Қатламни синаш Қудуқни бурғилашда керн олиш


 Қудуқ кесимидаги объектларни синашга ва ер усти ускуналарни тайёрлаш



Download 423,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana23.06.2022
Hajmi423,85 Kb.
#694547
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 10

5. Қудуқ кесимидаги объектларни синашга ва ер усти ускуналарни тайёрлаш 
ТҚС туширишдан аввал ва уни туширишда, ўйиқ, кескин ўтиш жойларини, 
сальникларни бартараф этиш мақсадида, қудуқ танасининг мустаҳкамланмаган 
қисми билан 25 м/с тезликда то қудуқ тубигача номинал диаметрли долото билан 
ишлатиб, 1,5 циклдан кам бўлмаган ҳолатда бўлган бурғилаш эритмаси билан 
ювилиши керак. 
Қудуқни бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмасининг параметрлари геологик-
техник нарядда кўрсатилган қийматларга мос келиши ва ТҚСнинг қудуқ тубида 3-
4 соат давомида авариясиз туришини таъминлаши зарур. 
Қудуқнинг очиқ танада синашга тайёрлашда бурғилаш объектида зичлиги мос 
келувчи, ҳажм жиҳатидан икки қудуқ ҳажмидан кам бўлмаган эритма заҳираси 
бўлиши зарур, бунда қудуқнинг оғзигача тўлдириб турган эритма ҳажми ҳисобга 
олинмайди. Шу билан бирга эритманинг зичлигини, сув берувчанлигини, 
силжишга қарши статик кучланишини ва ёпишқоқлигини бошқариш учун 
материаллар ва кимёвий реагентлар заҳираси қудуқни синаш ишлари режасига 
мос бўлиши керак. 
Синаш ишларини ўтказиш жараёнидаги барча технологик операцияларни 
бажаришда (тушириш, кўтариш, айлантириш, қудуқда ускуналарни орқа-олдинга 
ҳаракатлантиришда) бурғилаш минорасидаги юк кўтариш ускуналари етарли 
узатиш қувватига эга бўлиши керак. 


Қудуқнинг трубалари ва труба орти бўшлигини тўлдириш учун 
жиҳозланган бурғилаш насослари бурғилаш эритмасини заҳира 
сиғимлардан ҳайдаб қўйиб тўлдириладиган сиғимларга ўтказишни 
таъминлаши керак. Шу билан бирга циркуляция системаси 
эритмани тебранма элакдан ва гидроциклондан ўтказиб, тўлиқ 
тозаланишини ва газсизланишини амалга ошириши керак. 
Ортиқча ташқи босим таъсиридан асраш учун бурғилаш труба 
қувури К=1,3 коэффициент билан пўлат трубалар ва К=1,5 
алюминий 
қотишмасидан 
(Д16Т) 
бўлган 
трубалар 
учун 
чидамлиликка мўлжалланган бўлиши лозим. 
Трубаларда 
тушириладиган 
қатлам 
синагичлар 
(ИПТ) 
туширилишидан аввал текширилиши керак. Шунингдек, тушириш-
кўтариш ускуналари (таль системаси минораси, лебёдка, оғирлик 
индикатори), гидравлик жиҳозлаш системалари, ёнғинга қарши, 
ёритиш ва оқимни газсизлантириш ускуналарининг ишга 
яроқлилиги таъминланиши ҳамда белгиланган ҳажмдаги эритма ва 
кимёвий реагентлар бўлиши зарур. Тушириш-кўтариш ишларини 
бажаришда 
бурғилаш 
ва 
насос-компрессор 
қувурларининг 
герметиклигини 
таъминлайдиган 
бурама 
бирикмаларнинг 
яхлитлиги ва мослиги текширилиши лозим. 


Бурғиланаётган қудуқларга олиб борувчи шахобча йўллар 
қатламларни синаш лабораторияси оралиғида ҳамда ТҚС (ИПТ)ни 
ташишда транспортнинг бемалол ҳаракатланишини таъминлаши 
керак. Қудуқ оғзи атрофидаги майдонча, тахта кўприклар ва уларга 
борадиган йўллар бегона предметлардан, бурғилаш эритмасидан, 
мойлаш материалларидан, қор ва музлардан тозаланиши зарур. 
Хизмат қиладиган ходимлар сирпаниб кетмасликлари учун тахта 
кўприклар қовурғасимон ёки кўндаланг рейка қоқилган юзага эга 
бўлиши керак. 
Қатламда синаш ишларини ўтказишда қудуқ оғзи жиҳозлари ичида 
отқинга қарши ускуналар ва махсус қудуқ оғзи ускуналари бўлиши 
керак. 
Отқинга қарши ускуналар таркибига дистанцион механизмли ва 
қўлда бошқариладиган турли турдаги превенторлар (плашкали, 
универсал, айланадиган) ҳамда сурма клапанли ва юқори босимли 
кранлар билан жиҳозланган труба ўтказгичлар системаси киради. 


Қудуқ оғзи ускуналари қуйидаги операцияларнинг бажарилишини 
таъминлаши керак: 
- бурғилаш ускунаси қудуққа туширилганда ва усиз ҳам қудуқ 
оғзини ишончли ва тезда герметиклаши; 
- превенторлар беркитилганда ҳамда босим ошганда, қудуқни 
бўшатиш учун флюидларни ташлама қувурлар орқали ҳайдаш; 
- тўғри ва тескари циркуляцияда қудуқдаги газланган қатлам 
суюқлигини мос параметрли ювувчи суюқлик билан алмаштириш; 
- превенторлар ёпиқ бўлганда қудуқдаги босимни назорат қилиш; 
- қатлам суюқлиги ёки газни қудуқ оғзидан хавфсиз масофага 
узоқлаштириш; 
- қудуқ оғзи герметик ёпилганда ундаги бурғилаш асбобларнинг 
харакатланишини таъминлаш зарур. 


Превенторлар тури ва қудуқ оғзини жиҳозлаш схемаси ҳар бир қудуқ учун 
тузилган техник лойиҳа ва геологик-техник нарядда кўзда тутилган 
талабларга мос келиши керак. 
Превентордан тўғри чизиқли йўналиш бўйича ташлама қувур чиқарилади 
ва қарама-қарши томонга йўналтирилади ҳамда у юқори босимли ишчи ва 
резерв кранлари билан жиҳозланади. Улар оралиғига эса кутилаётган 
босимнинг 50% юқори ўлчайдиган ва текширилган манометр ўрнатилади. 
Юқоридаги бурғилаш қувури махсус қудуқ оғзи ускунаси билан – 
кўзғалмас турдаги қудуқ оғзи бошчасига ёки цементланадиган бошчага 
бураб киритилади. Бу бошча эгилувчан шарнирлар – учбурчаклар 
ёрдамида металл манифольдлар билан тез ечиладиган гайкалар билан 
туташтирилади. Қатламни синаш жараёнида у труба ўтказгичларини 
титрашдан асраши учун бурғилаш минорасининг айрим жойларига қаттиқ 
тиргаклар билан қотирилади. Бунда қудуқ оғзи бошчасининг тана 
диаметри, манифольд ва ташлама превентор диаметрлари ўзаро мос 
келиши керак. 
Бурғилаш минораси остидан крестовинадан чиқариладиган қўшимча 
труба ўтказгичи ўтказилади. Унинг учи бурғилаш жараёнида берк 
турадиган ва тез ечиладиган копқоқ билан жиҳозланади. Қўшимча труба 
ўтказгичига келадиган суюқлик оқимини тўхтатиш ва маҳсус сиғимга 
йўналтириш учун крестовина юқори босимли кран билан жиҳозланган 
бўлади. Нефть қудуқларидаги суюқликни қайтариш учун труба ўтказгичи 
узунлиги 30 м дан, газ ва разведка қудуқларидаги суюқликни қайтариш 
учун – 100 м дан кам бўлмаслиги керак. 


Қудуққа трубаларда қатлам синагичларни тушириш бошланганда қудуқ оғзи бошчаси 
1,5 баробар босимга цементловчи агрегат ёрдамида манифольд билан бирга 
прессланади. Шундан сўнг превенторнинг ён томонидаги сурма клапанлар 
беркитилади, кейин қудуқ оғзи бошчасидаги ва блокдаги кранлар очилиб, қатламдан 
чиқаётган суюқлик оқими сиғимга юборилади. У сув сатҳидан пастга туширилган 
шлангдан чиқаётган ҳаво билан назорат қилинади. 

Download 423,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish