Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet51/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

15.9. ЎСТИРИШДАГИ ВА БЎРДОҚИДАГИ ҲАЙВОНЛАР МАВЖУДЛИГИ ВА ҲАРАКАТИНИНГ АУДИТИ
Ҳайвонларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини текширишда, авваламбор, аудитор улар корхона худудида жойлаштирилганлиги ва алоҳида моддий жавобгар шахсларга бириктирилганлиги билан танишиб чиқиши лозим. Шунингдек, ҳайвонларни сақлаш ва боқиш шароитларини ҳам ўрганиб чиқиш керак.
Ҳар бир корхонада ҳайвонларни сақлаш бўйича олдиндан тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ҳайвонлар жойлаштирил-ган жойларда доимий фаолият кўрсатадиган инвентарлаш комиссиялари мавжудлиги, бухгалтерия ва зоотехник ҳисоб бланкалари билан таъминланганлигини ўрганиб чиқиш лозим.
172
Фермаларда ҳайвонлар ва озуқаларнинг сақланишини ҳар томонлама назорат қилиниши лозим. Бунинг учун жорий ҳисоб ҳужжатлари ва ёзувларни (фермада ҳайвонлар ва паррандалар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари, озуқалар сарф-харажати бўйича қайдномалар, моддий заҳиралар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот) ўрганиб чиқиш билан бир қаторда, ҳайвонлар мавжудлиги, озуқалар қолдиғи ва бошқалар бўйича назоратли инвентарлашни қўллаш мумкин. Аудитор ҳайвонлар ва паррандалар мавжудлиги бўйича ўтказилган инвентарлаш натижаларини, ушбу натижалар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида тўғри акс этилганлигини ўрганиб чиқиши лозим.
Ҳайвонлардан олинган насллар тўғри баҳоланиб ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилинганлигини ҳар хил усуллар ва қўлланмалар билан аниқлаш мумкин, лекин, шунга қарамасдан, улар мажмуа ҳолда қўлланилганда энг кўп самара беради.
Аммо, ҳайвонлар насллари тўлиқ ва ўз вақтида кирим
қилинганлиги юзасидан энг самарали усул бўлиб тўсатдан
инвентарлашни ўтказиш ҳисобланадИ. Аҳолидан сотиб олинган
ҳайвонлар тўлиқ кирим қилинганлиги уларни сотиб олиш бўйича
далолатномаларни ўрганиш ва ушбу далолатномаларни озуқалар
сарфи, ҳайвонларни тарозда тортиш бўйича қайдномалар, фермада
ҳайвонлар ва паррандалар ҳаракати бўйича ҳисоботлар, ҳайвонлар
ҳаракатини қайд этувчи дафтарлар, бошқа бухгалтерия ва зоотехник
ҳисоби регистрларидаги ёзувларни солиштириш йўли билан
аниқланади.
Сотиб олинган ҳайвонлар миқдори ҳақиқийлигини аниқлаш билан бир қаторда, уларнинг оғирлиги тўғри кўрсатилганлигини ҳам аниқлаш лозим. Керак бўлса назоратли инвентарлаш усуллари (ушбу ҳайвонларнинг инвентар рақамлари бўйича) ва ушбу ҳайвонларни топширган ва қабул қилган шахслар билан сўров ўтказиш йўллари қўлланилади.
Ҳайвонлар ҳисобдан чиқарилишининг асосий йўналишлари қуйидагилардир; сотилиши; режали ёки мажбурий сўйилиши; нобуд бўлиши (ҳаром ўлиши). Ҳайвонлар ҳисобдан чиқарилиши текширувининг мақсади - тегишли дастлабки ҳужжатларда акс этилган хўжалик операциялар ишончлилиги, қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир.
Ҳайвонлар турли касалликлар ва олинган жароҳатлар
оқибатида ҳаром ўлиши ҳолатлари синчковлик билан текширилиши лозим. Ҳаром ўлганлиги тўғрисида тузилган далолатномаларни синчковлик билан текшириш натижасида қайси бўлинмаларда, қайси ёшда, йилнинг қайси фаслида ва қайси сабабларга кўра ҳайвонлар ҳаром ўлганлигини аниқлаш мумкин.
Ҳайвонларнинг сотилиши текширилганда сотиш бўйича алоҳида операциялар тавсифларини, яъни: ҳайвонларнинг турлари, инвентар рақамлари, ёши бўйича уларнинг миқдори, тирик вазни, семизлиги, наслдорлиги, туркуми, баланс қийматини аниқлаш лозим. Амалдаги ҳайвонлар сонини аниқлаш юзасидан ўтказилган инвентарлаш
173
натижалари тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш лозим. Бу ҳайвонларнинг ҳисобга олинмаган сони ёки камомадни, бир хил ҳайвонлар бошқа хилига алмаштирилганлигини аниқлаш имкониятини беради.
Аудит ўтказиш жараёнида аввал ўтказилган инвентарлаш ҳужжатларини ўрганиш нафақат ҳайвонлардан олинган ёш насллар кирим қилинмаган ҳолатларини, бунга айбдор шахсларни ва келажакда бундай ҳолатларни содир этмаслик бўйича кўрилган чора-тадбирларни аниқлашга, шунинг билан бир қаторда, ички хўжалик назоратини амалга оширишда қандай муддатларда ва омилкорлик билан ўтказилган инвентарлашдан фойдаланилганлигини аниқлаш имкониятини беради.
Бошқа усул - ҳайвонлардан олинган ёш наслларни кирим қилиш бўйича далолатномаларни зоотехник ҳисоби регистрлари (масалан, олинган ёш насллар ва йирик шоҳлик кора моллар наслларни ўстирилишини рўйхатга олиш дафтари - 4-ёш шакл, йирик шоҳли қора молларни урчитиш ва болалашини ҳисобга олиш дафтари - 3-ёш шакл, чўчқаларни болалаши ва улардан олинган ёш наслларни рўйхатга олиш дафтари - 6-чўч. шакл) билан солиштиришдир.
■Ҳужжатларни бундай солиштириш нафақат ёш насллар кирим қилинган саналардаги фарқларни, балки улар туғилиш пайтидаги вазни бўйича фарқларни ҳам аниқлаш имкониятини беради.
Бузоқларни назоратли тарозда тортишни ҳам амалга ошириш мумкин. Айниқса аҳолидан ҳайвонларни сотиб олиш операциялари синчковлик билан текширилиши лозим.
Энг кўп учрайдиган хатолар қуйидагилардан иборат: ҳайвонлар жисмоний шахслардан сотиб олинмаган бўлса ҳам сотиб олиш тўғрисида ҳужжатларни тузиш; ҳайвонларнинг топширувчилари билан ҳисоб-китоб қилинган нархларни атайин ошириб кўрсатиш ва бошқалар.
Бундай ҳолатларни ҳужжатли ва амалдаги назорат усулларини биргаликда қўллаб аниқлаш мумкин. Масалан, ушбу усуллар товар-транспорт юк хатлари ўз вақтида тўлдирилганлигини аниқлаш, улар тайёрлов ташкилотларининг қабул қилиш чипталарига ва ҳисоб регистрларига мувофиқ эканлигини, фарқлар сабаблари ва айбдор шахсларни аниқлашда қўлланилади. Ҳужжатларда қайд этилган ҳайвонларнинг тирик вазни ва семизлиги мувофиқлилигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим, чунки улар бўйича фарқлар орқасида оғир вазнли ва семиз ҳайвонлар енгил вазнли ва ориқларига алмаштириб қўйилганлиги яшириниши мумкин ва бошқалар.
Бухгалтерия ҳисобида маълумотлар тўғри акс этилганлигини аниқлаш учун ушбу маълумотларни ҳисобнинг тегишли регистрлари билан солиштириш лозим. Масалан, 73-АСК шакли қайдномадаги ҳаракатлар йўналиши бўйича дебет айланмаларининг суммаси -олинган ёш насл ва семириш 2010 ва 2310-сонли ҳисобварақларнинг 10-АСК журнал-ордерида акс этилган кредит айланмаларига тенг бўлиши керак. Сотиб олиш ҳаракат йўналиши бўйича айланмани 6-АСК, 5-АСК ва 8-АСК журнал-ордерлар маълумотлари билан
174
солиштириш лозим. Асосий подадан ўтказилган ҳаракат йўналиши бўйича айланма 14-АСК синтетик ҳисоби, Бош китоб ва ҳисобот маълумотлари билан солиштирилади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish