86
санаб беришдан қанчалик ҳузурланишларини сезардик:
“Қаранг, бу бир хил, мана буниси иккинчи хил, буниси
эса учинчиси, бу тўртинчиси... Аллоҳ бизга қанча
нарсани яратиб қўйибди, деб сўрамайсизларми? Биз ўзи
киммиз? Аллоҳ буларнинг ҳаммаси билан икром этар
даражада бизнинг қандай қадримиз бор?”, дердилар.
Сўнг Аллоҳ азза ва
жалланинг Такосур сураси, 8-
оятдаги: “Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда
сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида
масъул бўлурсизлар”, сўзини такрорлардилар.
Бу эслатмалардан каттаю кичик таъсирланардик.
Овқатлана туриб биз ибодатларнинг энг улуғидамиз,
деб неча марта ҳис қилганман, балки ҳаммамиз баробар
неча марта шундай шуурда бўлганмиз.
Ўн йиллардан бери отам роҳимаҳуллоҳ бизни
душанба ва пайшанба кунлари,
бомдоддан кейин, ҳар
тонг Аллоҳнинг зикридан бўлган бир вирдга
тўплайдилар. Бомдод намозидан кейин каттаю кичик
ҳамма олдиларида ўтиради. У киши ва қолганлар “Ла
илаҳа иллаллоҳ”ни юз марта зикр қилишдан
бошлардик. Сўнг биргаликда юз
марта жалолат лафзи
“Аллоҳ”ни такрорланади.
Сўнг ундан кейин биргаликда имом Нававийнинг
ҳизбларини ўқилади. Бу ҳизб маъсур (Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган)
дуолар, Аллоҳга сано ва илтижолар мажмуасидир.
Ўтирганларга рамзий маънода бўлса ҳам майда пул ёки
ҳолва тарқатардилар. Бизнинг ҳаммамизга мана шу вақт
ва мана шу шаклда, бу жамоавий вирдни ҳеч қачон
қўймаслигимизни васият этардилар.
Мен Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтаманки,
фарзанду невараларгача бунга муваффақ бўлдик. Шу
87
кунгача отамнинг васиятларига ана шу кўриниш ва ана
шу вақтда амал қилиб келмоқдамиз.
Машаққати кам,
лекин таъсири улкан бу
вазифаларга риоя қилишга отамни таниб, яхши кўрган,
у киши ҳақида эшитган ва бу китоб орқали
сийратларини
билган
кишиларни
чақирганимда
қанчалик ҳушкайфият бўламан, сурурга тўламан.
Шундай
инсонлар
ўзларида,
аҳлларида
ва
фарзандаларида
иншааллоҳ,
бунинг
баракасини
топишади. Бунинг таъсири сифатида улар уйларида
саодат ва шодликни кўрадилар.
Фурсатдан фойдаланиб,
омонатни адо этиш
маъносида
ўқувчига
бир
хабарни
воқеъликка
қўшмасдан
ва
камайтирмасдан
ҳикоя
қилиб
бермоқчиман: “Отам роҳимаҳуллоҳ
88
вафотларидан тақрибан бир ярим йил олдин,
касалликдан турган кунлари, Алудондаги дўстларининг
ҳовлисида эдилар. Душанба ё пайшанба кунларидан
бирининг бомдод
намозидан кейин, у киши билан бирга
ўтирдик ва озгина олдин тавсифлаганим ўша вирдларни
ўқидик. Биз ўтирган хона, пастдаги ҳовлининг кенг
айвонига қараган эди. Маълум бўлишича, ўша вақтда
айвон саҳнига қизлар тўпланган бўлишган. Биз
вирдимизни тугатган пайтимизда офтоб чиққан ва кун
ёришиб бўлганди.
Шунда эшигимиз тақиллади ва ўша қўшнининг
қизлари бу тонг ўзлари кўрган ва даҳшатга тушган
нарсалари ҳақида сўрагани чиқишганди.
Улар бомдод
намозидан кейин, тонготар ғира-шираликда оқ ёки қора
(мен аниқ эслолмайман) ранг кўпгина қушларни
кўрганлар. Биз ўша вақтда зикр қилиб турган хонадан
улар улар бетўхтов чиқиб туришган.
Уларнинг ҳайратини қўзғаган савол шу эди:
Ҳузурингиздан чиқиб келаётган бу қушларни сизлар
кўрдингизми?
Айтдик: Биз ҳеч нарса кўрмадик. Лекин биз ўша
пайтда ҳаммамиз йиғилиб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр
қилаётган эдик...”
Do'stlaringiz bilan baham: