174
Ёшлар таълим – тарбиясини шакллантиришда,
маънавий кадриятларимизнинг аҳамияти
Абдукаримова Нодира Убайдуллаевна.,
т.ф.н., доцент.,
abdukarimova-nodira@mail.ru.
Ганиева Халима Ахмадхоновна., доцент
Фарғона давлат университети
Аннотация
Узбекскому народу присуще любовь к детям и патриотизм. В статье приводится
ряд комплексных мероприятий по воспитанию детей с малых лет этике, привитию
высокой духовности, являющиеся основой махали и актуальностью сегодняшнего дня.
Аннотация
Ўзбек ҳалқи азалдан ўзининг болажонлиги, инсонпарварлиги билан ажралиб
туради. Болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, аҳлоқ одоб, юксак
маънавият асосида вояга етказиш, тарбиялаш, махалланинг асосий негизи ва долзарб
муаммоларидан булган чора тадбирлар мажмуаси келтирилган.
Annotation
The Uzbek people are different from their age and humanity. Beginning with the first days
of youth, a set of measures based on national education, morality, high spirituality, upbringing,
the basic foundations and actual problems of the Mahalla.
Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига, мавқеи ва салоҳиятига эга бўлиши,
ривожланган давлатлар қаторига қўшилиб, куч – қудрати ошиши
ва чин маънодаги буюк
давлатга айланмоғи учун фарзандлари соғлом, баркамол, билимли, иқтидорли, ҳар
қандай муаммоларни ечишга қодир, ўз бахтини ўз қўли билан яратиб, ўзлигини мухофаза
қилиш салоҳиятига эга бўлишини орзу қилиб, ана шу улуғ ниятга эришмоқ йўлида нимаики
керак бўлса мухайё этишга тайёр эканликларини қайта-қайта такидлаётганликларининг
боиси ҳам шунда. Хар қайси миллат ўзининг урф-одатлари ва маънавиятига эгадир.
Шуни таъкитлаш жоизки таълим-тарбияни шакллантириш, юксалтиришда, шубҳасиз,
махалланинг ўрни, таъсири беқиёсдир. Бу эса бола тарбиясида узига хос урин тутади.
Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илкҳаётий тушунча тасаввурлари илк бор оила
ва махалла бағрида шаклланади. Боланинг ҳарактери, табиати ва дунёқарашини
белгилайдиган маънавий мезон яхшилик ва эзгулик, олижаноблик, меҳр – мухаббат, ор –
номус, окибат, дустлик, катталарга хурмат каби муқаддас
тушунчалар махалла
даврасида таркиб топиши табиийдир.
Махалла тарбияси масаласида ҳатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси
хонадондаги маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, аҳлоқ одоб, инсоний муносабатлар каби
кадриятларни урганиш асосий вазифа хисобланади.
Ўзбек ҳалқи азалдан ўзининг болажонлиги, инсонпарварлиги билан ажралиб
туради. Болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, аҳлоқ одоб, юксак
маънавият асосида вояга етказиш тарбиялаш махалланинг асосий,
долзарб
муаммоларидан бири булиб хисобланади. Бунинг учун эса махаллада олиб
борилаётган ишларни янада кучайтириш ва бу борада барча бир ёкадан бош чикариб
биргаликда ишлашлари кераклиги, бу масалага жиддий эътибор бериш нафақат айрим
ота – оналар, балки жамият ва келажак равнаки учун алохида уринга эга эканлиги
призидентимиз томонидан хам бир неча бор таъкидлаб утилмокда.
Айни вактда барча махалла ва
хонадонларда кучат экиш, дарахт охлаш, тозалаш
ишлари авжида, барча нуроний отахон ва онахонлар бундай масъулятли ишларни ўз
175
зиммаларига олиб ёшларга бу борада ёрдам бериб келишмокда. Кўп йиллик мехнат,
рохатини, карилик гаштини суриб яшаётган кексаларимиздан урнак олиш, ёшларни
бунга ургатиш биз устозларни бурчимиздир..
Боланинг тарбияси дунёга келишиданок бошланиши хаммамизга сир эмас.
Аммо баъзи ота-оналаримиз буни кечрок тушуниб етади. Нима учун? деган савол
тугилади, чунки айрим ота- оналаримиз хозирда факат пул топиш ва бойлик ортириш
максадида,
болаларини кариндошларга, танишларга, янада ачинарлиси ёлгиз ташлаб
чет мамлакатларга ишлаб келиш учун кетишмокда. Бу эса бола тарбиясига жиддий ва
сальбий таъсир курсатмокда. Гуёки куп пул топиб келиб, барча нарсаларни мухайё
кила оладиган ота - оналаримиз, махалла деб аталмуш даргохни маслахату
насихатларига караб колганликлари йуклигини ва бу даргохда
усиб вояга етган кизи
ва углини уларданда яхширок билишларини огзиларини тулдириб гапиришади-ю,
аммо бир неча ойдан сунг уйдан кайтиб келган кизини ва холанки келинини хайдаб
юборган углининг такдири хал булаетган вактда югуриб махаллага боради, хеч
иккиланмай ёрдам беришини сурайди. Ха бизнинг
“Махалла” деб аталмуш
даргохнинг багри кенг албатта ёрдам беради. Чунки
хар бир оиланинг такдири
махалла учун мухимдир. Кизини сураб келганда хам, келин излаб келганда хам энг
аввало махалласи кайси экан деймиз. Призидентимиз
Шавкат Миромонович
Do'stlaringiz bilan baham: