бўлғуси
музокараларнинг маъноси билан, яъни бутун Шимолий
Италияда коммунистлар хўжайин бўлиб олмасликлари-
дан бурун Ғарб Шимолий Италияни ўз назорати остига
олмоғи лозим эканлигидан хабардор
қилишга
қарор
қилдим ва буни амалга оширишни Дольман ўз зиммаси-
га олди. Агар иттифоқчилар менинг қандай кайфиятда
эканлигимни ўз агентураси орқали «билиб олсалар» мақ-
садга мувофиқ бўлади, деб ташаббусни биз бошламас-
лигимиз керак, деган қарорга келдик. Шунинг учун мен
Дольманга қуйидаги операцияни ўтказишга ижозат бер-
дим: гестапо маълумотларига қараганда СС танк
қў-
шинларининг кичик офицери Гидо Циммер урушда мағ-
лубиятга учрадик, аҳволни тузатишга ҳеч қандай умид
йўқ деган гапларни итальянлар билан суҳбатда кўп мар-
та айтиб юрган. Дольман «тасодифан» бўлиб қолган дўс-
тона кечада кўп ичкилик ичилиб 6ўлинсач, азон пайтида
Циммерга шу лаънати, мақсадсиэ уруш жуда тинкасини
қуритганлигини айтган. Агентура маълумотларига
би-
ноан кейин қуйидагиларни аниқладим: зртасигаёқ Цим-
мер барон Луиджи Парилли билан суҳбатда, агар Доль-
ман урушни лаънатлаётган бўлса, Карл
Вольф ҳам
шундай фикрдадир, бутун Шимолий Италия ва бу ерда
турган немис қўшинларцнинг тақдири эса ана шу Вольф
140
www.ziyouz.com kutubxonasi
қўлида, деган. Луиджи Парилли илгари <г Кэлвилэйшеп
корпорейшен» америка компаниясининг вакили бўлган
ва ҳамма вақт дуче тузумини қўллаб-қувватлаб келган
бўлса ҳам, унинг Америка билан алоқа қилиб туриши
ҳаммага маълум зди. Бунинг устига унинг
қайнотасп
британ ва француз капитали билан боғлиқ булган ли-
ванлик йирик банкир эди. Пиммерни қўлга олиш. учун
унинг Парилли билан қилган суҳбати
баҳона бўлди.
Дольман Гидо Циммерни яширин
квартирага таклиф
этиб, уни фош этувчи материалларни олдига қуйди.
«Сизни ҳозирнинг ўзида дорга осиш цчун шу ҳужжат-
ларнинг ўзи кифоя қилади,— деди у Циммерга,— аммо,
фақат Германия учун соф кураш сизни қутқариб қолиши
мумкин. Б у курашда эса кўзга кўринмас, дипломатик
жанглар ҳам миҳим*. Хуллас, Циммер биз билан иш-
лашга рози булои.
Эртасига Циммер барон Парилли
билан учрашиб
бутун мамлакатдаги тоғ ва шаҳарларда ҳаракат қила-
ётган партизанлар туфайли рўй бераётган коммунистик
хавфдан Шимолий Италияни фақат
Италиядаги
СС
бошлиғи Вольф қутқариб қолиши, лекин Вольф иттифоқ-
чилар билан биргалашиб иш кўрганида, бунга тез эри-
шцши мумкинлигини айтди. Турин, Генуя ва Миландан
молиявий жихатдан жуда манфаатдор
булган барон
Парилли Циммернинг гапларини жуда қизиқиб тингла-
ди ва ғарбий иттифоқчилар билан ана шундай алоқа ўр-
натишга ёрдам қилмоқчи бўлди. Табиийки, Циммер ме-
нинг номимга бу суҳбат ҳақида рапорт ёзиб берди, шун-
дай қилиб, бутун операция шу пайтдан бошлаб назо-
ратга олинди ва у СС назорати остида фюрер ва рейх ...
манфаатини кўзлаб иттифоқчиларни синаш операцияси
сифатида амалга оширила бошланди.
2/ февралда барон Парилли Цюрихга жўнаб кетди.
У ерда ўэига таниш булган М акс Гюсман билан боғлан-
ди. У Швейцария разведкасининг кадр офицери майор
Do'stlaringiz bilan baham: |