Ассалому алайкум


-25-  Бу тарбиянинг бизда қолдирган изи



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-25- 
Бу тарбиянинг бизда қолдирган изи 
 
 
Ҳақиқатда отамиздан ўрганган бу тарбия ҳар 
биримизнинг шуур, ҳиссиёт ва ахлоқимизни қамраб 
олганди. Ҳовлимиз ҳалигача бу хусусият билан 


89 
бошқаларидан фарқланиб туради. 
Ҳозир ҳаётимда ягона бўлган кунга тегишли хотира 
ёдимга тушиб кетди. Ўшанда уйқудан турганимда илк 
бор эркаклик балоғатига етганимни ва ҳаётимнинг 
болалик даври ҳудудини хатлаб ўтганимни ҳис қилдим. 
Лекин ўша пайтда мени ғаройиб ҳиссиёт эгаллаб 
олганди. Руҳимда ёлғизлик ва хафаликнинг саркаш 
тўлқини ғалаёнга келди. Зеро, мен таклиф (Шореънинг 
бир ишни қилиш ва қилмаслик талаби, бу талаб 
балоғатга етгандан бошланади) замонига кирганим 
маълум бўлганди. Мана шу соатдан бошлаб менинг 
номимга ва амалларим назоратига саҳифа очилган эди. 
Шу бугундан бошлаб мен икки фаришта нигоҳига 
мўлжал бўлгандим. Ўша куни бостириб келган йиғи 
тўлқинини ҳеч босолмадим ва отамга мурожаат 
қилишдан бошқа йўл топмадим. Ҳа, не ажабки, у 
кишининг хонасига кирдим ва бошимдан ўтганини 
айтиб бердим. Ҳиссиётларимни сўзлаб бераётганимда 
эса хўнграб йиғлавордим. 
Отам 
мени 
тинчлантирдилар 
ва 
дедилар: 
“Инсоннинг 
таклиф 
замонига 
кириши, 
уни 
ёмонликлардан кўра яхшиликларни бир неча баробар 
кўп қилишга ундайди. Аллоҳ бандасига йиғиб қўядиган 
солиҳ амалларга бериладиган ажр ва савоблар, 
Аллоҳнинг муҳаббати ва розилигига олиб борадиган 
йўл, буларнинг ҳаммаси инсоннинг таклиф замонига 
кириши билан бошланади.” 
Ўша ажиб кунни эслаб, қандай қилиб отамнинг 
олдиларида ўтириб, ёшлар ҳалигача аҳлларидан 
яширадиган бу ишни очиқ-ойдин айтиб бердим, 
дейман. Ҳаё ҳудудини ёриб ўтишимига сабаб бўлган 
нарса вужудимни ёндирган ўша олов эди. Уни ўчириш 


90 
учун отамга мурожаат қилишдан бошқа йўл 
топмагандим. Лекин бу ҳиссиёт менга қаердан келди? 
Вужудимда бу оловни нима ёқди? Бунинг сабаби 
отамдан олганимиз ва бизни эртаю кеч у билан таъқиб 
этадиганлари ушбу тарбия эди. 
Отам роҳимаҳуллоҳ аҳллари ва фарзандаларига 
берганлари бу тарбия фақатгина ёдланадиган илмлар ва 
айтиладиган сўзлардагина намоён бўлса, уни тарбия 
ҳисобламасдилар. Балки у муҳаббат, хавф, таъзим ва 
иззатлаш каби ҳиссиётларла намоён бўлсагина ҳақиқий 
тарбия бўларди. Шу сабаб ўқишимдаги аълочилигим 
ёки илм таҳсилидаги тинимсиз меҳнатим ҳақида баъзи 
баъзида 
эшитганларига 
лоқайд 
муносабатда 
бўлардилар. Ўзлари бир кун менга: “Боқдим, Аллоҳга 
олиб борадиган йўл У ва дини тўғрисидаги илм экан.”, 
деган отам нега бепарволик қиляптилар? Бунинг 
сабаби, у киши илм 


91 
қанчалик аҳамиятли бўлмасин, уни мақсад эмас, фақат 
мақсад сари элтадиган восита, деб билардилар. 
Гоҳида вужудимдаги илм ортида яширин мақсадни 
тафтиш қилиб қолардилар. Бу тўғрида мен ҳақиқий 
мақсадга эришдимми ёки йўқми? Мана шундай 
тафтишлар мақсадида бир кун мени чақириб қолдилар 
ва мендан муҳаббат, унга рағбатлантириш ва унинг 
яширин мазмуни ҳақида қасида ёки байтга ўхшаган 
нарсани ифодалашимни сўрадилар. Эслолмайман, 
ўшанда ёшим нечида экан. Муҳими мен яхши 
ёзолмаслигимни ёки бунақа мавзуга кучим етмаслигини 
айтиб узрхонлик қилдим. Менинг бу узрхонлигимдан 
қаттиқ ғазабланганлари ёдимда. Менинг узр сўрашим 
уларга тарбиявий ҳаракатларининг катта қисми бекор 
кетгани далили бўлиб туюлганди. 
Кунлар ўтди, балки йиллар. Шу аснода қалбим отам 
менда унинг асарини излаган муҳаббат ҳисларидан сув 
ичди ва ғалаёнга келди. Бу ҳиссиёт мени Аллоҳ таоло 
ҳузурида умид, муҳаббат ва ражо бекатига етаклади. 
Кейин бу ҳисларни қоғозга туширдим ва “Синиқ қалб 
муножоти”, деб номладим. Отамга: “Мендан шууримда 
жўш урган муҳаббат ҳақида сўз ифодалашимни талаб 
этганингиз 
ва 
мен 
узримни 
баён 
қилганим 
ёдимингиздами?”, дедим. Ҳа, дедилар. Шунда: “Мен 
мана бу қун сиз талаб қилган нарсаси бажо этиш 
имконидаман. 
Ўшанда 
сиз 
хоҳлаган 
нарсани 
қийинчилик ва сохтакорлик билан эмас, ростлик ва 
ҳаяжонла ифодалаш онларини кутгандим.”, дедим. 
Отамга ёзганларимни ўқиб бердим. Аллоҳ раҳматига 
олгур, хурсандичиликдан таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) 
айтиб юбордилар. Шояд бундан отам қалбларини 
қўзғаган ва муҳаббат чўғидан ҳаяжонлантирган бу 


92 
аланга, булоқнинг манбаига ва масдарига олиб бориши 
аниқ, дея башорат олгандилар, инонгандилар. 
Зеро, ҳамма муҳаббатнинг масдари ва манбаи Аллоҳ 
азза ва жаллани севишдир! 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish