Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш


Аудиторлик андозаларининг аҳамияти ва мақсадлари



Download 163 Kb.
bet7/8
Sana20.07.2022
Hajmi163 Kb.
#830558
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини

3.2 Аудиторлик андозаларининг аҳамияти ва мақсадлари.


Аудиторлик андозалари аудитнинг сифати ва ишончлилиги меъёрий талабларини аниқловчи асосий умумий талабларни шакллантиради. Бу коидаларга риоя қилиш аудиторлик текшируви натижаларини кафолатини таъминлайди. Иқтисодий шароити ўзгариши билан молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчи эҳтиёжини максимал кондириши учун аудиторлик андозаларини вакти-вакти билан кайта куриб чикишга тўғри келади.
Андозалар аудит ўтказишга умумий ёндошишни, аудиторлик текшируви масштабини, аудиторлик ҳисоботлари турларини, усуллари масалаларини, шунингдек аудит ўтказиш шароитларидан катъий назар аудиторлар риоя қилиш керак булган асосий тамойилларни аниқлайди. Аудитор уз амалиётида андозаларга амал килмаган хўжалик юритувчи субъектларга буни тушунтириб беришга тайёр булиши керак.
Аудиторлик андозаларинг аҳамияти қўйидагилардан иборат:

  • аудиторлик текширувининг юкори сифатини таъминлайди;

  • аудиторлик амалиётига янги илмий ютукларни жорий қилишга кумаклашади;

  • фойдаланувчиларга аудиторлик текшируви жараёнини тушунишга ёрдам беради;

  • касбнинг ижтимоий имиджини яратади;

  • давлат томонидан назоратни бартараф килади;

  • аудиторга мижоз билан сухбат олиб боришга ёрдам беради;

  • аудиторлик жараёнининг алохида элементлари алоқасини таъминлайди.

Трансмил корпорацияларининг ривожланиши, интеграцияси ва аудиторлик фирмаларини йирик халқаро гуруҳларга айланиши билан халқаро масштабда аудитни унификациялаш зарурияти тугилди. Аудит сахосидаги муаммолар бутун дунёда бир хилдир, шунинг учун бирон-бир мамлакатнинг аудит ташкилотлари аудит тўғрисидаги кейинги муаммони ечишда бошка ташкилотлар муаммоларни кандай бажарганликларини урганадилар.
Профессионал талабларни ишлаб чикиш билан халқаро микёсда бир канча ташкилотлар шугулланади, шулар жумласига 1977 йилда вужудга келган халқаро бухгалтерлар федерацияси (International Federation of Accountants - IFAC) ҳам киради. Бу ташкилот доирасида аудиторлик андозалари билан аудиторлик амалиёти бўйича халқаро комитет (International Auditing Practicfies Commitee - IAPC) шугулланади. Бу комитет томонидан чиқарилган аудит ўтказишнинг халқаро андозалари (International Auditing Guidelines - IAG) икки мақсадни кузлайди, яъни профессионализм умумжахон даражасидан паст булган мамлакатларда профессионализмни оширишга ёрдам бериш ҳамда халқаро масштабда иложи борича аудитни унификациялаш.
Аудит фаолиятини юритишнинг халқаро андозалари билан бир каторда миллий андозалар ҳам ишлаб чиқариши ва амалда кулланиши мумкин. Баъзи бир мамлакатларда (масалан Австралия, Бразилия, Индия, Голландия) халқаро стандартлар асосида миллий стандартлар ишлаб чикилмокда. Миллий стандартларни ишлаб чикмаслик карор қилинган мамлакатларда эса (масалан Кипр, Малайзия, Нигерия, Фиджи, Шри-Ланка) халқаро стандартлардан миллий стандарт сифатида кулланилади. Канада, Великобритания, Ирланди, США каби ривожланган мамлакатларда аудитнинг миллий стандартлари булгани учун халқаро стандартлар профессионал штатлар томонидан эътиборга олинади.
IAG 1. Молиявий ҳисоботларни текширишнинг мақсади ва ҳажми.
IAG 2. Аудит ўтказиш учун розилик хати.
IAG 3. Аудит ўтказишнинг асосий принциплари.
IAG 4. Режалаштириш.
IAG 5. Бошка аудиторлар иши натижаларидан фойдаланиш.
IAG 6. Аудит ўтказиш муносабати билан кулланиладиган бухгалтерия ҳисоби тизимини ва мувофиқ ички назорат воситаларини урганиш ва баҳолаш.
IAG 7. Аудит сифатини назорати.
IAG 8. Аудит маълумотлари.
IAG 9. хужжатлаштириш.
IAG 10.Ички аудит иши натижаларидан фойдаланиш.
IAG 11.Ёлгон ва хато.
IAG 12.Аналитик текширув.
IAG 13. Молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор хулосаси.
IAG 14. Текширилган молиявий ҳисобот хужжатлардаги бошка ахборот.
IAG 15. Маълумотларни электрон кайта ишлаш шароитида аудит
ўтказиш.
IAG 16. Аудитнинг компьютер усуллари.
IAG 17. Кизикиши бор томонлар.
IAG 18. Эксперт ишидан фойдаланиш.
IAG 19. Аудитор танлови.
IAG 20. Маълумотларни кайта ишлашда ҳисоб-китоб тизимини куллаш ички назорат воситаларини урганишда ва баҳолашга таъсири.
IAG 21. Аудиторлик хулосасига сана қўйиш. Балансга кул қўйилгандан кейинги ходисалар. Молиявий ҳисоботлар нашр қилинганидан кейин аниқланган далиллар.
IAG 22. Рахбарнинг тушунтиришлари.
IAG 23. Харакатдаги корхона.
IAG 24. Аудиторнинг махсус ҳисоботлари.
IAG 25. Мавжудлик ва аудиторлик таваккалчилиги.
IAG 26. Аудитда баҳолаш ҳисоб-китоби.
IAG 27. Перспектив молиявий ахборотни урганиш.
IAG 28. Молиявий ҳисоботларни текширишда аудиторнинг бошлангич колдиклар учун маъсулияти.
IAG 29. Хусусий ва назорат таваккалчилиги ва уларни мустакил жараёнларга таъсирини баҳолаш.
Аудитнинг ички андозалари шу аудиторлик фирмаларида аудиторлик текшируви умум-ягона ёндошишни таъминлайди. У уз ичига қўйидаги элементларни олади:

  1. Келишув мақсадларини аниқлаш;

  2. Бизнес шархи;

  3. Таваккалчилик эхтимолини баҳолаш;

  4. Аудит стратегиясини ишлаб чикиш учун ички назорат тизимини баҳолаш;

  5. Аудиторлик текшируви стратегиясини аниқлаш;

  6. Назорат тизими самарадорлигини баҳолаш;

  7. Мустакил изланишлар режаси;

  8. Мустакил изланишлар;

  9. Аудиторлик текшируви якуни;

  10. Хулоса бериш.

Хулоса


Аудиторлик текшируви усули- иқтисодий назария фпнининг абстракциялаш усулидан фойдаланиб, аудиторлик мезонларининг асосий тамойилларини билиш орқали таҳлил клинади. Аудиторлик текшируви натижалари - бу аудиторнинг ҳисоботлари ва якуний хулосасидир. Аудитор уз текшируви ёки бошка аудиторлик ҳизматини кўрсатиш жараёнида туплаган ахборотларидан мижозни ёзма розилигисиз ёки суднинг карорисиз фойдаланилмаслиги ёки учинчи шахсларга бериш мумкин эмас.
Текширув хатоларни урганиш ва аудиторлик хулосасини ёзиш билан тугалланади. Аудиторлик фирмаларини ташкил этиш ихтиёрий булиб, тегишли хукук идораларидан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг бошкармалари томонидан лицензия олиш билан уз фаолиятини бошқаради ва юридик шахс ҳисобланади.
Аудит ўтказиш бўйича шартнома тадбиркорлик жамиятида кулланиладиган шартномалар каби мижоз ва аудиторнинг ўзаро муносабатини аниқлаш расмий хужжатдир. Аммо бу шартномани бошкалардан фарки шундан иборатки, унда учинчи шахсларнинг кизикишини ҳам эътиборга олишади. Аудит ўтказиш бўйича шартнома канчалик аниқ тузилган булса, мижоз ва аудитор ўртасидаги ўзаро муносабат шунчалик қарама-каршиликсиз булади.
Ички назорат тизимини (ИНТ) баҳолаш аудит масштабини баҳолаш ва режалаштириш учун зарур. Аниқ ташкил қилинган ички назорат тизими ички ва ташки аудит ўтказишда аудиторлик хатарини камайтиради. Агарда ИНТ аудитор томонидан самарали деб баҳоланса, текширув ҳажмини камайиши ёки баъзи ҳолларда умуман ўтказмаслик имконини беради.
Аудиторлик хужжатлари текширув ўтказишдан олдин ва аудит ўтказиш мобайнида тайёрлайдиган иш хужжатларидир. Бу хужжатлар аудиторга аудитни режалаштириш ва ўтказишда, аудиторлик ишини назорат қилишда ёрдам беради.


Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish