Ассалому алайкум


Туғилишлари, ўсмирликлари ва илм



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

Туғилишлари, ўсмирликлари ва илм 
талаби 
 
 
Отамнинг таваллудлари туғилишни қайд этиш 
дафтарчасига кўра 1888-йил, Бутан жазирасига қарашли 
Жилка номли кичик қишлоқда бўлган. Бу оролга 
арабчасига Ибн Умар жазираси деб ном қўйилган 
бўлиб, у Туркия ҳудудига дохил эди. Суриянинг Айни 
Дивор шаҳарчасидан кўриниб турарди. Асли исмлари 
Рамазон бўлган, лекин мулла Рамазон деб танилганлар. 
Кўпчилик одамлар исмлари Мулла, кунялари эса 
Рамазон бўлган деб ўйлаб юришарди. Шундан шайх 
Мулла деб чақиришарди. 
Отам миллати курд бўлган ота-онадан дунёга 
келгандилар. Оталарининг исми Умар, боболариники 
эса Мурод бўлган. Мен насабимиздан бундан бошқа 
тафсилотни 
билмайман. 
Бу 
тўғридаги 
айрим 
тафсилотларни сўраганманда, бунга унча эътибор 



қилмаслик кераклигим маълум бўлган. Чунки инсон 
мозий зулматларида насаб йўлини хатога йўл қўймай 
аниқлаши қийин иш экан. Бу изланишда чуқур 
кетишдан воз кечган маъқул. Ибн Вирдий бунга ишора 
қилиб, шундай дейди: 
Аслим ва фаслим дема ҳеч қачон, балки йигитнинг 
асли— қозонганидир. 



Болалик чоғи 
 
Отамнинг боболари деҳқон бўлиб, кўп вақтларини 
далада, зироат ишлари билан ўтказардилар. У 
кишининг болалари ва неваралари олдида бундан кўра 
яхши иш йўқ эди. Масалан, неваралардан бири болалик 
чоғида баъзи ҳожатларини ўзи мустақил чиқара 
оладиган бўлиши билан деҳқончиликка, хўжалик 
ишларига ёрдам беришга йўлланарди. Отам бу 
ҳолатдан ҳам болаликка тааллуқли бебошликларига 
фурсатни ғанимат биладилар. Лекин оналари солиҳа ва 
тақводор аёл бўлганларидан отамнинг ўқишига ва 
талаби илмга ўтишларига қаттиқ ҳаракат қилдилар. Ва 
ниҳоят эрларини бунга кўндира олдилар. 
Отам раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Бир муддат 
бобомнинг далада у киши билан ишлашимга 
рағбатлари билан, ота-онамнинг мени ўқитиш ва талаби 
илмда юришимга бўлган қасдлари ўртасида қолиб 
кетдим. Лекин мен ўша пайтда дарс ва ёзиш 
мажбуриятидан қутилиб, бобомга дала ишларида 
ёрдамлашишни баҳона қилиб, тенгдошларим билан 
бирга ўйинқаролик қилиб юришдан роҳат топардим. 
Ўқишдан кўнглим тўлмаслигининг яна бир сабаби
унга энди киришганим сабабли, унда ўзига жалб 
қиладиган ва қизиқтирадиган ҳеч нарса йўқ эди. Шунда 
отам менга қалам, сиёҳ ва ёзув қоғозлари сотиб олиши 
учун бир кишини оролга юбордилар. Мен уни 
интизорлик билан кута бошладим. Бу одам тўсатдан 
менга қамишли қалам, сиёҳдон ва қоғозлар олиб 
келгани қалбимни сурур ва хурсандчиликка тўлдирди. 
Чунки мен кичкина бўлганим ҳолда, мазкур нодир 
ашёларнинг эгаси бўлиб қолгандимда!”. 



*** 
Онадўли 
минтақасидаги 
курд 
қишлоқлари 
жаҳолатдан, маданият ва маърифатга ташналикдан озор 
чекарди. У ерларда расмий мадрасалар жудаям кам эди. 
Лекин шунга қарамай курдлар араб тилини ўрганишга 
ва шариати исломийя илмларини қозонишга жуда 
иштиёқманд эдилар. Шу сабабли ўзаро ўрталарида 
ҳужралар силсиласини барпо қилишганди. Бу ҳужралар 
кўп ҳолатларда масжидлар қошида бўларди ва уларни 
мадраса деб аташарди. Бу ҳужралар талаби илмга, тил 
ва дин билимларини ўрганишга чанқоқ толибларни ўз 
бағрига оларди. Бу толиби илмларнинг таълимига 
кўнгилли равишда уламолар бел боғлашарди. Улар 
таълимий фаолиятларини тўлиқ қониқиш билан олиб 
боришарди. Мадрасаларда таҳсил битта шайхга 
эргашиладиган таълим услубига мувофиқ йўлга 
қўйилганди. 
Қишлоқ аҳолиси талабаларга керакли озуқа 
маҳсулотларини, кирларини ювиб беришни ва уларга 
керакли турли хизматларни бажаришни бўйинларига 
олишганди. Бу ишларни улар заррача марҳамат 
қилганлик ёки миннат ҳисларисиз, гўё бўйинларидаги 
вазифалари ўлароқ шуур билан бажаришарди. Ибн 
Умар жазираси қишлоқлари бу нав мадрасалар билан 
лим тошган ва толиби илмлар билан лиқ тўлган эди. Бу 
мадрасалар ва бу толиблар бошида ана шундай 
мадрасаларни битирган таниқли уламолар турарди. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish