Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet62/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

19.2. АУДИТНИНГ УМУМИЙ РЕЖАСИ ВА ДАСТУРИ
Аудиторлик фаолиятининг миллий андозаларига мувофиқ аудитор Низом, қўшилган ва заҳира капиталларини шаклланиши ва ҳаракати ҳамда заҳиралар ташкил этилиши ва улардан фойдаланиш бўйича аудиторлик текширувининг ўтказиш режасини тузиши ва аудит дастурини тайёрлаши лозим. 19.1.-жадвалда аудитнинг намунавий режаси келтирилган.
19.1.-жадвал Таъсис ҳужжатлари ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоб бўйича
аудитнинг умумий режаси
Текширилаётган корхона_
Аудит даври
Одам-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари
Аудиторлик гуруҳининг таркиби
Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги_ Режалиштирилган аудиторлик аҳамиятлилиги_

т. р.

Режалаштирилган ишлар тури

■—■■"- О = ■ ' '
Утказиш даври

Ижро-чи

Изоҳ

1

2

3

4

5

1

Таъсис ҳужжатларининг ау-дити







Иқтисодий субъектнинг
умумий
жамланган
аудит ўтказиш
режасига
мувофиқ

2

Низом капитали шакллани-шинингаудити







3

Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар аудити







4

Дивидендлар бўйича солиқ-ларни ҳисоблаш, ушлаб қо-лиш ва ўтказиш аудити







Аудиторлик ташкилоти раҳбари_
Имзо)
(Ф.И.Ш.)

Аудиторлик гуруҳи раҳбари


(Имзо)
(Ф.И.Ш.)
31
19.2.-жадвалда таъсис ҳужжатлари ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг намунавий дастури келтирилган.
19.2.-жадвал Таъсис ҳужжатлари ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг намунавйй дастури


т. р-

Аудиторлик муолажалар рўйхати

Утка-
зиш
даври

Иж-рочи

Аудиторнинг
ишчи ҳужжатлари

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

1

Таъсис ҳужжатларининг аудити










Иқтисодий субъект-нинг уму-мий жам-ланган ау-дит режа-сига муво-фиқ

1.1

Таъсис ҳужжатларини текшириш







Таъсис ҳуж-
жатларининг
нусхалари




1.2

Фаолиятнинг маълум бир турлари билан шуғулла-ниш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш







Рухсатнома-лар, лицен-зиялар нусха-си




1.3

Низом капитали, таъсис ҳужжатларига мувофиқ тақсимланган улушлар миқдорлари акс этили-шини текшириб чиқиш







Таъсис ҳуж-жатлари, бух-галтерия ҳи-соби регистр-лари, баланс нусхалари




1.4

Хўжалик юритувчи субъ-ектнинг таъсис ҳужжатла-рини, акциядорлар, мулк-дорлар, раҳбарият қарор-ларини бухгалтерия ҳисо-бининг фаолият турларини акс этувчи маълумотлар билан солиштириш







Таъсис ҳуж-жатлари, бух-галтерия ре-гистрларини-нг нусхалари




1.5

Низом капиталига таъ-сисчилар томонидан улуш сифатида киритил-ган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқ-ловчи ҳужжатларни тек-шириш







Сотиб-олиш-сотиш шарт-номалари, па-тентлар, му-аллифлик ҳу-қуқлари, тўлов ва нотариал ҳужжатлари




32

1 -1-

1 *

\ °

т

\ °

[ и [




Таъсис ҳужжатларидаги ўзгаришлар рўйхатга олинганлигини текши-риш







Рўйхатга олин-^ ган ва қайта-дан рўйхатга олинган таъсис ҳужжатлари-нинг нусхалари

' [

2

Низом капитали шакл-ланишининг аудити













2.1

Низом капиталига қўй-илмалар бухгалтерия ҳисобида тўғри акс этилганлигини текшириш







Буйруқлар, қа-бул қилиш да-лолатномала-ри, бухгалте-рия ҳисоби регистрлари




2.2

Таъсисчилар ва муддат-лар бўйича Низом капи-тали шаклланишини текшириш







Таъсис ҳуж-жатлари, хў-жалик опера-циялар даф-тарларининг нусхалари




2.3

Низом капиталига қўй-илмалар бўйича қарзлар, акциядорлардан сотиб олинган хусусий акциялар миқдорларини текшириш







Бухгалтерия ҳисоби реги-стрлари, ба-ланс




2.4

Низом капиталига улуш сифатида киритилган моддий бойликлар, ўз-гармас мулк тўғрисида ҳисоботлар, ҳуқуқлар ва бошқалар тўғри баҳолан-ганлигини текшириш







Баҳолаш усу-ли, таъсис-чилар маж-лисларининг баённомалари




2.5

Низом капиталига улуш сифатида киритилган мод-дий бойликлар, ўзгармас мулк тўғрисида ҳисобот-лар, ҳуқуқлар ва бошқалар бухгалтерия ҳисобида рас-мийлаштирилишини тек-шириш







Буйруқлар, далолатнома-лар, бухгал-терия ҳисоби регистрлари, ишчи режа




2.6

Низом капитали ошган-лиги бухгалтерия ҳисо-бида расмийлаштирили-шини текшириш







Буйруқлар, далолатнома-лар, бухгалте-рия ҳисоби регистрлари, баённомалар, капитал ўз-гарганлиги тўғрисида ҳи-собот




33

1

2

3

4

5

6

2.7

Низом капитали камай-ганлиги бухгалтерия ҳи-собида расмийлаштири-лишини текшириш







Буйруқлар, далолатнома-лар, бухгалте-рия ҳисоби регистрлари, баённомалар, капитал ўз-гарганлиги тўғрисида ҳи-собот




3

Таъсисчилар билан ҳи-соб-китоблар аудити













3.1

"Низом капиталига улушлар бўйича таъсис-чиларнинг қарзлари" ҳи-собварағида таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар акс этилишини текши-риш







Маълумотно-малар, бух-галтерия ҳи-соби регистр-лари, баланс




3.2

"Таъсисчилар бўйича қарзлар ҳиеобварақлари" ҳисобварағида таъсисчи-лар билан ҳисоб-китоблар акс этилишини текши-риш







Маълумотно-малар, ҳисоб-китоблар бух-галтерия ҳи-соби регистр-лари




3.3

Таъсисчилар олган даро-мадлар тўлиқ ва тўғри ҳисобланганлигини тек-шириш







Ҳисоб-китоб-
лар, маълу-
мотномалар,
бухгалтерия
ҳисоби ре-
гистрлари,
сметалар




3.4

Дивидендлар ҳисоби ташкил этилганлиги ва тўланишини текшириш







Директорлар Кенгаши қа-рорлари, ак-циядорлар йиллик маж-лисининг қа-рори




3.5

Айланма ва айланишдан ташқари активлар таъ-сисчилар улуши сифати-да Низом капиталига амалда киритилганлиги-ни текшириш







Буйруқлар, далолатнома-лар, бухгал-терия ҳисоби регистрлари, баланс




34

1

2

3

4

5

6

3.6

Таъсисчилар билан ҳи-соб-китоб қилиш нати-жасида айланма ва айла-нишдан ташқари актив-лар амалда чиқарилиши-ни текшириш







Баённомалар, буйруқлар, ҳисоб-китоб-лар, далолат-номалар, бух-галтерия ҳи-соби регистр-лари,баланс




3.7

Таъсисчилар таркибидан чиқарилишида ҳисоб-ки-тобларни текшириш







Баённомалар, маълумотно-малар, ҳисоб-китоблар, да-лолатномалар, бухгалтерия ҳисоби ре-гистрлари, пул маблағ-ларининг ҳа-ракати тўғри-сида маълу-мотлар




4

Дивидендларга оид со-лиқларни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва ўткази-лишининг аудити













4.1

Дивидендлар бўйича со-лиқлар тўғри ҳисоблан-гайлигини текшириш







Далолатнома-лар, ҳисоб-китоблар, маълумотлар




4.2.

Бошқа мажбурий тўлов-лар тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигини текши-риш







Далолатнома-лар, ҳисоб-китоблар, маълумотлар




19.3. КОРХОНАНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ ВА ТАЪСИС ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ АУДИТИ
Таъсисчилар (таъсис мажлиси) томонидан тасдиқланган ва амалдаги қонунчиликка асосан рўйхатга олинган Низом корхонанинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Давлат тассаруфида бўлган корхона акциядорлик жамиятига айлантирилганда таъсис ҳужжатлари бўлиб, шунингдек, давлат. мол-мулкига бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли идора томонидан тасдиқланган эмиссия проспекти ҳам ҳисобланади. Таъсис ҳужжатларининг текшируви улар амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги ва уларга ўзгаришлар қонуний киритилганлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Аудит ўтказиш вақтида аудитор ушбу иқтисодий субъект амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий мақоми ва фаолият
.35
кўрсатиш ҳуқуқини текшириши лозим. Бунинг учун қуйидаги асосий ҳужжатлардан фойдаланилади: мижознинг Низоми ва корхонанинг таъсис шартномаси.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Қодексига мувофиқ юридик шахс ўз фаолиятини Низом ёки таъсис шартномаси ва Низом, ёки фақат таъсис шартномасига асосан амалга оширади. Юридик шахснинг таъсис шартномаси тузилади, Низом эса, таъсисчилар томонидан тасдиқланади. Низомда юридик шаҳснинг функциялари, унинг капитали, тизими, бошқарув тизимининг ташкил этиш тартиби ва ваколатлари, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартиблари белгиланади ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва назорат тамойиллари ифодаланади. Таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар киритилиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтгандан кейин кучга киради.
Аудит ўтказиш даврида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, шу жумладан Низом ва таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири (агар уларга ўзгаришлар киритилган бўлса) мавжудлиги текширилиши лозим.
Низомда заҳира ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш ҳамда фойдани тақсимлаш тартиби, қайта ташкил этиш, тугатиш, мол-мулкларни тақсимлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва бошқалар кўзда тутилганлиги аниқланади.
Аудит ўтказиш вақтида, корхона қачон ва қаерда рўйхатга олинганлиги, ушбу корхонанинг ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари қайси банкда очилганлиги, таъсисчилар ким ва Низом капиталида уларнинг улуши, ҳар бир таъсршчининг Низом капиталидаги улуши ва умуман Низом капитали қонунчиликка оид ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги аниқланади.
Текшириш жараёнида, шунингдек, кичик тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган субъектларининг патентлари, акциядорлик жамиятлари учун эмиссия проспекти ва акциядорлар реестри, директорлар Кенгаши, акциядорларнинг йиллик мажлиси ва таъсисчиларнинг жорий қарорлари баённомаларидан кўчирмалар, ижро дирекциясининг буйруқлари ва фармойишлари, таъсисчилар ва акциядорлар билан ёзишувлар, хўжалик юритувчи субъектнинг ички низомлари ва тартибга солиш каби ҳужжатлари ўрганиб чиқилади.
Текширув вақтида корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тизими ва унинг Ўзбекистон РеспубликасР! Фуқаролик Кодексига мувофиқлиги, ҳўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий бошқариш тизими ва тегишли бошқарув қарорларгата қабул қилишда барча босқичлардаги раҳбарларнинг ваколатлари, иқтисодий субъект Ўзбекистон Республикаси худудида ва хорижда мустақил балансга эга бўлган филиаллар ва бошқа бўлинмалар ташкрш қилиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланади.
Корхона фаолиятнинг қайси бир турлари билан шуғулланиши ва унинг рўйхатга олинган Низомида кўзда тутилган фаолиятлардан четга чиқишлар мавжудлиги ўрганиб чиқилади. Фаолиятнинг айрим турлари давлат рўйхатидан ўтишни ёки лицензиялашни талаб
36
қилишини унутмаслик лозим. Шу боис, аудиторлар текширув вақтида корхона айрим фаолият турлари, масалан: савдо-сотиқ, қимматли қоғозлар билан операциялар, банк фаолияти, қурилиш-монтаж ишлари ва бошқаларни амалга ошириш учун лицензияга эга эканлигини аниқлайдилар.
Агар ушбу фаолиятни амалга ошириш учун корхонанинг лицензия (рухсатнома)си бўлмаса, ушбу фаолият бўйича амалга оширилган операциялар қонунсиз деб ҳисобланади.
Таъсис ҳужжатларини текширувида, корхона Низом (тўланган) капитали қандай шаклланишини, амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча таъсисчилар улушларини ўз вақтида Низом капиталига киритаётганликларини (корхона рўйхатдан ўтказилгунча улушнинг 30 фоизи, қолган 70 фоизи эса бир йил давомида киритилиши, акциядорлик жамиятлари учун эса - 75 фоизи, йил давомида - 25 фоизи киритилиши) аниқлаши лозим.
Аудитор таъсисчилар таркиби ва Низомс капиталига фақат хусусий маблағларни қўйиш мумкинлигини назарда тутиб, улар томонидан берилган бадаллар манбаларини ўрганиб чиқади. Низом жамғармасига бюджет манбаларини, кредитларни, сиёсий ва махсуслаштирилган жамоат ташкилотлари маблагларини йўналтириш тақиқланади. Аудитор қатнашчилар таркибида ноликвид балансга эга бўлган ёки қарз тўлашга қурби етмайдиган (инқирозга учраган) деб эълон қилинган корхоналар мавжудлигини аниқлайди. Корхонанинг ташкилий тизими ва у Фуқаролик Кодексига мувофиқлигини текшириш лозим.
Корхоналар шуъба ва қарам бўлган хўжалик жамиятларни ташкил этиш ҳуқуқига эга. Агар текширилаётган корхоналарда бундайлар мавжуд бўлса, аудитор бундай жамиятлар билан, алоҳида балансга ўтказилган бўлинмалар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби бўйича ҳисобварақларда амалга оширилган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиш тартибини текшириши лозим. Ушбу ҳисобварақлардан шуъба ва (қарам бўлган) жамиятларни ташкил этган корхоналар билан бир қаторда, шуъба (қарам бўлган) корхоналарнинг ўзлари ҳам ушбу корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланадилар, бундан Низом капиталига қўйилмалар бўйича ҳисоб-китоблар истисно.
Аудитор корхона таъсисчилари таркибида содир этилган ўзгаришларни ҳам эътибордан четда қолдириши мумкин эмас. Амалиётда таъсисчи мижоздан катта миқдордаги заёмлар олганлиги ва келажакда нафақат таъсисчилар, умуман фаолият кўрсатаётган корхона таркибидан ҳам чиқиб кетганлиги ҳолатлари учрайди.
Таъсис ҳужжатларини ўрганиш вақтида аудитор ушбу хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилиши лозим бўлган хўжалик операциялар рўйхатини аниқлайди. Бундай маълумотлар келажак текширувларни амалга ошириш учун керак бўлади. Аудитор, хусусан, хорижда филиаллар, ваколатхоналар ташкил этилиши, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш Низомда кўзда тутилганлигини аниқлайди. Шунингдек, Низомларни ишлаб чиқишда
37
тадбиркорлар томонидан имтиёзли солиққа тортиш учун "асос тайёрлашга" манфаатдорликларини кўзда тутиш лозим.
19Л. НИЗОМ КАПИТАЛИ ШАКЛЛАНИШИНИИГ АУДИТИ
Низом капитали шаклланишининг текшируви вақтида Низом капитали ўз вақтида, яъни унинг белгиланган муддатларда шаклланганлиги, эълон қилинган кирим бадали тўлиқ киритилганлиги ва шаклланиш манбалари (таъсисчиларнинг ёки иштирокчиларнинг хусусий маблағлари ҳисобига, учинчи шахслар бадаллари ҳисобига) аниқланади.
Низом капитали - бу хўжалик юритувчи субъектнинг Низомида рўйхатга олинган капиталнинг энг кам миқдоридир.
Бошқача қилиб айтганда, Низом капитали (жамғармаси) бу корхона ташкил этилишида, унинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда фаолиятини амалга ошириш учун иштирокчилар (мулк эгалари) томонидан мол-мулкка киритилган бадалларининг йиғиндиси ҳисобланади.
Бозор шароитида Низом капитали, бир томондан, корхона мол-мулки қийматини, иккинчи томондан эса - таъсисчилар, инвесторлар олдида корхона мажбуриятлари бўйича суммаларни ифода этади. Низом капитали бўйича молиявий-хўжалик операцияларни акс этиш тартиби бўйича ўзгаришлар республикада ҳосил бўлган замонавий бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан. Низом капиталининг шаклланиши амалдаги қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади. Низом капиталининг шаклланиши хўжалик субъектининг мулкга эгалик қилиш шаклидан келиб чиққан ҳолда: акциядорлик жамиятларида - акциядорлар акцияларга ёзилганлиги ҳисобига, масъулияти чекланган жамиятларда - ҳар бир иштирокчининг берган бадали ҳисобига, давлат корхоналарида -мазкур иқтисодий субъектга бириктирилган давлат мулки ҳисобига амалга оширилади.
Низом капиталининг текширувида аудитор унинг суммаси ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. У балансда ва 5-сонли "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" да акс этилади. "Низом капитали ҳисоби бўйича ҳисобварақлар"га оид қолдиқ корхонанинг таъсис ҳужжатларида акс этилган Низом капитали миқдорига мувофиқ бўлиши лозим.
Аудитор хўжалик субъекти давлат рўйхатига олингандан кейин ушбу корхонанинг бухгалтерйясида Низом капитали таъсисчиларнинг Низом капиталига бадалларини киритиш бўйича қарзларини ҳисобга олиш ҳисобварақларининг дебетлаши ва Низом капиталини ҳисобга олиш бўйича ҳисобварақларининг кредитлашини ҳисобга олишлари кераклигини назарда тутиши лозим.
Агар, текшириш вақтида ушбу ҳисобварақлар бўйича балансдаги қолдиқлар тенг бўлса, бу таъсисчилар томонидан Низом капиталига ўз бадалларини киритилмаганлигини ифодалайди. Бундай корхоналар таъсис этилмаган (ташкил топмаган) деб ҳисобланади ва тугатилиши лозим.
38
Корхонанинг Низом капиталига бадал сифатида бинолар, иишоотлар, жиҳозлар ва бошқа моддий бойликлар, номоддий активлар, қўшма корхона иштирокчилари давлатларининг пул маблағлари кўринишидаги валюталар ва эркин конвертация қилинадиган валюта сифатида киритилиши мумкин.
Аудитор таъсисчилар томонидан киритилган бадалларни
дастлабки ҳужжатлар асосида ва асосий воситалар ва пул
маблағлари, номоддий активлар, ишлаб чиқариш заҳиралари ва
бошқаларни ҳисобга олиш ҳисобварақларининг дебети билан
корреспондентланган Низом капитали бадаллар бўйича
таъсисчиларнинг қарзи ҳисобварақнинг кредитидаги ёзувлари асосида текширади.
Масалан, кирим касса ордерлари, асословчи ҳужжатлар илова қилинган банкнинг ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварақларидан кўчирмалар асосида таъсисчилар бадали ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварвқларига тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилинганлиги текширилади.
Таъсис ҳужжатларида қайд этилган ва Низом капиталига бадал сифатида кирим қилинган моддий бойликлар, номоддий активлар таъсисчилар келишуви бўйича аниқланади ва баҳоланади. Валюталар ва валюта бойликлари жамият рўйхатдан ўтказилган кунига амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Низом капиталига бадал сифатида киритилган қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар таъсисчиларнинг келишувига асосан баҳоланади.
Низом капиталига ёки акцияларни тўлаш учун ҳақиқатда киритилган моддий бойликлар, номоддий активлар жамият активига ўтказиш даврида амалда бўлган бозор иархлари билан баҳоланади.
Бозор нархларига эга бўлмаган номоддий активлар таъсис ҳужжатларида қайд этилган ёки томонлар келишуви билан белгиланган нархлар билан баҳоланади. Ушбу объектларни баҳолаш, одатда, юқори малакали мутахассисларга топширилади.
Низом капиталига бадал сифатида амалда киритилган валюта ва валюта бойликлари, жамиятга кирим қилиниши вақтида амалда бўлган расмий курс бўйича баҳоланади.
Қимматли қоғозлар охирги биржа курси бўйича баҳоланади.
Молиявий активлар ва биржада котировкага эга бўлмаган қимматли қоғозлар томонлар келишувига асосан баҳоланади. Мураккаб шароитларда ҳамда амалдаги қонунчилик талаб қилганда, Низом капиталига улуш сифатида киритилган активларнинг тўғри баҳоланиши мустақил аудитор хулосаси билан тасдиқланади.
Улуш сифатида Низом капиталига амалда киритилган моддий ва валюта бойликлари, номоддий ва молиявий активларнинг баҳоланиши уларни таъсис ҳужжатлари ва дастлабки келишувлардаги баҳоланишидан фарқ қилиши мумкин.
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, маълумотлар, номоддий активлар келиб туш:ишини тасдиқловчи ҳужжатлар ва асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга
39
олиш ҳисобварақларининг дебет айланмаларига асосида ўтказилган ускуналар, бинолар, иншоотлар, маънавий мол--мулкга эгалик ҳуқуқларининг қиймати аниқланади. Материалларни қабул қилиш далолатномалари, товар-транспорт юк хатлари, ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олиш бўйича ҳисобварақлари маълумотларига кўра келиб тушган моддий бойликлар қиймати аниқланади.
Ҳар бир қўйилма, Низом капиталини шакллантириш тартибига изоҳ қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим. Бундан ташқари, Низом капиталига бадал сифатида киритилаётган маблағларнинг алоҳида турлари таъсисчилар - жисмоний шахсларнинг шахсий мулк эгалигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Буларга, масалан, хусусийлаштирилган хонадон, маънавий молк-мулк, транспорт воситалари ва бошқалар киради. Шундай қилиб, аудитор таъсисчилар киритган бадалларга оид уларнинг ҳар бири бўйича юритиладиган варақалар ёки қайдномаларда акс этирилган бадаллар бўйича қарзлар, тўлаш муддатлари, киритилган активлар суммаси ва қарзларни қопланиши бўйича таҳлилий ҳисобни текширади.
Аудитор нисбатан янги ҳисобланган маблағлар - таъсисчилар томонидан киритилган номоддий активлар рўйхатдан ўтказилиши техникавий томонларига алоҳида эътиборни қаратиши лозим. Булар янгиликларни яратиш ва маънавий мол-мулкнинг бошқа объектлари, ер ва табиий заҳиралардан фойдаланиш ҳуқуқлари, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензиялар, брокер ўрни, савдо белгилари, русумлар ва бошқалар билан фойдаланиш учун мулкий ҳуқуқлардир.
Ҳисобда номоддий активлар, керак бўлса экспертлар иштирокида белгиланган шартномавий нархлар билан баҳоланади. Айрим ҳолларда, барча таъсисчилар билан келишилмаган ҳолда, айрим жисмоний шахсларга тегишли бўлган бойликлар қисми, амалдаги нархлар бўйича эмас, гарчи улар бундай баҳога лойиқ бўлмаса ҳам, кўп маротаба қимматроқ баҳолайдилар.
Шу боис, маънавий бойлик қандай баҳоланганлигини аниқлаш керак, масалан, агар у илмий изланиш бўлса эскириб қолмаганмикин? Ушбу активлар кўп ҳолатларда моддий таркибга эга бўлмаганлиги муносабати билан, корхонага номоддий активларнинг у ёки бу объекти амалда келиб тушиши юзасидан назорат қилиш масаласи вужудга келади.
Шунинг учун маънавий мулк қандай баҳоланганлигини аниқлаш лозим: агар бу илмий ишланмалар бўлса улар эскирмаганмикин? Активларнинг ушбу тури кўп ҳолларда моддий таркибга эга бўлмаганлиги сабабли, амалиётда номоддий активларнинг у ёки бу объекти корхонага ҳақиқатда келиб тушганлиги юзасидан назорат қилиш масаласи юзага келади.
Юқорида қайд этилган воситаларнинг ўзига хос бўлган хусусиятларига эга бўлишлигига қарамасдан, номоддий активларнинг келиб тушиши тегишли ҳужжатлар шаклида амалга оширилиши лозим. Бу қандайдир маълумотни, саноат суръатини, таркибни ва
40
бошқаларни ёритувчи ҳужжатлар бўлиши мумкин. Бунда, албатта, корхонага номоддий активларни келиб тушишини ва эскириш муддатларини акс этувчи ҳужжат расмийлаштирилиши лозим.
Иштирокчиларнинг Низом капиталига кирим қилинган бадаллари ҳисобда ва балансда улар амалда келиб тушиши бўйича акс этилади. Корхонанинг Низом капиталига бадалнинг амалда келиб тушиш вақти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- пул маблағлари учун - пуллар ҳисоб-китоб (валюта)
ҳисобварағига кирим қилинган санаси;
- асосий воситалар, моддий ва номоддий активлар учун - асосий
воситалар, моддий ва номоддий активларни қабул қилиш-топшириш
далолатномалар ва ушбу объектлар келиб тушганлигини тасдиқловчи
бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилган санаси.
Корхона Низом капиталига таъсисчилар томонидан киритилган бадалларнинг тўлиқлиги унинг таъсис ҳужжатларида қайд этилган ва Низом капитали ҳисобининг ҳисобварақларидаги акс этилган миқдорини Низом капитали бадаллар бўйича таъсисчилар қарзи ҳисобварағидаги миқдори билан солиштириш йўли билан аниқланади.
Низом капиталрши текшириш вақтида бухгалтерия ҳисобида тўғри расмийлаштирилганлиги ва 13-сонли журнал-ордерда Низом капитали ҳисоби бўйича ҳисобварақда қонуиий ва тўғри акс этилганлиги, улар амалдаги қонунчиликка мувофиқ эканлиги аниқланиши лозим.
Таъсисчилар еони ва уларнинг корхона Низом капиталидаги улушларини текшириш вақтида, аудитор тегишли юридик шахс тури учун таъсисчиларнинг энг кўп сони ва ҳар бир таъсисчининг Низом капиталига киритадиган энг кўп улуши ҳамда Низом капиталининг энг кам миқдори амалдаги қонунчилик билан белгиланишини унутмаслиги керак.
Низом капитали таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдордан кўп бўлмаслиги кераклигини қайд этиш лозим. Шу боис, аудит ўтказишнинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб Низом капитали миқдори барқарорлик тамойилига, таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорга мувофиқлигини текшириш ҳисобланади. Лекин, амалдаги қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида қайд этилган ҳолатларда, унинг ошириш ёки камайтириш мумкин. Хусусан, корхонага янги иштирокчиларни қабул қилишда, улар томонидан қўшимча бадаллар киритишда ёки корхона фаолияти натижасида олинган фойданинг бир қисми капитал миқдорини оширишга йўналтирилганда бундай ҳолатлар вужудга келиши мумкин.
Низом капиталининг тақсимланмаган фойда ҳисобига кўпайиши тақсимланмаган фойда ҳисоби ҳисобварағининг дебети ва Низом капитали ҳисоби ҳисобварақларининг кредити бўйича акс этилади.
Низом капиталининг камайиши Низом капитали ҳисоби ҳисобварақларининг дебети ва чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг бадали бўйича ҳисобварағининг кредити бўйича акс этилади.
Акциядорлик жамиятларида Низом капитали янги акцияларни чиқариш (эмиссия) ёки уларнинг номинал қийматини ошириш
41
ҳисобига кўпайиши мумкин, камайиши эса - акцияларни ушлаб турувчилардан қисман сотиб олиш ва акцияларни номинал қиймати камайиши ёки уларни умумий миқдори қисқариши ҳисобига вужудга келади. Шу боис, текширишни амалга ошираётганда, аудитор корхонанинг Низом капиталида ва таъсис ҳужжатларида содир этилган ўзгаришлар асосли эканлигини текшириши лозим.
Зарур бўлганда Низом капитал таъсисчиларнинг мақсадли қўйилмалари ҳисобига кўпайиши мумкин.
Ўтказилган текширув сифатли бўлишининг асосий омили - бу аудитор иштирокида кириш бадали сифатида киритилган мол-мулк ва номоддий активларнинг инвентарлашни амалга ошириш ҳисобланади. Амалиётда таъсисчи томонидан чиқарилган акциялар суммасидан кўп бўлган акцияларни ҳиеобга олиш ҳолатлари учраган. Айрим ҳолатларда, мол-мулк таркиби ҳисобида яроқсиз ҳолга келган асосий воситалар, буюмлар ва хўжалик асбоблари ёки номоддий активлар ҳисобида - маънавий аҳамиятини йўқотган ноу-хау (кпо^-пош) ҳисобда акс эттирилиши кузатилади.
19.5. ҚЎШИЛГАН КАПИТАЛНИНГ АУДИТИ
Қўшилган капиталнинг текшируви қўшилган капитал ҳисоби ҳисобварақлари бўйича амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақлар акцияларни номинал қийматидан юқори бўлган нархлар бўйича биринчи бор сотилишида вужудга келган эмиссия даромади ва Низом капиталини шакллантиришдаги курс фарқларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Аудитор ушбу капитал тўгри шаклланиши ва тўлдирилишини текшириши лозим.
Одатда, акциялар биринчи бор номинал қийматидан юқори бўлган нархларда, яъни мукофот билан сотилади. Номинал қиймати Низом капиталига ўтказилади, эмиссия даромади эса (бозор қийматини номинал қийматидан ошиб кетиши) қўшилган капиталга ўтказилади.
Шунингдек, корхонада "Низом капитали (фонди) ҳисоби ҳисобварақлари" бўйича, яъни, эълон қилинган, обуна бўлган, тўланган капитал бўйича таҳлилий ҳисоб олиб борилиши лозим.
Дастлабки обуна сифатида расмийлаштирилмасдан сотилган акциялар пул маблағлари бўйича ҳисобварақларнинг дебетида ва "Низом капитали ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ёки "Қўшилган капитал ҳисоби бўйича ҳисобварақлар"нинг кредитида акс этилади.
Акцияларни сотиб олиш учун обуна бўлишга оид шартномалар билан белгиланган суммага ОТАЖнинг бухгалтериясида, унинг активига пул ёки бошқа мол-мулк келиб тушишидан қатъий назар, Низом ва қўшилган капитал ташкил этилади. Ҳисобда обуна суммасига дебиторлик қарз акс этилади.
Текширувда аудитор корхона томонидан чиқарилган ва тўланган акциялар турлари, уларнинг эгаларига оид ҳисобварақлари, ёки таъсисчилар ва қўювчиларнинг хусусий ҳисобварақлари бўйича маълумот тақдим этиш имконияти борлигига катта аҳамият беради.
42
Акцияларга обуна бўлиш тўғрисидаги шартномаларда акцияларнинг сотилиш нархи, қарзларни қоплаш муддатлари, тўловлар валютаси ёки обуна бўйича олинадиган акцияларни тўлаш учун мол-мулк турлари ва қиймати кўзда тутилади. Акцияларга эгалик қилишдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни обуначи, одатда, шартномага мувофиқ обуна бўлган акциялар бўйича тўлиқ тўловларни амалга оширгандан кейин олади.
Акциядорлик жамиятларига мол-мулк, пул маблағлари акцияларга обуна бўлиш тўғрисидаги шарномага асосан берилади.
Қўшилган капитал текшируви вақтида жамиятнинг ўзи
томонидан сотиб олинган акциялар ҳисоби ташкил этилганлиги текширилади.
Хусусий акциялар акциядорлик жамиятлари томонидан қуйидаги мақсадлар учун сотиб олинади:
- акциялар курсини белгиланган даражада ушлаб туриш;

  • акция эгаларида қолган ҳар бир акцияга дивидендларни кўпайтириш;

  • акцияларни ўз ходимлари орасида тарқатиш ёки қолган акциялар номинал қийматини ошириш;

  • назорат ўрнатиш мақсадида бошқа фирмалар томонидан акцияларни сотиб олинишига йўл қўймаслик.

Бухгалтерия ҳисобида сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олинган хусусий акциялар бўйича ҳисобварақларда сотиб олинган нархлар бўйича акс этилади.
Сотиб олинган хусусий акцияларни жамият ўз балансида ушлаб туриши ёки уларни жамғарма бозорида қайтадан сотиши мумкин. Акция эгалари қарори билан Низом капитали сотиб олинган хусусий акциялар суммасига камайтирилиши, акцияларнинг ўзи эса бекор қилиниши мумкин. Лекин "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бундай акциялар ҳисобда бир йилдан ортиқ бўлган муддатда ушлаб турилиши мумкин эмас. Аудитор буни текшириб кўриши керак, чунки сотиб олинган ва балансда бир йилдан ортиқ муддатда ҳисобда бўлган акциялар бекор қилинган деб ҳисобланади. Корхона ушбу муддат ўтгандан кейин уларни сотиши ёки Низом капиталини шу суммага камайтирган ҳолда, бекор қилиши лозим.
Эмитент ўзининг хусусий акцияларини сотиб олган барча ҳолатларда, бир вақтнинг ўзида акциядорлик капитали камайгани билан бирга, унинг мол-мулки ҳам камаяди. Кейинчалик, сотиб олиш ва хусусий акцияларни иккинчи маротаба сотиш операциялари содир этилганда, агар акция сотиб олинган қийматдан ортиқ нархларда сотилса, ортиқча олинган сумма 9590-сонли "Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар" ҳисобварағининг кредитига ёзиб қўйилади.
Акциялар сотиб олингандан паст нархларда сотилса, орадаги фарқ 9690-сонли "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" ҳисобварағининг дебетида акс этилади.
Сотиб олинган акцияларнинг бекор қилиниши бир вақтнинг ўзида Низом капиталини камайтириш йўли билан амалга оширилади:
43
Дебет "Низом капитали ҳисоби ҳисобварақлари"
Кредит "Сотиб олинган хусусий • акциялар ҳисоби ҳисобварақлари".
Буларни текшираётганда аудитор қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар қонуний равишда амалга оширилаётганлигини билиши керак.
Аудит вақтида аудитор 12 ва 13-сонли журнал-ордерларда бухгалтерия ёзувлари тўғри эканлигини текшириши лозим.
19.6. ЗАХИРА КАПИТАЛИНИНГ АУДИТИ
Захира капитали, агар Низомда кўзда тутилтан бўлса, соф фойдани захира қилиш йўли билан хусусий капитални тўлдириб бориш учун ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорлик жамиятлари жамият Низоми билан белгиланган, лекин Низом капиталидан 15% кам бўлмаган миқдорда захира капитали ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Захира капитали ҳисоби ҳисобварағида фойда ҳисобидан захирадан ташқари, мол-мулклар қийматини қайтадан баҳолашдан ҳосил бўлган инфляция захираси ҳамда пул маблағлари ва бошқа келиб тушишлардан бўлак, акциядорлик жамияти мол-мулкини кўпайтирувчи бепул олинган мол-мулк қиймати ҳам акс этилади.
Аудитор захира капитали ҳисоби бўйича бухгалтерия ўтказмалари тўғри эканлигини текшириши лозим.
Корхона Низом капиталини хорижий капитал иштирокида шакллантиришда кўшилган капитал деб кўрсатиладиган курс фарқи ҳосил бўлиши мумкин.
Низом капиталига бадал сифатида ҳақиқатда киритилган моддий бойликлар, номоддий ва молиявий активларни баҳолаш уларни таъсис ҳужжатларида ва дастлабки келишувларда баҳолашдан фарқ қилиши мумкин.
Аудитор, шунингдек, захира капитали тўғри ташкил этилганлиги ва тўлдирилганлиги, яъни: фойдадан ажратмалар ҳисобига ташкил этилган захира капитали Низом капиталининг 15%дан кам эмаслиги, мол-мулкни (асосий воситаларни) қайта баҳолашдан ҳосил бўлган барча инфляция захиралари захира капитали кўпайишига ўтказилганлиги, бепул келиб тушган мол-мулкнинг барчаси захира капиталнинг кўпайишига ўтказилганлигини текширади. Текшириш манбаси бўлиб корхона Низоми, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қайта баҳолаш тўғрисидаги қарори, қайта баҳолаш бўйича ҳисоб-китоблар, мол-мулкни бепул олиш тўғрисида шартномалар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, билдиришномалар (авизо) ва бошқалар ҳисобланади.
Захира капитали ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхона фаолияти тугатилганда иш ҳақи ва солиқларни бюджетга тўлаш, инфляция бўйича зарарларни қоплаш, акциядорлик жамияти Ҳайъати қарорига мувофиқ Низом капиталини тўлдириш, қайта баҳолаш суммаларини қоплаш ва акциядорлик жамиятининг бошқа йўналишлари учун фойдаланилади. Очиқ турдаги акциядорлик
44
жамиятларида фойда йўқлиги ёки у етарли эмаслигида захира капитали имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлаш учун йўлланиши мумкин,
Аудитор захира капитали маблағлари корхона ходимларига моддий ёрдам кўрсатишга, меҳнатга ҳақ тўлашга ёки мукофотлар тўлашга ишлатилганлиги ҳолатлари билан тўқнаш келиши мумкин. Шу боис, аудитор захира капитали ишлатилишини заҳира капитали ҳисобварағидаги ёзувларни таҳлил қилиш йўли орқали таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва тақсимланмаган фойда ҳисобварақлари билан корреспондентланишини синчковлик билан текшириши лозим.
19.7. ТАЪСИСЧИЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ АУДИТИ
Таъсисчилар (акциядорлар) билан ҳисоб-китоблар тартибини аудитор Низом капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари ҳисобварақлари ҳамда таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар бўйича қарзлари ҳисобварағлари бўйича текширади.
Аудитор таҳлилий ҳисобни ва унга асос бўлган таъсис ҳужжатлари, асосий воситаларни ва номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, тўлов топшириқномалари, кирим касса ордерлари ва бошқаларни текпгириши лозим. Давлат мулки иштирокида ташкил топган корхоналарда жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида таъсисчилар томонидан сотиб олинган акциялар учун тўланган мол-мулк таъсисчиларни мулк эгалиги ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши керак.
Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда, одатда, икки хил мақсадлар: заҳира капиталини ташкил этиш ва дивидендларни тўлаш учун ишлатилади.
Дивиденд - бу акция эгалари, хўжалик жамият капиталдаги иштирокчиларининг даромади, тақсимланмаган фойдадан дивиденд кўринишида тўланади. Фойда солиқлари, заём облигациялари тўловлари чиқарилгандан сўнг, заҳира капитали тўлдирилгандан кейин жамият олган фойданинг бир қисми дивидендларга йўналтирилиши мумкин. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Низом капитали тўлиқ шаклланмагунча, акциядорлик жамияти мол-мулкининг соф қиймати унинг Низом ва захира капиталидан кам бўлганда ёки дивидендлар тўлангандан кейин у ушбу миқдордан камайиб кетса, акциядорлик ва бошқа жамиятлар фойдани акциядорлар ўртасида тақсимлаши, уни солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари бошқа мақсадларда ишлатиши мумкин эмас.
Дивиденд - акциядорлар ўртасида акциялар сонига мутаносиб ҳолда тақсимланадиган акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмидир. Дивиденд акциянинг номинал қийматидан фоиз ҳисобида ёки бир акцияга сўм ҳисобида эълон қилинади.
Дивиденд ҳар чоракда, ярим йилда бир маротаба ёки бир йилда бир маротаба тўланиши мумкин. Йил давомида тўланадиган дивиденд оралиқ ҳисобланади. Дивиденднинг якуний миқдори ҳисобот йилида
45
хўжалик фаолиятининг натижалари билан аниқланади. Дивиденд акциядорлар мажлиси томонидан акциядорлик жамияти директорлар Кенгаши таклифига биноан эълон қилинади ва у директорлар томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар миқдори улар чиқарилган вақтда белгиланади. У ҳал қилувчи овоз билан имтиёзли акциялар эгалари иштирок этган акциядорлар мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин. Низом капитали иштирокчилар улуши сифатида тақсимланган жамиятларда, дивиденд миқдори ҳар бир иштирокчи улушига мутаносиб равишда белгиланади.
Акциядорлик жамиятининг ўз акциядорларига дивиденд тўлаш бўйича мажбуриятлари таъсисчиларга қарзлар ҳисоби ҳисобварақда акс этилади. Аудитор акциядорлар реестри маълумотлари билан ва ушбу ҳисобварақ бўйича ҳисоб маълумотларини солиштириб акциялар ўз вақтида тўланганлиги ва улар ҳаракати бўйича операциялар қонуний амалга оширилганлдигини текширади. Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларида бошқа акциядорларнинг рухсатисиз акциялар қўлдан қўлга ўтиши мумкин, лекин бу тўғрисида, албатта, акциядорлар реестрларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. Ёпиқ турдаги жамиятнинг акциялари бошқа кўпчилик акциядорларнинг рухсати билан, агар бошқа шартлар Низомда кўзда тутилмаган бўлса, қўлдан қўлга ўтказилиши мумкин.
Акциядорлар мажлиси қарорига, акциядорлик жамияти Низомида кўзда тутилган тартибга мувофиқ, алоҳида имтиёзли ва алоҳида оддпй акциялар бўйича дивидендлар миқдори эълон қилинади. Бухгалтерия ҳисобидаги акциядорларни ҳисобга олиш реестри маълумотлари бўйича тўлашга эълон қилинган дивидендлар ҳисобланади. Аудитор акциядорлар мажлиси баённомаси ва қарорини, бухгалтерияда ушлаб қолинган солиқлар акс этилган маълумотномасини текшириши лозим.
Дивиденд ҳисоблашдан олдин, кимга ва қанча сумма ҳисоблаш ва тўлаш кераклигини аниқлаш мақсадида, эгалик қилувчининг номи ёзилмаган акциялар эгаларини рўйхатга олиш эълон қилинади. Белгиланган муддатларда тўланмаган акциялар ва корхона томонидан сотиб олинган акциялар бўйича дивидендлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Амалдаги қонунчилик билан рухсат этилган ва акциядорлик жамияти Низоми билан кўзда тутилган ҳолатларда, агар фойда етарли бўлмаса, имтиёзли акциялар бўйича тўловлар захира капитали ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ дивидендлар бўйича солиқларни ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш даромадларни тўлаш манбаси томонидан амалга оширилади. Корхона иштирокчилари фойдасига дивидендлар ҳисоблангандан кейин солиқлар ҳисобланади ва ушлаб қолииади.
Юридик шахслар томонидан олинадиган дивидендлар даромаддан 15 фоизли ставка бўйича солиққа тортилади. Жисмоний
46
шахсларнинг дивидендлари ҳам 15 фоизли ставка бўйича солиққа тортилади.
Дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш таъсисчиларга қарзлар ҳисоби ҳисобварағининг дебети ва пул маблаглари ҳисоби ҳисобварагининг кредити бўйича акс этилади. Дивидендлар бўйича тўловлар нақд пул билан ва пул ўтказиш йўли билан амалга оширилганда аудитор чиқим касса ордерлари ва тўлов топшириқномаларини текшириши керак. Шунингдек, варақаларда ёки қайдномаларда дивидендлар бўйича акциядорлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг таҳлилий ҳисоби ҳам текширилади.
Дивидендлар бўйича тўланмаган сумма қолдиқлари даъво қилиш муддати уч йилдан ошгандан кейин акциядорлик жамияти даромадига киритилади.
Дивидендлар келгусидаги эмиссия акциялари билан тўланганда (даромадларни реинвестициялаш) Низом капитали ҳисоби бўйича ҳисобварақлар кредитланади.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан
дивидендларни акциядорлик капиталига реинвестициялаш
рағбатлантирилади. Бундай йўл билан жамиятнинг реинвестиция-ланган фойда суммаси солиққа тортишдан озод қилинади. Жамиятнинг акциядорлик капиталига янги киритилган дивидендлар суммаси ҳам солиққа тортилмайди. Дивидендлар бўйича тўловлар акциялар билан амалга оширилганда жамият мол-мулкининг қиймати ўзгармайди, у дивиденд ҳисобидан пул тўлашга мажбур эмас. Фақат жамият капиталининг таркиби ўзгаради, лекин ҳар бир акциядорнинг эгалик қилиш ҳуқуқининг мутаносиблиги ўзгармаган ҳолда сақланиб қолади.
Жамият дивидендларни ўз хусусий акциялари билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиб у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- акциядорлар томонидан тақсимланмаган- фойда ҳисобварағидан
Низом капитали ҳисобварағига маблағларни кўчириш йўли билан
тўловларни амалга оширганлиги ҳисобига айланма капитал улушини
ошириш;
- жамият айланма капиталини сақлаб қолиш, чунки у
дивидендлар бўйича тўловларга маблағ сарфламайди;
- агар жамиятга ижобий томони бўлса, ўз акциялари бўйича
биржа курсини пасайтириш;
- дивиденд ва фойда бўйича солиққа тортишдан озод бўлиш.
Дивидендларни акциялар билан тўлашда берилган акцияларни
номинал ёки бозор нархида ҳисобга олиш муаммоси вужудга келади. Мутахассисларнинг фикри бўйича, айланишда бўлган оддий акцияларнинг камроқ қисми, яъни 20 фоизигача бўлган миқдори акциядорларга тақсимланса, шу боис, уларни бозор нархларида баҳолаш лозим деб ҳисоблайдилар. Дивидендлар акцияларнинг катта пакети кўринишида тўланганда акцияларнинг номинал қийматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Агар акциядорлар рози бўлса, дивидендлар пул ва натура кўринишида тўланиши мумкин. Дивидендларни корхона маҳсулоти
47
билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида таъсисчиларга қарзлар ҳисоби ҳисобварағининг дебети ва тайёр маҳсулотлар ёки товарлар ҳисоби ҳисобварақларининг кредитида акс этилади.
Шундай қилиб, таъсисчилар билан ҳисоб-китобларни текшириш мақсадида, Низом капиталига таъсисчилар томонидан улушлар тўлиқ киритилганлигини ёки акциялар ўз вақтида тўланганлигини назорат қилиш жадвалини аудитор томонидан тузиш мақсадга мувофиқдир.
Таъсисчилар билан даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар текширувини аудитор, юқорида қайд этилганидек, қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширади: акцидорлар мажлиси баённомаси ва қарори, бухгалтерия маълумотномалари, тўлов қайдномалари.
19.8. ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР
Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва Низом капиталини шакллантиришни ташкил этишда турли хил камчиликлар, хатолар, нотўғри ёзувлар содир. этилади. Улардан асосийлари:

  • "Низом капитали ҳисоби ҳисобварақлари" бўйича кредит қолдиги таъсис ҳужжатлари билан эълон қилинганга номувофиқлиги;

  • Низом капитали ҳисобига киритилган моддий бойликлар, номоддий активлар қийматини ошириб кўрсатиш ҳисобига Низом капиталини асоссиз кўпайтириш;

Низом капиталига улушларни таъсисчилар томонидан киритмаслик ёки тўлиқ киритмаслик;

  • акциядорлар реестрига ўз вақтида тегишли ўзгартиришларни киритмаслик;

  • таъсисчилар чр!қиб кетиши ва янгиларни қабул қилишни ўз вақтида расмийлаштирмаслик;

  • имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўламаслик;

  • акциядорлик жамиятлари учун катта келишувларни нотўгри расмийлаштиришлик;

Низом капиталига таъсисчилар томонидан киритилган улушларини нотўғри расмийлаштиришлик;
таъсисчиларга Низом капиталидан ўз улушларини қайтарилишини нотўғри расмийлаштиришлик;

  • амалга оширилган молиявий-хўжалик операциялар бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги;

  • тўлиқ расмийлаштирилмаган ва муддати ўтган ҳужжатлар мавжудлиги;

ҳужжатлардаги ёзувларни тегишли асослар бўлмасдан тўғрилаш;
асл нусхалар ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган нусхалар йўқлиги;

  • сохта ҳужжатлар ва операциялар;

  • амалга оширилган операцияларни акс этилмагани;

  • фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш;

  • дивидендлар бўйича солиқларни нотўғри ҳисоблаш;

  • меъёрий ҳужжатларга риоя қилмаслик.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish