчи. Она – болада меҳр уйғотувчи. Она болани озодаликка,
меҳнатсеварликка, тиришқоқликка, ҳалолликка етакловчи буюк зотдир.
Ота – форс тили ҳукмронлиги давридан падари бузруквор деган назмий ибора билан
уйғунлашган. Она– волидаи муҳтарама деган жарангдор ибора билан таърифланган.
Ота–она ана шундай табаррук зотлардир. Чунки ҳар бир инсон учун отадек улуғ ва
ҳимоячи, онадек меҳрибон ва ғамхўр киши йўқ. Ота – она ўз фарзандига машаққат билан,
барча ҳузур– ҳаловатларидан вос кечиб, бахтиёрлик бахш этади. Боласининг шодлиги ва
бахтини ўзиники деб билади. Бахтиёр кўрган боласидан ўзига ҳузур – ҳаловат топади.
Болалар эса, ота–она борлигидан, уларнинг ёрдамидан хурсанд бўлиб юришади.
Ота–иноят, она–ҳидоят. Онадаги масъулият ота ғамхўрлигида енгиллашади. Ота–она
қадри, меҳр–муҳаббати ҳамиша самимият билан куйланиб борилаверади. Улар ўз фар
-
зандларини дунёга келтириб, кўз қорачиғидек асраб – авайлаб вояга етказадилар. Кейин
ҳам тиниб–тинчимай болаларига бахтиёрлик бахш этиб, бахтли ҳаёт кечиришлари учун
машаққатли меҳнатдан юз ўгирмайдилар.
Ота–онанинг буюк инсонийлиги, уларнинг нуронийлиги, тиниқ ва нурафшон сиймола
-
ридан тарбияли фарзандлар фахрланиб, нуқсонсиз ахлоқ– одоб билан хизмат кўрсатишга
шай туришлари керак. Ота–оналарнинг фарзандлари олдидаги вазифалари фақатгина
уларни едириб–ичириш ва кийинтиришдангина иборат эмас. Вояга етган болаларнинг
бўй–басти ва ҳуснини кўриб қувонишлари билан бир қаторда уларнинг одоб ахлоқларига
ҳам эътибор беришлари лозим.
Инсонни маънавий жиҳатдан гўзал қилаётган одамийлик ва меҳнатсеварлик каби си
-
фатлар орасида ахлоқ шарти яна муҳим ўрин тутади. Одам боласи билими,тажрибаси,
шижоати, ташқи қиёфаси билан ҳавас уйғотиши мумкин.
Яхши фазилат шундай улуғ нарсаки, уни одам ҳаётининг маънавий хазинаси деса
бўлади. Бу хазинада инсон ҳуснининг дурдоналари сақланади. Бу дурдоналарни ҳар бир
дам ўзи битта – биттадан териб, ҳусн хазинасига келтириб тўкади. Инсон деганда биз
шу маънавий бойлик хазинасининг ажойиб соҳибкорларини тушунамиз. Тарбия– ўсмоқ,
баланд ерга чиқмоқ маъносидадир. Афлотун тарбияни ,,У инсоннинг баданига, табиатига
қобил бўлгани қадар гўзаллик ва камолот беришдир”,– деб таъриф беради. Донишманд
-
лардан бири– “Тарбия инсонда табиатнинг сиғдира билган мукаммалиятини ҳосил этиш
-
дир”,–деб таърифлайди.
Болада пайдо бўлган ёмон хулқ–атворда ота– онанинг ҳам айби борми– йўқми, – бу
муаммонинг иккинчи томони деб қараймиз. Ҳолбуки, хулқ – атвори ёмон болаларнинг
маълум қисми асосан ота–онанинг парвосизлиги ёҳуд ёмон тарбияси натижасида шундай
аянч аҳволга тушиб қолади. Баъзи ота–оналар фарзандларининг уст – бошлари, қоринлари
ғамини ейишади–ю, лекин, афсуски, маънавий ва жисмоний эҳтиёжларини аввал боғчага,
кейин мактабга ҳавола қилиб қўйиб, фарзанд тарбиясидаги бениҳоя катта бурчларини
бўйинларидан соқит қиладилар.
Бола тарбиясини булардан ҳам ёмонроқ тушунадиган бошқа тоифа ота–она ҳам бор. Бу
хиллар болаларининг маънавий ва жисмоний тарбияларигагина эмас, ҳатто оддий тозали
-
165
Do'stlaringiz bilan baham: |