Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet50/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

15.7. ИНВЕНТАР ВА ХЎЖАЛИК ЖИҲОЗЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТИ
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби ташкил этилганлиги ва қандай йўлга қўйилганлигини ўрганиш текширувнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Таҳлилий ва синтетик ҳисоб инвентар ва хўжалик жиҳозлари табақалаштириш гуруҳларидан келиб чиқиб ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилиниши, гуруҳлар ичида эса - буюмларнинг куйи
165
гуруҳлари ва алоҳида номлари бўйича уларнинг амалдаги таннархини аниқлаш вазифасини таъминлаётганлиги текширилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини сотиб олиш, уларни келиб тушиш, кирим қилиш ва амалдаги таннархини аниқлаш бўйича ҳисоб материаллар ҳисобига ўхшаш ҳолда олиб борилади. Шунинг учун ушбу масалалар материалларни текшириш тартибида олиб борилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини сотиб олиш, ишлатиш ва сарфлаш бўйича маълумотларнинг асосий манбаси бўлиб омбордаги ҳисоб бўйича варақалар, асос бўлган ҳужжатлар илова қилинган моддий ҳисоботлар, "Инвентар ва хўжалик жиҳозлари" ва "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ҳисобварақлари бўйича ҳисоб регистрлари маълумотлари хизмат қилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби ташкил этилганлиги ва йўлга қўйилганлигини ўрганишда, улар сақланиш ва ишлатиш жойларида аниқ бир шахсларга бириктириб қўйилганлиги, барча корхоналарда тегишли русумлар қўйилганлиги, уларнинг ҳаракати дастлабки ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирилганлигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Бундан кейин алоҳида табақалаштирилган гуруҳлар ва жиҳозлар ҳаракати бўйича операциялар моҳиятининг текширувига ўтилади. Омбордаги ҳисоб варақалари ёки инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби бўйича қайдномалардаги ёзувлар текширила-ётганда, улар таркибида асосий воситаларга мансуб бўлган буюмлар (объектлар) мавжуд эканлиги аниқланади.
Омбордаги ҳисобда узоқ муддатдан бери ҳаракатда бўлмаган ва
меъёрлардан ортиқ заҳиралари бўлган жиҳозларнинг
табақалаштирилган гуруҳлари ва қуйи гуруҳларига эътибор қаратилади. Берилган вақти ва ишлатилган муддатларини ҳисобга олган ҳолда, варақалар, дафтарлар (қайдномалар) ва инвентар ва хўжалик жиҳозларини олиш бўйича талабномалар маълумотларига кўра, ишчилар ва бошқа ходимларнинг ҳисобида бўлган, лекин йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган жиҳозлар мавжудлиги аниқланади. Бепул фойдаланишга бериладиган махсус кийим ва махсус пойафзаллар берилишини ўрганиш жараёнида текширувчилар корхонада амалда бўлган сарфлаш меъёрлари, фойдаланиш муддати ва кимларга берилиши мумкинкинлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланадилар, махсус кийим ва махсус пойафзал белгиланган муддатлардан олдин берилганлиги ҳолатлари ва бунинг сабаблари ҳамда инвентар ва хўжалик жиҳозлари мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги ёки янги буюмларни ишлатилишда бўлган буюмларга алмаштириб қўйиш сабаблари билан корхонага келтирилган зарарни аниқлайдилар.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобдан чиқариш бўйича далолатномалар синчковлик билан текшириб чиқилади. Далолатномалар белгиланган шакллар бўйича тузилган, комиссия таркибида албатта тегишли мутахассислар иштирок этган ва раҳбар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. Инвентар ва хўжалик
166
жиҳозлари иккиламчи металл парчалари ёки иккиламчи хом ашё сифатида тегишли идораларга топширилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқлангандагина уларни далолатномалар асосида ҳисобдан чиқариш мумкин. Бузилиш ёки синиш сабаблари билан буюмларни белгиланган муддатлардан олдин ҳисобдан чиқариш ҳолатлари мавжуд бўлса, масъул шахслар ва келтирилган зарар суммаси аниқланади.
15.8. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ ТЎҒРИ
ВА СИФАТЛИ ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
ҲИСОБДА АКС ЭТИЛГАНЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
Корхонада товар-моддий бойликларни даврий инвентарлаш раҳбар томонидан тасдиқланган назорат-инвентарлаш режасида кўзда тутилган муддатларда амалга оширилади. Лекин, режада кўзда тутилган муддатлардан қатъий назар, қуйидаги ҳолатларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:
- йиллик бухгалтерия ҳисоботини тайёрлашдан олдин, лекин
жорий йилнинг 1 октябридан олдин бўлмаган муддатда;

  • корхонанинг мол-мулки ижарага берилганда, сотилганда ҳамда давлат корхонаси акциядорлик жамияти ёки бошқа бир хўжалик юритувчи субъект сифатида мулкчилик шакли ўзгартирилганда;

  • моддий жавобгар шахслар алмаштирилганда;

- талон-торожлик ёки суиистеъмолчилик ҳолатлари аниқлан-
ганда, шунингдек, бойликлар яроқсиз ҳолга келганда;
- ёнғин ёки бошқа табиий офатлар содир этилганда.
Инвентарлаш бўйича ҳужжатларни ўрганиш инвентарлаш
амалда ўтказилганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар, яъни: инветарлаш ўтказиш ва инвентарлаш комиссия таркиби тўғрисидаги буйруқлар ёки фармойишлар, моддий ҳисоботлар, заҳираларни инвентарлаш тўғрисида рўйхатномалар ёки далолатномалар, инвентарлаш натижалари бўйича моддий жавобгар шахсларнинг ёзма тушунтириш хатлари, инвентарлаш натижаларини тасдиқловчи баённомалар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар бухгалтерияда мавжуд эканлигини текширишдан бошланади.
Бундан кейин инвентарлаш комиссиясининг хабардорлиги аниқланади, яъни: комиссия таркибига бойликларнинг истеъмол белгилари (навлари, русумлари ва бошқалар), уларни сақлаш шароитлари, бойликлар бўйича ҳисоб техникаси ва тартиби билан яхши таниш бўлган мутахассислар киритилганлиги, агар, инвентарлаш моддий жавобгар шахслар иштирокисиз ёки табиий офатлардан кейин ўтказилган бўлса, комиссия таркибига юқори бўғин ёки маҳаллий бошқарув идорасининг вакили комиссия раиси сифатида киритилганлиги аниқланади.
Инвентарлаш бўйича ҳужжатлар тўлиқлиги ва комиссия таркиби хабардор эканлигини текширгандан кейин инвентарлаш тўлиқ ва сифатли ўтказилганлигини текширишга киришилади.
Текширувчилар инветарлаш ҳужжатларини расмийлаштириш-даги камчиликлар сабабларини аниқлашлари лозим. Улар ўз хизмат
167
вазифаларига совуққонлик билан қараш ёки айрим турдаги моддий заҳиралар камомади ва ортиқчасини беркитиш мақсадида хизмат юзасидан қалбакилаштириш натижасида вужудга келиши мумкин.
Бундай хатоларни аниқлаш учун инвентарлаш рўйхатномаси-нинг нусхаси, дастлабки ҳужжатлар, таҳлилий ҳисоб маълумотлари, калькуляциялар ва бошқалардан фойдаланилади.
Агар инвентарлаш рўйхатномасида материалларнинг истеъмол
белгилари (навлари, ўлчамлари, русумлари, рақамлари) қайд
этилмасдан фақат уларнинг номлари кўрсатилган ёки ушбу
кўрсаткичларга тузатишлар киритилган бўлса, текширув учун
материалларни кирим қилиш бўйича дастлабки ҳужжатлардан ҳамда
таҳлилий ҳисоб маълумотларидан фойдаланиш керак.
Рўйхатномадаги ёзувлар ҳақиқийлиги ушбу ҳужжатлардаги маълумотларни инвентарлаш рўйхатномасидаги ёзувлар билан ўзаро солиштириш йўли билан аниқланади.
Агар материалларнинг тегишли гуруҳи бўйича ҳисоб фақат қиймат бўйича олиб борилган бўлса, текширув учун ҳужжатлар асосида материалларнинг навлари бўйича миқдорий ҳисоби тикланади. Ҳисоб маълумотлари бўйича аниқланган қолдиқлар инвентарлаш рўйхатномасида материаллар бўйича келтирилган қолдиқлар билан солиштирилади.
Текширув жараёнида нобудгарчилик табиий камайишлар меъёрлари чегарасида ҳисобдан чиқарилиши тўғри ҳисобга олинганлиги ва меъёрлардан кўп ҳисобдан чиқарилганлигига эътибор қаратилади. Бундай ҳисобдан чиқаришлар фақат тўғри расмийлаштирилган ва раҳбар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича камомад аниқланган ва тасдиқланган табиий камайишлар меъёрлари мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда бойликлар солиштирма қайдномасида аниқланган камомаддан кўп миқдорда ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
Шунингдек, текширув жараёнида кейинги инвентарлашда айланишдан яроқли бойликларни олиш мақсадида, нобудгарчилик ва камомадларни ҳисобдан чиқариш бўйича расмийлаштириш тартибига риоя қилинаётганлиги аниқланади.
Инвентарлаш натижалари бўйича айрим бойликлар бўйича камомадлар ёки ортиқ бўлган маблағлар аниқланиши мумкин. Истисно тариқасида камомадлар бойликларнинг навлари алмашиб кетиши натижасида вужудга келган ортиқчалар билан қопланиши мумкин. Лекин камомадларни ортиқ чиққан заҳиралар билан фақат товар-моддий бойликларнинг бир турдаги гуруҳлари бўйича қоплаш мумкин, улар бир хил текширув даврида, бир моддий жавобгар шахс бўйича бир хил санада аниқланган бўлиши керак. Шунинг учун текширув жараёнида камомадлар вужудга келган ортиқчалар билан қоплаш тартибига риоя қилинаётгани ва камомадда бўлган бойликларнинг қиймати ортиқча бойликлар қийматидан юқори бўлган суммадаги фарқ айбдор шахслар бўйнига қўйилганлиги аниқланади.
Моддий бойликлар сақланишининг текшируви инвентарлашдан бошланади. Гуруҳ раҳбари текширув бошланишдан олдин
168
бойликларнинг барча сақланиш жойларини аниқлаши ва танлаб олиб инвентарлаш ўтказиладиган бойликлар рўйхатини тузиши лозим.
Ишни бошлашдан олдин аудитор корхона раҳбари билан комиссия тузиш тўғрисида келишиб олади. Корхона раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва инвентарлаш комиссияси аъзоларига тақдим этилади. Комиссия раҳбарига эса назоратли тамға берилади.
Инвентарлаш комиссияси таркибига моддий жавобгар шахслардан ташқари, одатда, корхона раҳбарлари ва мутахассислар вакиллари киритилади. Инвентарлаш вақтида моддий жавобгар шахснинг ўзи қатнашиши мажбур.
Айрим аудиторлар меҳнат таътилида бўлган ёки узоқ муддатдан бери касаллик варақаси бўйича ишда йўқ бўлган моддий жавобгар шахслар иштирокисиз инвентарлашни ўтказиш тўғрисида нотўғри қарор қабул қиладилар. Агар моддий заҳиралар камомади аниқланса, кейинчалик моддий жавобгар шахс буни тан олмаслиги ва инвентарлаш натижалари бўйича эътироз билдириши мумкин.
Моддий жавобгар шахс инобатга олинадиган сабаблар билан ишда йўқ бўлса, аудитор омборни тамғалаши ва инвентарлашни у ишга чиққандан кейин амалга ошириши лозим.
Инвентарлашни бошлашдан олдин моддий жавобгар шахс томонидан инвентарлашни бошланиши санаси ҳолатига моддий заҳиралар кирими ва чиқими бўйича ҳисобот тузилади ва бир нусхаси корхона бухгалтериясига, иккинчи нусхаси эса - аудиторга тақдим этилади. Бундан ташқари аудитор моддий жавобгар шахслардан бойликларни кирим ва чиқим қилиш бўйича барча ҳужжатлар бухгалтерияга топширилганлиги ва ҳеч қандай кирим ёки чиқим қилинмаган бойликлар мавжуд эмаслиги тўғрисида тилхат олади. Шунга ўхшаш тилхатлар бойликларни олиш учун ҳисобдор суммаларга эга бўлган ёки уларни олиш учун ишончномалар олган шахслардан ҳам олинади.
Бундан кейин комиссия тортиш, санаб чиқиш ёки ўлчаш йўллари билан бойликлар мавжудлигини текширишга киришади. Аудитор оғирликни тортадиган асбоблар тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиши лозим. Айрим аудиторларнинг ўзлари шахсан санаб чиқишга, тарозда тортишга ҳаракат қиладилар, ҳисобловчи ходим ёки моддий жавобгар шахс эса бу вақтда натижаларни ёзиб боради. Бундай ҳаракатларни амалга ошириш тавсия этилмайди. Аудитор иш тўғри амалга оширилаётганини назорат қилиб натижаларини ўзи қайд этиши лозим. Келишмовчиликларни олдини олиш учун эса моддий жавобгар шахс ҳам натижаларни ёзиб боради. Вақти-вақти билан ушбу ёзувлар солиштириб борилади.
Инвентарлаш натижалари бойликларнинг ҳар бир тури бўйича, мавжуд бўлган ёки сақланиш жойлари ва улар сақланиши учун масъул бўлган моддий жавобгар шахслар бўйича тузилган ҳолда, инвентарлаш рўйхатномаларида қайд этилади.
Улар рўйхатномаларда ҳисобда қабул қилинган номенклатура ва бирликларда қайд этилади. Амалиётда инвентарлаш вақтида моддий
169
жавобгар шахсларнинг моддий бойликлар корхонага тегишли эмас, улар вақтинчалик сақланишда деган аризасига кўра аудитор ушбу моддий бойликларни рўйхатномага киритмаган ҳолати содир этилган. Ушбу бойликлар бўйича аудитор алоҳида рўйхатнома тузиши, бундан кейин эса, муқобил текширув ўтказиб улар кимга тегишли эканлиги, қайси сабаблар билан бошқа корхона омборида сақланаётганлиги ва 002-сонли балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинганлигини аниқлаши лозим.
Аудитор моддий заҳираларнинг рақамлари, русумлари ва номланишига алоҳида эътиборини қаратиши лозим. Амалдаги мавжуд бойликларнинг рақамлари ва русумларини кирим ҳужжатлари ва паспортлари билан солиштириб бир автомобил двигатели бошқа бир ишлатилган двигателга ёки бир камъёб бўлган автошина бошқа бир оддий ва камроқ қийматга эга бўлган автошинага алмаштирилганлиги аудиторлар томонидан аниқлаган ҳолатлари бўлган.
Айрим моддий бойликлар бўйича намуналар олиш тавсия этилади. Намуналар икки нусхада олинади ва муҳр билан тамғаланади, намунанинг бир нусхаси тегишли идишда таҳлил қилиш учун лабораторияга юборилади, иккинчиси тилхат билан корхонада қолдирилади, тилхат эса аудиторга тақдим этилади. Таҳлил қилиш учун олинган намуна бўйича корхона номи, оғирлиги, ҳажми, олинган жойи, сақланаётган жойда ҳавонинг даражаси кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади. Олинган намуна бўйича далолатнома аудитор ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Инвентарлаш натижалари бўйича рўйхатномалар тузилади ва у инвентарлаш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади, бундан ташқари, моддий жавобгар шахс ҳар бир рўйхатнома бўйича қуйидаги мазмунда тилхат беради: "Ушбу инвентарлаш рўйхатномасида қайд этилган барча бойликлар комиссия томонидан менинг иштирокимда амалда текширилди ва рўйхатномага киритилди, шу боис, инвентарлаш комиссиясига даъвоим йўқ. Рўйхатномада қайд этилган бойликлар менинг масъулиятимда сақланмоқда".
Агар инвентарлаш вақтида амалда сақланаётган ва бухгалтерия ҳисобида бўлган бойликлар ўртасида фарқлар аниқланса, аудитор солиштирма қайдномасини тузиш учун расмийлаштирилган рўйхатномани бухгалтерияга топширади.
Солиштирма қайдномаси фақат ҳисоб маълумотларидан фарқ қилган бойликлар бўйича тузилади. Улар бош (катта) бухгалтер ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Камомадлар ёки ортиқчалар аниқланганда, моддий жавобгар шахс ёзма равишда тушунтириш хати беради. Табиий камайиш меъёрларидан ортиқча бўлган бойликлар айбдор шахслар зиммасига юкланади, ортиқчалари эса - кирим қилинади. Навлари аралашиб кетганлиги сабаби билан вужудга келган ортиқчалар ва камомадлар бир турда ва бир хил даврда содир этилган бўлса истисно тариқасида уларнинг ўзаро қопланишига рухсат этилиши мумкин.
Нобудгарчиликлар меъёрларидан кўпроқ бўлган бойликларнинг камайиши ва бузилиши, агар камомад ва нобудгарчиликлар бўйича
170
аниқ айбдор шахслар аниқланмаса, улар корхонанинг ўзида тегишли фойда ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Солиштирма қайдномаси мазкур корхона бухгалтерияси
томонидан тузилганлигига қарамасдан, аудитор у тўғри
тузилганлигини ва унга бухгалтерия ходимлари томонидан
киритилган ёзувлар бухгалтерия маълумотларига мувофиқлигини текшириши лозим.
Моддий бойликлар сақланиши текширилганда улар тўлиқ кирим қилинганлиги ва сарф-харажатларга тўғри ҳисобдан чиқарилганлиги текширувига алоҳида эътибор бериш лозим, чунки айрим ҳолатларда бу хом ашё ортиқчасини ташкил қилиш ва ундан кейинчалик ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин.
Бойликларни кирим қилиниши бўйича назорат, одатда, мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш йўли билан амалга оширилади. Бундай ҳужжатларга тўлов талабномалари, ҳисобварақ-фактуралар, турли хил иловалари (спецификациялар, сертификатлар, сифат гувоҳномалари ва бошқалар) бўлган товар-транспорт юк хатлари мансубдир.
Корхонага келиб тушган бойликлар ўз вақтида тегишли омборга кирим қилиниши керак ёки, агар бойликлар дарҳол ишлаб чиқаришга берилса, улар омборга кирим қилинган, ундан кейин эса ишлаб чиқаришга берилган деб расмийлаштирилади, бу тўғрисида ҳужжатларда махсус белгилар қилинади.
Шундай қилиб, бу ҳолатда омбор ходими моддий бойликлар мавжудлиги ва ишлаб чиқаришга берилганлигини тасдиқлайди.
Бундан ташқари моддий заҳиралар сақланишининг текширувини ўтказишда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:
- фактурасиз ва йўлдаги моддий заҳиралар бўйича ҳисоб тўғри олиб борилиши;
10-сонли "Пул ифодасидаги материаллар ҳаракати" рўйхатнома тўғри юритилиши; моддий заҳиралар қолдиқлари бўйича ҳисобдор моддий жавобгар шахсларнинг барчаси томонидан ҳар ойлик моддий ҳисоботлар тақдим этилиши; қайд этилган ҳисоботлар тақдим этилмасдан туриб (моддий жавобгар шахснинг бетоб бўлганлиги ёки бошқа сабаблар билан) корхона раҳбариятининг алоҳида фармойишларига асосан, кейинчалик тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган материалларнинг миқдори ва қийматини тузатган ҳолда, материаллар ишлаб чиқариш учун ҳисобдан чиқарилиши; ишдан бўшатилган ходимлар ҳисобида ҳисобдор моддий бойликлар бўлиши ҳолатлари мавжудлиги (қандай сабаблар билан ва айбдор шахслардан улар қийматини ундириб олиш учун кўрилган чоралар); келиб тушган моддий заҳиралар қиймати (мол етказиб берувчилардан ва бошқалардан) ҳисоб нархларига, 6, 7-сонли журнал-ордерларда қайд этилган ушбу нархлар бўйича қийматига мувофиқлиги; ишлатилган ва сотилган материаллар, яроқсиз ҳолга келганлиги учун ҳисобдан чиқарилган инвентар ва хўжалик жиҳозлари тегишли баланс ҳисобварақларида тўғри акс этилганлиги; моддий заҳираларнинг амалдаги таннархи билан ҳисоб
171
нархлари бўйича қиймати орасидаги фарқлар тўғри аниқланганлиги ва ҳисобдан чиқарилганлиги; ҳисоб нархларни қўллаш қийин бўлган инфляция шароитида корхонанинг ҳисоб сиёсати моддий заҳираларни баҳолаш усули қисми бўйича қандайлиги; транспорт-тайёрлаш. харажатлар таркиби тўғри белгиланганлиги ва улар бўйича ҳисоб ҳолати;

  • моддий заҳиралар бўйича операциялар 6-сонли қайдномада тўғри акс этилганлиги, сотилган моддий бойликлар бўйича харидорларнинг қарзи ҳақиқийлиги; даъво қилиш муддатлари ўтиб кетган муддати ўтган қазрлар мавжудлиги; харидорлар томонидан фақат қисман акцептланган банкка тақдим этилган инкассо ҳисобварақлари ёки суммани тўлиқ тўлашдан бош тортиб банкка эътироз билдирилганлик холлари мавжудлиги, бу ҳолатларда қандай чоралар кўрилганлиги;

  • омбор хўжалигининг ҳолати, моддий заҳираларнинг сақлаш шароитлари; материалларни миқдорий ва сифат белгиларига қараб тўғри қабул қилиниши; моддий жавобгар шахслар томонидан моддий заҳираларни сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби бўйича йўриқномаларнинг бажарилиши, уларнинг бузилиш сабабларини аниқлаш; корхона худудидан олиб чиқилаётган моддий заҳиралар юзасидан назорат таъминланиши; омбор хоналарининг техник ҳолати;

  • бойликлар берилган ходимлар билан моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартномалар тузилганлиги; моддий заҳираларнинг омбордаги ҳаракати тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилганлиги; ишончномаларни бериш ва улар бўйича ҳисобот тақдим этиш қоидаларига риоя қилиниши;

моддий заҳиралар ишлаб чиқаришга тўғри ҳисобдан чиқарилиши; амалдаги меъёрлар хозирги замон технологиялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражасига мувофиқлиги; материалларни қайта ишлаш, четга бериш бўйича операциялар тўғри расмийлаштрфилиши;
- моддий заҳираларни сақлаш ва ташиш пайтида табиий
камайиш меъёрлари чегарасида уларнинг камомади ва
нобудгарчиликлари асосли ҳисобдан чиқарилиши.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish