41
“Қолаверса араб тилини билмайсиз. Ким билан
дардлашасиз? Тирикчилик ишларида ким билан
ҳамкорлик қиласиз?”, деди. (Ўша
кунларда отам
китобларда ўқиган ва илм талабида ўрганган фасиҳ
араб тилида сўзлардилар. Авом араблар эса фасиҳ араб
тилини тушунишда жуда қийналишади. Шу туфайли
улар билан отамнинг бошларидан қизиқ воқеалар
ўтган.)
Отам унга дедилар: “Аллоҳ мени ҳеч қачон ташлаб
қўймайди. Димашқ катта шаҳар, иш ҳам кўп. Ризқимга
сабаб бўладиган ишсиз қолмасман!”.
Бу одам: “Тўғри иш кўп,
лекин ишлайман деган
олғир ундан ҳам кўп. Улар ичида ўрнингизни
тополмайсиз.”, деди.
-
Болта олиб ўтин ёраман.
-
Ортига сотиладиган ўтин юклаб олган туяларни ва
сиздан олдин бу ишга қўл урган йигирмалаб одамни
кўрасиз. Уларнинг ҳаммаси бўйнига болтасини
қўйволиб, ўтин ёриб тирикчилик қилишни ўйлайди.
Отам менга сўзлашда давом этадилар: “Онангиз
эшитиб турарди. Бу сўзлар у
кишининг хавфларини
кучайтириб юборди ва ич-ичидан пушаймон бўлиб
борарди. Менга қайтишимиз умидида боқди ва
кўтаришга кучимиз етмайдиган муаммолар ҳақида
огоҳлантирди. Мен онангизга: “Менга хавфу хатар
қанчали кучли бўлмасин қароримиздан қайтмасликка
аҳд ва ваъда бергансиз. Ваҳоланки биз ҳозиргача
(Аллоҳдан) фақат мадад ва тавфиқ кўрмоқдамизку!”,
дедим.”
Англашилишича, отам ўзини муаллим ва насиҳатгўй
дея уқтираётган бу одамнинг сўзини Димашққа ҳижрат
қилиш асносидаги энг катта имтиҳон дея кўрганлар.
42
Чунки у хотинларининг фикрларини ўзларига қарши
қилиб, тўлиқ келишув ва батамом ҳамкорликдан
қарама-қарши томонга ўтиб қолишига сабаб бўлганди;
энди
завжалари
ортга
қайтишни
ўтиниб
сўрашга
бошлаганди. Лекин отам бу
вазиятда Раббоний имтиҳонни кўргандиларки, бу
отамнинг Аллоҳнинг раҳмати ва фазлига бўлган
ишончларини очиб берганди. Бу
шундай ишонч эдики,
агар бошқа хатарларни ва эҳтимолий кўргуликлар
деворини тешиб ўтмаса, унинг ҳеч қандай қиймати
бўлмасди.
Отам раҳимаҳуллоҳ бу ҳақиқатни хотинларига
тушунтириб қўймасалар бўлмасди. Шундан, уйи ва
ватанини Аллоҳ йўлида муҳожир бўлиб
тарк этган
ҳар кишига буюк илоҳий
43
кафолатни уларнинг эсларига солиб қўйдилар. Бу
кафолатни отам Аллоҳ азза ва жалланинг мана бу
оятида топгандилар:
“Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат ҳилса, ер юзида кўп
паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким
уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир
бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса,
муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг
зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган
зотдир.» (Нисо сураси, 100-оят)
Do'stlaringiz bilan baham: