Савол: Мансаб йурикномангиз буйича вазифаларингиз нимадан иборат?
ЖАВОБ:
Савол:Жамоа шартномаси қандай хужжат? Канча муддатга тузилади?
Жавоб:Жамоа шартномаси корхонада иш берувчи билан ходим ўртасидаги мехнатга оид ижтимоий, иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив хужжат булиб 3 йил муддатга тузилади.
Жамоа шартномасида иш берувчининг,касаба уюшмаси кумитасининг ва ходимнинг мажбуриятлари, мехнат шартномаси бандлик кафолатлари, иш вакти ва дам олиш вакти, мехнатга хак тулаш, мехнат интизоми, мехнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги, мехнатни мухофаза килиш ва бошка имтиёз хамда кафолатлар кайд этилган.
Савол:Жамоа шартномасига асосан ходимнинг мажбуриятлари нимадан иборат?
Жавоб:
1. Белгиланган вазифаларни вақтида ва сифатли бажариш.
2. меҳнат мажбуриятларини бажариш.
3. Меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиб – қоидаларига риоя қилиш,
раҳбар топшириқларини ўз вақтида ва аниқ бажариш.
4.Аҳлоқ одоб қоидаларига риоя қилиш.
5.Теҳналогик интизомга, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик теҳникаси, ёнғин ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилиш, “Farg’onaazot” АЖ мулкини эҳтиёт қилиш.
6.Ўз малакасини мунтазам ошириб бориш, касб ва мутаҳасислиги бўйича билимларини чуқурраштириб бориш.
Савол:Ходим ва иш берувчи уртасидаги мехнат муносабатлари кандай тартибга солинади. Жавоб: Ҳодим ва иш берувчи ўртасида меҳнат муҳофазаси муносабатлари меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив ҳужжатлар қоидаларига мувофиқ ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
Савол: Иш берувчи ходимга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасини бериши шартми?
Жавоб:Буйруқ нусхаси берилиши шарт.
Савол: Кандай холларда ходимни унинг розилигисиз вактинча бошка ишга утказиш мумкин? Жавоб:Ишлаб чиқариш зарурати билан ёки корхона ишламай турганда ҳодимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказилиши мумкин, агар бу иш унинг соғлигига зид бўлмаса (ВКК ҳулосасига мувофиқ). Бу ҳолда ишга маош тўлаш бажарилган ишга қараб тўланади, фақат ҳодимнинг олдинги иш жойида ўртачаиш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун.
Ишлаб чиқариш аварияси оқибатларини бартараф эташ учун.
Бахтсиз ҳодиса, тўхтаб қолиш, бирор ҳодим иш пайтида ҳалок бўлганда ёки давлат, жамият мулкини зарар етганда.
Бирданига катта ҳажмда юк келтирилган.
Ишда йўқ ҳодимни алмаштиришга тўғри келганда.
Бошқа фавқулотда холатларда.
Ходимни айбисиз иш тўхтатилганда.
Давлат аҳамиятига эга буюртмани бажаришга тўғри келганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |