Жавоб:Жамоа шартномасига асосан цех бошликлари ходимнинг ёзма аризасига асосан фармойиш чикариб ойлик маоши сакланмаган холда 3 кунлик киска таътил бериши мумкин.
Савол: Жамоа шартномасига асосан “ Ёш мутахасис” ким ? Жавоб: Ёш мутаҳасис деб 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади
Олий ёки ўрта маҳсус билим юртини битирган, ўз мутаҳасислиги бўйича корхонада биринчи марта иш бошлаган ёшлар 3 йил давомида ёш мутаҳасис деб ҳисобланади.
Савол: Жамоа шартномасига асосан кимлар“ Ёш оила” макомига эга?
Жавоб : Биринчи марта қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган эр – хотинларнинг ҳар бири 30 ёшгача бўлса ёки фарзандини (боласини) ёлғиз тарбиялаётган 30 ёшгача бўлган ота – она (ажралишга, тул эр ёки хотин) “Ёш оила” мақомига эга бўлади.
Савол: Ёшга доир пенсия олиш хуқуқига эркаклар ва аёллар неча ёшдан эга бўлади?
Жавоб:Аёллар 55 ёшдан иш стажи 20 йил бўлган тақдирда, 1999 йил “Аёллар йили” муносабати билан 54 ёшдан белгиланган, Эркаклар иш стажи 25 йил бўлган такдирда 60 ёшдан нафақага чиқиш хуқуқига эга.
Савол:Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кимё саноатини ислох қилиш тўғрисидаги қарори қачон қабул қилинган?Қарор мазмунини тушунтириб беринг? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Кимё саноатини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарори 2019-йил 3-апрелда имзоланган.
Қарорга кўра, қиймати 12.1 миллиард АҚШ долларга тенг, шу жумладан 1.7 миллиард АҚШ доллари тўғридан тўғри ҳорижий инвеститциялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвеститция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи 2019-2030-йилларда Кимёсаноатини ривожлантириш дастури маъқулланган.
Қарорга кўра, “Farg’onaazot” АЖ мустақил капиталига кўра,- давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 2.95 % акцияларини инвестор томонидан Аммиак ишлаб чиқариш қувватини йилига 660 минг тоннага, карбамид 600 минг тоннага, аммиакли селитра 700 минг тонна ва Азот кислотасини 530 минг тоннага етказиш бўйича инвеститция мажбуриятларини кабул қилиш шарти билан танлов савдоларида бозор қиймати билан сотиш белгиланган.