Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
 
 
 
 
 


45
Гиёҳвандлик ва токсикомания, уларни талаба ёшлар онгига таъсири 
 
Абдукаримова Нодира Убайдуллаевна., 
т.ф.н., доцент., abdukarimova-nodira@mailru. na10111963@ 
Усмонов Зохиджон Норматович., ўқитувчи 
Фарғона давлат университети
 
Аннотация 
В статье освящаются вопросы по устранению наркомании и токсикомании, 
которые формируются при неправильном воспитании, влияние окружающей среды, при 
семейных конфликтах конституциональных факторах человека, а также психологических 
обстоятельствах 
Аннотация 
Гиёҳвандлик ва токсикоманиянинг келиб чиқишида ижтимоий но тўғри тарбия, 
теварак-атрофнинг 
таъсири, 
оиладаги 
салбий 
келишмовчиликлар, 
шахснинг 
конституционал омиллари, психологик холатлар (қизиқувчанлик, тажрибага, кайф-сафога 
интилиш, қийинчиликдан қочиш), наркотик талаб қилувчи соматик касалликлар, кенг 
ёритиб берилган.
Annotation 

Drug addiction and toxicity were widely covered by social unrest, drug abuse, family 
disagreements, constitutional factors, psychological conditions (curiosity, experience, pleasure, 
avoidance of difficulties) and somatic diseases requiring drugs. 
Наркотик модда сифатида опий Ироқ, Покистон, Хиндистон, Миср ва Осиё 
мамлакатларида айниқса кенг тарқалди. Олдинига опий ва унинг препаратлари 
тинчлантирувчи таъсири борлигидан жуда кам миқдорда фақат тиббиётда ишлатилиб 
келинди. Сўнгра уни истеъмол қилиш натижасида аста-секин наркомания пайдо бўла 
бошлади. Гиёҳвандлик эпидемияси Европа мамлакатларида 50-йилларнинг охири 60- 
йилларнинг бошларида, Осиё мамлакатларида ананча йиллар олдин бошланган. 80 
йилларга келиб захарли токсик моддаларни суистеъмол қилиш кенг тарқалган. Ҳар бир 
минтақага хос гиёҳванд модда истеъмол қилинган. 
Ўрта Осиёда, Козоғистонда, Кавказда, Жанубий Украинада, Узок Шарқда-ёввойи 
кўкнорва каноп ўсимликлари кўп ўсган. Шу сабабли бу жойларда гашиш ва сунъий опий 
(героин), препаратларини истеъмол қилиш ривожланган. Айрим мамлакатлар аҳолиси ҳар 
кунги истеъмоли кофе, кокаин бўлганлиги учун бу минтақа аҳолиси, ёшлари кофеин, 
какоин суистеъмол қилган. Охирги йиллардан бошлаб Марказий Осиё мамлакатларида
гиёҳванд моддалардан асосан героин тарқалиши кўпайиб борди. Бунинг оқибатида
гиёҳванд моддаларни инъекция йули билан қабул қилиш кўпайди. Бу хавфли касаллик 
ОИТС (ОИВ) инфекциясини тарқалишига сабаб бўлди. Гиёҳвандлик ва токсикоманияни 
тарқалганлиги унча аниқ бўлмаса ҳам дунёда наркотик моддаларни қабул қилувчиларнинг
сони ошиб бораяпти. Россияда наркоманларнинг сони 269 мингдан ортиқ бўлса,
Ўзбекистон Республикасида 20 мингдан кўп шахслар наркотик моддалар қабул қиладилар. 
Фарғона вилоятида наркомания ва токсикомания билан диспансер ҳисобига 
турувчиларнинг сони 2014 йилдан хозирги кунга қадар 1000-дан ортиқни ташкил қилади.
Гиёҳвандлик, яъни наркомания дейилганда наркотик моддаларни сурункасига истеъмол 
қилиш, унга мойил бўлиб қолиш, наркотик модда бўлмаганда эса оғир рухий, жисмоний, 
маънавий ўзгаришлар, ижтимоий тушкунлик билан кузатиладиган касаллик. 
Гиёҳвандлик ва токсикоманиянинг келиб чиқишида ижтимоий (нотўғри тарбия, 
теварак-атрофнинг 
таъсири, 
оиладаги 
салбий 
келишмовчиликлар), 
шахснинг 
конституционал омиллари, психологик холатлар (қизиқувчанлик, тажрибага, кайф-сафога 
интилиш, қийинчиликдан қочиш), наркотик талаб қилувчи соматик касалликлар, мухим 


46
ахамият касб этади. Хозирги текширувчилар шуни тасдиклайдики, организмда бирорта 
хужайра тўқимаси йўқки гиёҳванд модда унга токсик таъсир кўрсатмаса. У оқсил, углевод, 
ёғ синтезига қатнашади, фермент метаболизмини бузади, тўқима ядросининг 
митохондриясига таъсир қилади, мембраналар ўтказувчанлигини бузади, нерв 
импульсларини ўтказувчанлигини ўзгартиради ва бузади. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish