Қатламни синаш Қудуқни бурғилашда керн олиш



Download 423,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana23.06.2022
Hajmi423,85 Kb.
#694547
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 10



МАЪРУЗА № 10
Қатламни синаш 


1. Қудуқни бурғилашда керн олиш
Керн олиш оралиғи ва фоизи геологик-техник наряд (ГТН) бўйича қатъий 
аниқланган бўлиши керак. 
Максимал фоизда керн чиқариш учун, қўлланиладиган йўриқномада керн 
олишдаги барча талаблар кўрсатилган бўлиши керак. 
Янги конларнинг биринчи излов қудуқларида кесимни тўлиқ ўрганиш 
мақсадида колонкали долото билан максимал олинадиган керн назарда 
тутилади. Коннинг разведка босқичида разведка қудуқларидан, маҳсулдор 
бўлиши мумкин нефть-газли горизонтлардан ва белгиланган қатламдан 
керн олиш шарт. 
Қатламларнинг бошланғич нефть-газга тўйинганлигини аниқлаш 
мақсадида битта ёки иккита қудуқда керн олинадиган қатламни сувсиз 
бурғилаш эритмасидан фойдаланган ҳолда очиш керак. 
Барча олинган кернлар (макро- ва микрофауналар, минерал- петрографик 
таркиби ва бошқалар) умумий геологик тадқиқ қилинади. 
Бурғилаш вақтида олинган кернлар визуал ўрганилади ва таърифи 
ёзилади. Тадқиқот учун олинган нефть-газга тўйинган намуналар 
парафинланади ёки фольга қоғозга ўралиб, герметик идишга 
жойлаштирилади. Олинган кернлар узунлиги фоизида ёки вазн ўлчамида 
аниқланади. Дарзли, майдаланган ва мўрт жинсларни учун бу ўлчамни 
қўллаб бўлмайди. 


Бурғилашда қудуқдан тўлиқ кернни олиш колонкали долотонинг 
конструкцияси ва сифати, колонкали бурғилаш режимига, қудуқдан 
кернни кўтариш технологияси ва тоғ жинсларнинг таркибига боғлиқ. 
Керн олиш учун қаттиқ қоришмали ёки олмос колонкали долотолар 
қўлланилади. Тоғ жинсларининг тоифасига қараб турли коронкалардан 
унумлиси танлаб олинади. 
Колонкали долото лаборатория тадқиқоти учун керакли диаметрда 
кернларни таъминлаши лозим. Кернузгични тайёрлаш конструкцияси ва 
сифати тоғ жинсларининг механик хоссасига мос келиши керак. 
Грунтонос ва кернузгичнинг айланиши (шарикли подшипникнинг 
таянчига қарамасдан) бурғилаш жараёнида кернни ушлаб туриши ва узиш 
шароитини бир мунча қийинлаштиради. Грунтоноснинг қийшиқлиги керн 
олиш жараёнида айланишига таъсир қилади.
Керн олишга бурғилаш режими (ускунанинг айланиш сони, долотога 
тушадиган юкланиш кучи, ювувчи суюқликнинг сони ва сифати) ва 
механик тезлик катта таъсир кўрсатади; долотога ўқ юкини ошириш 
мақсадга мувофиқ; ускунанинг айланиш тезлигини ошириш; механик 
тезликни ошириш; ювиш суюқлиги билан керннинг тўқнашишганда – 
унинг чиқишини камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. 


Керн олинадиган чуқурлиги грунтонос ишчи қисмининг узунлигидан ошса, керн 
чиқишининг камайишига, мўрт жинсларнинг тўкилишига ва майдаланишига олиб 
келади. 
Мўрт жинсларни бурғилашда колонкали долотони тубдан узишни, ювувчи 
насосларни тўхтатиш ва чиқариш йўлини очишдан кейин бажариш керак. 
Агар бурғилаш давомида кернни олиш фоизининг камайиши кузатилса, 
(бурғилаш тартибига, ювувчи суюқликга ва бурғиловчи ускуналарнинг йиғилиш 
тартибига риоя қилинса), грунтоноснинг ўз узунлигидан камроқ қазиб кўтариш 
мумкин.
Колонкали бурғилашда баъзи ҳолларда, «керннинг ўз-ўзини поналаниши 
(сиқилиб қолиши)» рўй бериб, керн бўлагининг майда бўлакларга бўлиниши 
ҳисобига ва уларни кейинчалик понадан чиқариш (ажратиш), шунингдек, 
конуссимон коронкадаги жинслар устунини майдалаб ажратиш мумкин. 
Бурғилаш бўйича жинсларни тоифаси ошиши, ҳамда қудуқ ўқига ва жинсларнинг 
кўп дарзлилига нисбатан қатланиш оғма бурчаги катта бўлганда (20-70°) керн 
бўлакларининг парчаланиши ҳам ортади. Қатланиш қудуқ ўқига перпендикуляр 
бўлса, жинсларнинг ушоқлари ҳосил бўлади. Керннинг ўз ўқида сиқилиб 
қолишининг камайтириш учун: 
а) қудуқда марказлашиш ҳисобига бурғилаш снарядининг тебранишини 
камайтириш; 
б) долотонинг айланиш сони ва ўқ юкламаси миқдорини ошириш; 
в) ювувчи суюқлик оқимини гидродинамик таъсиридан кернни сақлаш имконини 
берувчи ускуналарни қўллаш; 
г) қайтарма ювишни қўллаш. 



Download 423,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish